Республикамиз аудиторлари профессионал бирлашмалари – ЎзБАМУ ва ЎАП Молия вазирлиги ва «Аудитрейтинг» МЧЖ рейтинг агентлиги вакиллари иштирокида ўтказган анжуманда Ўзбекистон аудит бозори операторлари аудиторлик хизматларининг сифати ва амалий фаоллигини ошириш йўллари мавзуси кўтарилди.
Мутахассислар халқаро аудит стандартларини жорий этиш муаммолари ва акциядорлик жамиятларида ХМҲСни қўллаш хусусиятлари, ХАС бўйича мижоз компанияларни ички назоратдан ўтказиш тизимини баҳолаш ва экоаудит тизимини ташкил этишга ёндашувлар, шунингдек бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилдилар. Объектларда аудиторлик ва баҳолаш ташкилотлари биргаликда ишлаётганларида юзага келадиган барча низоли масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси билан қўшма эксперт кенгашини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ўз ахборотимиз.