Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 05 / Амалий бухгалтерия

Ҳисобдан чиқаришга шошилманг

 

Биз ҳар йили ходимларни, мол-мулкни суғурта қилдирамиз ҳамда даврий нашрларга обуна бўламиз. Ушбу келгуси давр харажатларини йил давомида ҳисобдан чиқариб борамиз.

Ушбу харажатларни бир йўла давр харажатлари сифатида ҳисобдан чиқариш мумкинми?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Келгуси давр харажатларини бир йўла жорий давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларга ҳисобдан чиқариш билан сиз бухгалтерия ҳисобини юритиш принципларига: ҳисобот давридаги даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги ҳамда ҳисоблаб ёзиш принципларига амал қилмаган бўласиз.

Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосга (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ:

● даромадлар ва харажатлар келиб тушишига ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилади;

● ҳисобот давридаги даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилаётганлигини англатади. Агар даромадлар билан харажатларнинг айрим турлари орасида бевосита боғлиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация қилинадиган харажатларга тааллуқлидир.

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага (21-сон БҲМСга 2-илова, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан, келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) қуйидагилар билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади:

а) даврий матбуот нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш;

б) мол-мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш;

в) келгуси даврлар учун оператив ижара тўлови бадаллари ва келгусида таннархга киритилиши мумкин бўлган бошқа харажатлар.

Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Шу тариқа, суғурта мукофоти суммасини ёки даврий нашрлар учун обуна тўловини бир маротаба тўлаб, маълум вақт давомида хизматлардан фойдаланиб борасиз. Шундан келиб чиқиб, харажатларни ҳам сизга ҳақиқатда хизмат кўрсатилган вақтда эътироф этишингиз лозим.

Мисол учун, агарда суғурта ҳолати юзага келса ва бунда суғурта товонининг бутун суммаси тўлаб берилса, у ҳолда тўланган ва ҳисобдан чиқарилмаган суғурта мукофоти суммасини бутунлай харажатларга ҳисобдан чиқариш зарур. Бу ҳолат шу билан изоҳланадики, суғурта полиси бўйича суғурта товонининг бутун суммаси тўланган пайтдан бошлаб суғурта компаниясининг суғурталанувчи олдидаги мажбурияти тугайди, келажакда унинг суғурта хизматларидан фойдаланиш учун янги шартнома тузиш лозим бўлади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун келгуси давр харажатлари суммаларини бир йўла давр харажатлари сифатида ҳисобдан чиқариш алоҳида ҳисобот даврларида олинган фойдадан келиб чиқиб аниқланадиган солиқлар бўйича солиқ солинадиган базанинг нотўғри кўрсатилишига олиб келиши мумкин.

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2909 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика