Norma.uz

Давлат активлари хорижлик инвесторларга таклиф этилмоқда

 

Мамлакатимиз иқтисодиётида давлатнинг иштирокини камайтириш жараёнига хорижлик инвесторларни янада кенг жалб этиш мулкчилик шаклини тубдан ўзгартириш бўйича олиб борилаётган иcлоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

 

Президентимизнинг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сон) ва «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон) қарорлари мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ваколатхоналари савдо маслаҳатчилари билан ўтказилган учрашувда шулар ҳақида сўз юритилди.

Анжуманда мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнида ишлаб чиқариш объектларига тадбиркорларни кенг жалб қилиш, давлат активларини инвесторларга сотиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Хорижий инвесторларга таклиф қилинаётган давлат активлари, солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида тақдимот ҳавола этилди.

Президентимизнинг «Иқтисодиётда хусусий мулкчиликнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 68 корхонадаги давлат улуши чет эллик стратегик инвесторларга сотиш учун савдога қўйилган. Хусусан, «Навоийазот», «Фарғонаазот», «Урганч экскаватор», «Қизилқумцемент», «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятлари, «Асакабанк», «Агробанк», «Туронбанк» ва бошқа муваффақиятли фаолият юритаётган муассасалардаги давлатга тегишли акциялар хорижий сармоядорларга таклиф қилинмоқда.

Тадбирда хорижий инвесторларни хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш, давлат активларини сотиб оладиган хорижий инвесторларга бериладиган имтиёзлар ва кафолатлар ҳақида гапирилди. Қўмитанинг масъул ходимлари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика