Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 22 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Аввал – шартнома, сўнгра – квартира калити

 

Мен кейинчалик ижара шартномасини расмийлаштириш шарти билан Тошкент пропискасига эга бўлган ёш оилага квартирани ижарага бердим. Эртаси куни солиқ инспектори келиб, ижара шартномаси йўқлиги сабабли жарима солди, уни тўламасам, ишни судга оширишини айтди.

Мен виждонли солиқ тўловчиман. Ижара шартномаси бўйича 3 йил солиқ тўладим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддаси талабларидан хабарим бор. Илгари аввал квартирантларни жойлаштириб, кейин шартномани расмийлаштирар эдим.

Ижара шартномасини расмийлаштириш вақтида квартирантларнинг яшашига йўл қўйиладими? Солиқ инспектори кўчиб кирилгандан кейинги куни шартномани талаб қилишга ҳақлими? Ушбу масалани ҳал этиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Т.Ефремова.

 

– Квартирантларни жойлаш учун асос бўлиши керак, ижара шартномаси шундай асос ҳисобланади. Уни тузиш нияти у тузилганлиги далили бўла олмайди. Тегишинча, квартирантларда яшаш учун асос йўқ. Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар ўртасида тузилган турар жой арендаси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак (Уй-жой кодексининг 86-моддаси 3-қисми). Шартноманинг мавжуд эмаслиги ижарага берувчини ҳам, ижарачини ҳам ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 159-1-моддаси).

Шу сабабли инспектор тўғри хатти-ҳаракат қилган.

 

Елена Ермохина,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2051 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика