Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 22 / Хўжалик юритиш қоидалари

Меҳнат кодекси бўйича чет эллик ёлланиб ишловчининг мақоми

 

Хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали ЎзР Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Унинг директориЎзбекистон фуқароси бош ташкилот томонидан тайинланган ва унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Филиалда Адлия вазирлигида аккредитацияланган ва бош ташкилот томонидан филиалда узоқ муддат ишлаш учун тайинланган уч нафар чет эллик ходим бор. Филиал директори билан меҳнат муносабатлари қандай расмийлаштирилади? У билан меҳнат шартномасини тузиш керакми? Агар керак бўлса, уни ким ва кимнинг номидан имзолайди: бош ташкилот номиданми ёки Ўзбекистондаги филиал номиданми? Филиалда ишловчи чет эллик ходимлар билан меҳнат муносабатлари қандай расмийлаштирилади? Улар Ўзбекистондаги филиал билан меҳнат шартномасини имзолашлари керакми?

А.Кўчимов,

директор.

 

– ЎзР Меҳнат кодексининг 12-моддасига мувофиқ, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистонда жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилади. Шу сабабли хорижий компаниялар, шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари билан барча меҳнат муносабатлари, уларнинг резидентлигидан қатъи назар, меҳнат тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.

Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 4-қисми). Ҳар қандай юридик шахс сингари, улар ҳам устав ёки таъсис шартномаси асосида иш олиб борадилар. Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахслар бундан мустасно, улар шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин (Фуқаролик кодексининг 43-моддаси 1-қисми).

Юридик шахс раҳбари ҳам таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради. Сизнинг ҳолатда бу устав ёки таъсис ҳужжати деб ҳисобланадиган филиал тўғрисидаги низом бўлиши мумкин. Ушбу ҳужжатда раҳбарни (директорни) тайинлаш тартиби назарда тутилган бўлиши керак. МКнинг 82-моддаси 2-қисмига кўра, раҳбарни ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки хўжалик юритувчи субъектни бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади. Бош ташкилот ягона муассисингиз эканлиги эътиборга олинса, филиални бошқарувчи юқори орган деб унинг муассислари умумий йиғилиши қабул қилинади. У ўзининг баённома қарори билан Ўзбекистондаги филиал раҳбарини тайинлаши ва йиғилиш қатнашчиларидан бирига (амалиётда у йиғилиш раиси бўлади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ директор билан меҳнат шартномасини имзолаш ваколатини бериши керак.

Филиалнинг чет эллик ходимларига келсак, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (МКнинг 11-моддаси). Шу сабабли бош ташкилот томонидан Ўзбекистонда ишлаш учун чет эллик фуқаролар юборилганда меҳнат тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ улар билан меҳнат шартномалари тузилиши керак. Бу ҳолда Ўзбекистондаги филиал раҳбари иш берувчи ҳисобланади.

 

Тимур Муминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика