Norma.uz

Ким рулга ўтиради?

 

Корхона балансида 3 та автомобиль бор: бири – директор учун ва иккитаси – ходимларни объектга етказиш учун. Штат жадвалида фақат битта ҳайдовчи лавозими назарда тутилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган корхона ходимига автомобилни бошқариш ҳуқуқини бериш мумкинми? Буни қандай расмийлаштирса бўлади? Қайси меъёрий ҳужжатлар асосида ЁММни ҳисобдан чиқариш, йўл варақалари ҳисобини юритиш мумкин?

Н.Шин,

кадрлар иши бўйича мутахассис.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қарори (2.04.1999 йилдаги 154-сон) билан 1 транспорт бирлигининг йўл босиш йиллик лимити ва бюджет ташкилотларининг навбатчи енгил автотранспортдан фойдаланиш нормативлари белгиланган. Уларни тижорат ташкилотларида ҳам қўллаш мумкин.

Автотранспорт техникаси учун ёқилғи-мойлаш материалларини меъёрлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институти томонидан ишлаб чиқилган Автомобиль ҳаракатдаги таркибининг ёқилғи ва мойлаш материалларини сарфлаш меъёрларини («Ўзстандарт» агентлигининг 28.07.2003 йилдаги 05-20-сон қарори билан тасдиқланган) қўллаш мумкин. Уларда иқлим ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда муайян модель, русум ва модификациядаги автомобиллар учун ёқилғи ва мойлаш материаллари истеъмоли кўрсаткичлари белгиланган.

Автомобиль бензини сарфини меъёрлаштириш учун қўлланиладиган кўрсаткичлар таркибида асосий масофа ва соат якка тартибдаги меъёрларида ҳисобга олинмаган турли йўл-иқлим ва фойдаланиш омилларининг ёқилғи сарфига таъсирини инобатга олувчи норматив коэффициентларни (устамаларни) ҳисобга олиш мумкин.

Агар мазкур ЁММ сарфи меъёрларида сизнинг автотранспортингиз кўрсатилмаган бўлса, унинг учун иқтисодий ва технологик жиҳатдан шартланган, автотранспортнинг техник хусусиятларини ҳисобга олувчи меъёрларни мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мумкин. Бунинг учун автомобилнинг сервис дафтарчаси ёки ишлаб чиқарган завод сайтидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ солиш мақсадида ЁММ харажатлари Солиқ кодексининг 142-моддаси 1-қисми 4-бандига кўра моддий харажатларга киради. Солиқ кодексининг 141-моддасига мувофиқ, харажатлар қонун ҳужжатларига ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Қонун ҳужжатларида енгил автотранспорт учун йўл варақаси шакли белгиланмаган*. Шу сабабли унинг шаклини ўз хусусиятларингиздан келиб чиқиб мустақил ишлаб чиқишингиз мумкин. Бир ҳафтага ёки бир ойга йўл варақасини ёзиб бериш мумкин. Бироқ унда ҳайдовчининг фамилиясини, давр боши ва охиридаги босган масофасини албатта кўрсатиш керак.

Бир йўла бир неча лавозимда ишлашга келсак, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) 21-бандига мувофиқ, бир неча касб ва лавозимда ишлашга, қоидага кўра, ушбу ходим тегишли бўлган ходимлар тоифаси доирасида рухсат берилади. Шу сабабли ҳайдовчи мажбуриятини сайёр тусга эга бўлган ишда ишловчи ходим зиммасига юклаган маъқул. Иш берувчининг буйруғи билан унга транспорт воситаси ўз лавозим мажбуриятларини бажариши учун берилаётганлиги аниқ белгиланиши керак. Бундан ташқари, ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиш лозим.

 

Наталья Гришутина,

«Norma Online» эксперти.

 



Прочитано: 2220 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика