Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига!

Бурчга садоқат руҳи билан...

 

Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида ушбу таълим даргоҳини жорий йилда тугаллаётган битирувчиларга дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, божхона фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

 

 

 

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда сўзга чиққан республикамиз парламенти аъзоси И.Мирзалиев, депутат Қ.Жўраев, ДБҚ раиси З.Дусанов, Божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона ходими нафақат ўз касбининг сирларини чуқур эгаллаши, балки маънавий бой ва олижаноб ахлоқий фазилатларга эга бўлиши зарурлигини, бунда энг муҳим мезон – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш асосий дастуриламал бўлиши кераклигини таъкидлашди.

Жорий йилда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланаётган Мустақиллигимизнинг шонли ­ 25 йиллигида божхона хизмати учун юксак маънавиятли ва виждонли кадрларни тайёрлаш масаласига давлат миқёсида эътибор қаратиб келинаётгани алоҳида эътироф этилди.

Маълумки, божхона ишини жаҳон андозалари даражасида ташкил этишда юқори малакали профессионал божхона ходимларини тайёрлаш ва уларнинг касб малакасини ошириш тизимини тубдан яхшилаш зарур бўлади. 2003 йилда мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Олий ҳарбий божхона институти бугунги кунда Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлигини виждонан ҳимоя қилишга қодир бўлган ижтимоий фаол, жанговар ва жисмоний жиҳатдан пухта тайёрланган божхоначиларнинг “учирма майдончаси”га айланган. Бугунги кунда ОҲБИда 2 та факультет ва уларнинг таркибида 11 та кафедра ҳамда мустақил бўлим ва бўлинмалар фаолият кўрсатиб келмоқда. Тингловчиларнинг профессионал даражада таълим олиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Жумладан, техник воситаларни қўллаган ҳолда божхона назоратини ташкил этиш ҳамда контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши кураш йўналишидаги синфлар, “Товарларнинг кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаштириш” илмий лабораторияси энг замонавий техника-технология воситалари билан жиҳозланган.

 

 

 

Ўқиш жараёнида тингловчиларга божхона органлари фаолиятига жорий этилган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ЯААТ), Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан қабул қилинган “Халқаро савдони eнгиллаштиришнинг хавфсизлик стандартлари”, хавфни баҳолаш ва бошқариш тизими, радиацион портал мониторлардан фойдаланиш ва бошқа бир қатор долзарб йўналишлар бўйича қўшимча махсус дарслар ўтилади.

Ўқув машғулотларида жанговар вазифаларни юқори савияда бажара оладиган, ҳар қандай шароитда тўғри қарор қабул қилиш учун етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда Она Ватанга муҳаббат, божхоначи ва ҳарбий қасамёдига, бурчига садоқат руҳи билан тарбияланган офицерларни тайёрлашга алоҳида аҳамият берилади.

Битирувчиларни кузатиш маросими бир гуруҳ санъаткорлар иштирокидаги тантанали байрам дастурига уланиб кетди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1974 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика