Norma.uz

Якшанбада ишлаш учун буйруқ керак

 

Корхона ходимни бошқа вилоятга бир неча ҳафтага хизмат сафарига юборди. Қайтгач, ходим у юборилган корхонадан тақдим этган, раҳбарнинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган маълумотномада кўрсатилган дам олиш кунларида ишлаганлиги қайд этилган эди.

Бундай маълумотнома ходимни дам олиш кунида ишлаган деб топиш ва унга оширилган иш ҳақи тўлаш ёки Меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш кунлари бериш учун етарлича асос ҳисобланадими?

С.Курдина,

юрисконсульт.

 

– Бундай вазиятда маълумотнома тақдим этиш етарли эмас.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 7-бандига мувофиқ хизмат сафарида бўлган ходимларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари, бошқа дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

Агар ходим атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ камида икки ҳисса миқдорида компенсация тўланади (Меҳнат кодексининг 157-моддаси). Агар ходим маъмуриятнинг фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.

МКнинг 130-моддасига мувофиқ дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Дам олиш кунида ишлашга жалб этиш ходимнинг ёзма розилиги – индивидуал (ҳар бир ходимнинг) ёки жамоавий (масалан, бригаданинг) розилиги билан амалга оширилади. Розилик олинганидан кейин буйруқ чиқарилади, унда иш вақтидан ташқари вақтда ишлаш заруратини туғдирган сабаблар, жалб этиладиган ходимларнинг тоифалари, иш вақти, қўшимча ҳақ тўлаш шартлари, отгуллар бериш ва бошқа ҳоллар баён этилади.

Сизнинг вазиятга келсак, агар хизмат сафарида зарурат туғилса ва ходим дам олиш кунларида ишлашга рози бўлса, бу ҳақда иш берувчини хабардор қилиши лозим. Келишилганидан кейин иш берувчи оширилган ҳақ тўланувчи ёки отгуллар бериладиган дам олиш кунларида ишлаш тўғрисида қўшимча буйруқ чиқариши керак.

Хулоса чиқарамиз: дам олиш кунларида ишлаш ходимни хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилиши керак. Айни у оширилган ҳақни тўлаш ёки МКга мувофиқ отгуллар бериш учун асос бўлади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2543 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика