Norma.uz

Бўлим мутахассиси – бир марталик иш эмас

 

Пойтахтдаги корхона Тошкент шаҳрида 6 ойга вақтинча рўйхатдан ўтган қаршилик кишини ярим йиллик муддатли меҳнат шартномасига кўра бўлим мутахассиси этиб ишга олаяпти.

Бундай иш вақтинчалик бир марталик иш ҳисобланадими?

Ходим вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиши зарурми?

С.Морозов,

бош бухгалтер.

 

– Вақтинчалик бир марталик ишни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни (18.05.2001 йилдаги 223-сон) қабул қилган. У билан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низом (1-илова) тасдиқланган.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик ишни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;

вақтинчалик бир марталик ишни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;

манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;

Марказда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;

жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик иш бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.

Одатда, вақтинчалик бир марталик ишга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилади. Унга техник, тиббий, бухгалтерия, ҳуқуқий ва бошқа экспертиза (маслаҳат), алоқа, ветеринария, аудиторлик хизматлари, дастурий таъминот ўрнатиш, хоналарни таъмирлаш, транспорт, дизайнерлик, таржима хизматлари киради, яъни бир марта қилинадиган вазифаларнинг бажарилиши, авария ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган режадан ташқари иш такрорланмаслиги назарда тутилади. Асосан бу штатдаги ходимларнинг, шу жумладан вақтинча бўш лавозимларнинг лавозим мажбуриятларида назарда тутилмаган ишдир.

Вақтинчалик бир марталик ишга ёлланаётган фуқаролар Марказда:

вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар ва туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;

меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;

юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишга ёллаш масалалари юзасидан меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Марказга мурожаат қилганларга Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган вақтинчалик бир марталик ишни бажариш учун фуқароларни ёллашга;

16 ёшга тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишга мустақил равишда ёллашга йўл қўйилмайди.

Шу тариқа, агар ходимингиз доимий яшаш жойидан пропискадан чиқмасдан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича 6 ойгача муддатга ҳисобга олинган ва ҳисобга олинган муддатга муайян лавозимга сиз билан меҳнат шартномасини ўзи тузаётган бўлса, у вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиши керак эмас (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарорига 1-илова).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика