Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 24 / Амалий бухгалтерия

Меҳмонларни кутиб олиб, ҳисобот берамиз

 

МЧЖга Хитойдан меҳмонлар келди. Директор улар билан бирга Ўзбекистонда жойлашган объектларга борди. МЧЖ ходими бўлмаган шахсни маслаҳатчи сифатида таклиф этдилар. Ҳамма учун темир йўл чипталари ҳақи пул ўтказиш йўли билан тўланди.

Раҳбар, маслаҳатчи ва меҳмонлар учун темир йўл чипталари қийматини вакиллик харажатларига ҳисобдан чиқариш учун бухгалтерияга қайси ҳужжатларни тақдим этиш зарур?

 

Н.Шумкова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Харажатларингизни исботланг, жаноб директор

 

– Директорнинг меҳмонлар билан сафарга чиқиши хизмат вазифаси ҳисобланади. Тегишинча, у республика ичидаги хизмат сафари сифатида расмийлаштирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1268-сон Йўриқнома) мувофиқ, ходим, мазкур ҳолатда директор, хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 кун мобайнида хизмат сафари натижалари ҳақидаги ўзи тасдиқлаган ёзма ҳисобот ва бўнак ҳисоботини бухгалтерияга тақдим қилиши шарт.

 

 

Қандай кутиб олдилар? 

 

Бўнак ҳисоботига вакиллик харажатлари бўйича ҳисоботни илова қилиш зарур. Солиқ кодексининг 145-моддаси 11-бандига мувофиқ, вакиллик харажатларига солиқ тўловчининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ёки уни сақлаб туриш, шунингдек солиқ тўловчининг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадларида қиладиган харажатлари киради. Бу харажатлар жумласига мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, транспорт таъминоти, овқатланиши ва турар жойи, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатлари киради. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлганда вакиллик харажатлари давр харажатларига киритилади (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди).

Ҳужжат билан тасдиқланган харажатлар операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Масалан, объектларни кўздан кечириш тўғрисида корхона бўйича буйруқ, тасдиқланган дастур ва тадбирни ўтказиш сметаси, хитойлик меҳмонларга таклифнома ана шундай ҳужжатлар бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатлари билан вакиллик харажатлари бўйича бошланғич ҳужжатлар шакллари белгиланмаган. Сиз уларни эркин шаклда тузишингиз мумкин, бироқ уларда қуйидагилар ҳақидаги ахборот бўлиши керак:

ўтказиш санаси ва жойи;

расмий қабулни ўтказиш учун асос (қарор ёки буйруқ);

таклиф қилинган шахслар ва қатнашчилар сони;

транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш тартиби ва суммаси, таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш, агар улар зарур бўлган бўлса.

Тадбир ўтказилгач, вакиллик харажатлари бўйича алоҳида ҳисобот тузилади. Унга амалга оширилган харажатлар асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак (2730-сон Низомнинг 46-банди). Хусусан, уларга пул ўтказиш йўли билан сотиб олинган темир йўл чипталарини илова қилиш мумкин. Ҳисобот ҳисобот берувчи шахс томонидан имзоланади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. Вакиллик харажатларига ажратилган маблағларнинг ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ҳолатларда, амалга оширилган харажатларнинг рўйхати кўрсатилган, делегация раҳбари томонидан тасдиқланадиган ва делегация аъзолари томонидан имзоланадиган далолатнома тузилади. Раҳбар бўлмаганда ёки хизмат сафарига алоҳида шахс жўнатилганда ҳисобот делегациянинг барча аъзолари ёки алоҳида шахс томонидан имзоланади ­(2730-сон Низомнинг 47-банди).

Шу тариқа расмийлаштирилган, чет эллик меҳмонлар (делегация) ташриф буюриши муносабати билан корхона қилган харажатлар вакиллик харажатларига киритилади. Уларга ЖШДС солинмайди.

 

 

Маслаҳатчи – алоҳида даражада 

 

Маслаҳатчига келсак, у кўрсатган хизматлар учун ҳақ тўлашга асос бўлиши зарур. Сиз у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузишингиз лозим. У кўрсатган хизматлар учун тўланган ҳақ жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 172-моддаси) ва, тегишинча, унга ЖШДС, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЯИТ солинади. Уларни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти даромад манбаи – юридик шахс зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Маслаҳатчи хизматларига тўланадиган ҳақ корхонанинг маъмурий харажатларига киритилади, сабаби у ­2730-сон Низомда вакиллик харажатлари таркибида назарда тутилмаган.

Бу ҳолда маслаҳатчини хизмат сафарига юбориш мумкинми? Хизмат сафари деб ходимнинг ташкилот раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади (1268-сон Йўриқнома). Маслаҳатчи корхонангиз ходими эмаслиги сабабли уни хизмат сафарига жўната олмайсиз. Корхонанинг уни жойлаштириш, хизмат сафарига бориши ва яшаши учун қилган барча харажатлари маслаҳатчининг моддий наф тарзидаги даромадлари деб талқин қилинади (Солиқ кодексининг ­177-моддаси 1-банди) ва, тегишинча, унга ЖШДС солинади.

 

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

 

 

Прочитано: 1740 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика