Norma.uz

Фарзандимни парваришлаётганда лавозим қисқартирилди

 

Мен уч боланинг онасиман, вазирликлардан бирининг вилоят бошқармасида ишлайман. Айни пайтда болани 3 ёшгача парвариш қилиш таътилидаман. Йил бошида юқори турувчи органнинг буйруғи билан лавозимим қисқартирилди. Унинг ўрнига камроқ иш ҳақи тўланадиган лавозимни таклиф қилишди. Бу қонунийми?

Р.Муродова.

Самарқанд вилояти.

 

Ҳа, қонуний. Меҳнат кодексининг 92-моддасига биноан, агар объектив сабабларга кўра, шу жумладан ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ҳолатида (МКнинг 100-моддаси 2-қисми ­1-банди) меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.

Бироқ ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади (МКнинг 237-моддаси).

Шу тариқа, агар янги лавозимдан бош тортсангиз, иш берувчи болангиз 3 ёшга тўлгунча сиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.

 

 Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1898 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика