Norma.uz

Иккита иш ҳақи учун бир яримта ставкада

 

Икки ташкилотда бир ярим ставкада бош бухгалтер бўлиб ишлаш ва иккала ташкилотда штат жадвалида назарда тутилган тўлиқ иш ҳақини олиш мумкинми? Мен иккала ташкилотда бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ барча ишни тўлиқ бажараман. Улар битта бинода жойлашган, фақат турли қаватларда. Иккала ташкилот давлатга қарашли, хўжалик ҳисобида ва ўзини ўзи қоплайди. Мен ўриндошлик бўйича ишлайдиган иккинчи ташкилотда жуда яхши фойда олишади.

Ш.Тўраева,

бош бухгалтер.

 

– Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг асосий ишдан бўш вақтда меҳнат шартномаси шартларида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришини назарда тутади. Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин (МКнинг 72-моддаси). Амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг бир неча ташкилотда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини чеклаш белгиланмаган.

Агар Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) белгиланган, ўриндошлик асосида ишлайдиган фуқароларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солиш қоидаларига риоя этилганда сиз 2 ташкилотда бош бухгалтер бўлиб ишлашингиз мумкин.

Низомнинг 7-бандида белгиланишича, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

Агар ташкилотда ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунги ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда, иш вақтини жамлаб ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади. Иш вақти жамлаб ҳисоблаб юритилганда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг давомийлиги эса – 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида Меҳнат кодексида белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди).

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида, масалан, маошлар белгилаб қўйилганда, иш ҳақи ишланган вақтга мутаносиб равишда тўланади. Яъни сиз ўриндош бўлиб ишлаётган иккинчи ташкилотда ҳақ штат жадвали бўйича 0,5 маош миқдорида тўланиши керак.

Бу иш ҳақингизга устама ёки қўшимча ҳақ белгилашга халал бермайди, чунки МКнинг 160-моддасида назарда тутилишича, ўриндошлик ишида меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

 

Елена ГУСЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 5745 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика