Norma.uz

Норасмий учрашув доирасида

 

Пойтахтимизда «Товарлар ва хизматлар экспортиҳаракат қилиш палласибизнес-анжумани бўлиб ўтди, унда тажрибали халқаро экспертлар ўзбекистонлик тадбиркорлар билан муваффақиятли экспорт стратегиялари сирлари билан ўртоқлашдилар.

 

Ушбу учрашув рақобатбардош товарга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун айниқса долзарб. Уни ташқи бозорга олиб чиқиш учун дастакларга эга бўлиш зарур.

Бизнес-анжуманда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида катта тажрибага эга бўлган уч нафар эксперт сўзга чиқиб, янги компаниялар маҳсулоти экспортига доир амалий мисоллар келтирдилар.

Ичкийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган Белоруссиянинг «Милавица» компанияси бош директори лавозимини 10 йилдан ортиқ вақт давомида эгаллаган Дмитрий Дичковскийнинг тақдимоти тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда қизиқиш уйғотди. У иштирокчиларга хусусийлаштиришдан тортиб жаҳон бренди юзага келгунга қадар компания босиб ўтган мураккаб, аммо қизиқарли йўл ҳақида сўзлаб берди. Нотиқ бизнес-модель ва кучли ишлаб чиқариш базасини яратиш, мураккаб ўтиш даврида яхши мутахассисларни сақлаб қолиш, маҳсулот ассортименти ва ўз чакана тармоғини кенгайтириш, жамоада мулкдорлик ҳиссини шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари, шунингдек муваффақиятга эришишнинг жуда кўп усуллари ҳақида гапирди.

Маркетинг, сотиш ва бошқарув масалалари бўйича россиялик маслаҳатчи Игорь Качалов интерактив шаклда «Сотувчи брендинг. Экспорт капиталини оширувчи янги технологиялар» маҳорат дарсини ўтказди. Унда экспорт бозори ҳажмини ва бренд экспортга сотилиши салоҳиятини баҳолаш зарурати; бугунги кундаги истеъмол трендлари, харидор қандай ўзгараётгани ва эртага қандай бўлиши ҳақида сўз юритилди. Нотиқ маърузаси якунида самарали ва муваффақиятсиз бренд ечимларига оид мисоллар келтирди.

Австриялик иқтисодчи ва мураббий Максимильян Фоедингер ўз тақдимотини ташқи бозорларга чиқиш масалаларига бағишлади. Эксперт Ўзбекистон тадбиркорларида қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган бозорларни шарҳлади. Шунингдек у қайси бозорлар учун қандай маҳсулотлар жозибалироқ бўлишини англаш имконини берувчи маркетинг тадқиқотлари натижалари билан ўртоқлашди. Якунда М.Фоедингер бизнеснинг турли соҳалари учун экспорт стратегиялари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув мунозара билан якунланди, унда иштирокчилар ва спикерлар Ўзбекистон шароитида халқаро тажрибани қўллаш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Be The Change Group компанияси бизнес-анжуман ташкилотчиси бўлиб чиқди. Унда бизнес эгалари, ўз маҳсулотини экспорт қилаётган корхоналар менежерлари ва мутахассислари қатнашдилар.

Шуни қайд этиш лозимки, бу каби таълим берувчи семинарлар жаҳон амалиётида кенг тарқалган. Улар чет эллик экспертлар тажрибаси билан танишиш, уларга саволлар бериш, ҳамкасблар, эҳтимол, рақобатчилар билан мулоқот қилиш, бозор тамойилларидан хабардор бўлиш имконини беради.

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз.

Прочитано: 1791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика