Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 05 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2015 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш доир тавсиялар

 

Ўтган йили биз I, II ва III чораклар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик («СБХ»нинг 14.04.2015 йилдаги 15-сони, 14.07.2015 йилдаги 28-29-сонлари ҳамда 6.10.2015 йилдаги 40-сонида). Тавсияларда турли фаолият соҳасидаги корхоналар учун солиқдан қисман озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаш, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва унга иловаларни, шунингдек ЯСТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича тушунтиришлар билан бирга вазиятлар кўриб чиқилган эди.

Бугун «Norma Ekspert» мутахассислари айнан шу вазиятлар асосида ЯСТ ҳисоб-китоби ва IV чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларни тайёрладилар.

 

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари.

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Солиқ кодексининг 28-моддаси 4-қисми.

 

*ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

 

ДИҚҚАТ! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган.

ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилган.

 

1-вазият.

ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Чакана савдо корхонаси Тошкентда солиқ ҳисобига олинган фаолият жойи бўйича озиқ-овқат товарларини (пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқаларни) сотади.

 

9 ойлик якунлари бўйича товар обороти 138 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

нақд пул маблағлари – 68 500 минг сўм;

пластик карталарни қўллаган ҳолда – 68 500 минг сўм;

ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиш йўли билан (белгиланган лимит доирасида) – 1 000 минг сўм.

9 ойлик якунлари бўйича бюджетга 9 453,4 минг сўм ЯСТ, шу жумладан I ва II чорак учун 4 070,4 минг сўм қўшимча тўланди.

 

IV чоракда товар обороти 41 000 минг сўмни ташкил этди, шундан:

корхона кассасига нақд пул маблағлари – 13 000 минг сўм;

терминал орқали – 28 000 минг сўм.

Октябрь ойида бошқа ташкилот билан қарз шартномаси тузилди, унга кўра қарз олувчи 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар ойда корхонага 400 минг сўм фоиз тўлайди.

 

IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагилар ­эътиборга олинади:

Чакана савдо корхоналари товарларни нақд пул ҳисоб-китоби ва пластик карталарни қўллаган ҳолда реализация қиладилар. Нақд пулсиз ҳисоб-китобга ўтган ойдаги ойлик товар айланмасининг 10%и доирасида йўл қўйилади. Бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасаларидан – болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифий муассасалардан тўлов пул ўтказиш йўли билан чекловларсиз қабул қилинади.

Корхонанинг ҳисоб-китоб рақамига товарларни реализация қилишдан белгиланган лимит доирасида (бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасаларига реализация қилинганда – тўлиқ) келиб тушган тушумга савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ солинади. Пластик карталарни қўллаб олинган тушумга 5%га пасайтирилган ставка бўйича ЯСТ солинади. Тошкент шаҳри учун белгиланган ставка 4%ни ташкил қилса, терминал орқали келиб тушган тушумлардан ЯСТ 3,8%лик ставка бўйича ҳисобланади.

Лимитдан ортиқча (10%) савдога йўл қўйган корхона улгуржи савдога лицензия олиши ва улгуржи-чакана савдо корхонаси сифатида ЯСТ тўлаши лозим (3-вазиятда батафсил тушунтириш берилган).

Чакана савдо корхонасида ЯСТнинг энг кам миқдори реализация қилинадиган товар турига боғлиқ бўлади. Агар ҳисобот чорагида (ортиб бормайдиган якун билан) реализациянинг умумий ҳажмида энг кўп улуш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилган товарларни сотишдан тушумга тўғри келса, ЯСТнинг энг кам миқдори шундай фаолият билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Агар реализациянинг умумий ҳажмида тушумларнинг энг кўп қисми якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилмаган товарларга (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарори билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўсимлик мойи, алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари ва бошқалар) тўғри келса, у ҳолда мазкур ҳисобот чораги учун ЯСТ ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган суммада тўланади.

Қарз олувчи ҳисобланувчи ва қарз шартномаси бўйича фоизларни тўловчи корхона фоизлардан 10%лик ставка бўйича солиқни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши ҳамда солиқ ушлангандан кейин қолган суммани қарз берувчига ўтказиши лозим. Фоизлар тўланган санадан кечиктирмай солиқ бюджетга тўланади. Солиқ ушлаб қолинмаган тақдирда даромадлар (фоизлар) тўлаш манбаи жами солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини бюджетга киритиши шарт (Солиқ кодексининг 156, 165-моддалари).

Қарз берувчи корхонада фоизлар бошқа даромадлар саналади ва ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 132, 355-моддалари). Бироқ фоизлардан солиқ қарз олувчи томонидан ушлаб қолинганлиги сабабли, ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда ушбу даромадлар қарз берувчининг ялпи тушумидан чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 1-қисми 2-банди). ЯСТга оид ҳисоботда ҳисобот даврида (солиқни чегирмаган ҳолда) тегишинча қуйидагилар таркибида ҳисобланган фоизларнинг тўлиқ суммаси кўрсатилади:

бошқа даромадлар (2-илованинг 160-сатри),

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 0202-сатри).

 

Йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини қуйидагича тартибда аниқлаймиз.

Реализациядан соф тушум (Ҳисоб-китобнинг ­010-сатри) 179 000 минг сўмни (138 000 + 41 000) ташкил қилади.

Ҳисобот даври якунлари бўйича бошқа даромадлар – 800 минг сўм (ноябрь ва декабрь ойлари учун фоизлар) 2-иловада (160, 010-сатрларда) ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади. Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 179 800 минг сўмни ташкил қилади. Уни фоизлар суммасига (4-илованинг 0202, 010-сатрлари; Ҳисоб-китобнинг 0502, 050-сатри) камайтирамиз. Шу тариқа, солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 179 000 минг сўмга тенг бўлади.

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда пластик карталарни қўллаган ҳолда олинган тушум – 96 500 минг сўмга (68 500 + 28 000) пасайтирилган ставка (3,8%) қўлланилади. Қолган суммадан (82 500 минг сўмдан 4%лик ставка бўйича ЯСТ ҳисобланади.

Ягона солиқ тўловининг суммаси:

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан олинган тушумдан (Ҳисоб-китобнинг ­0901-сатри) – 3 667 минг сўм (96 500 х 3,8%);

қолган тушумдан (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри) – 3 300 минг сўм (82 500 х 4%);

йил учун жами – 6 967 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

 

Бюджетга энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада ЯСТ тўланади. Корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини Тошкент шаҳрида озиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан (ойига ЭКИҲнинг 9 баравари, йил бошига ЭКИҲ – 118 400 сўм этиб белгиланган) келиб чиқиб аниқлайди.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун иккита миқдорни: ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва энг кам миқдорини аниқлаш ҳамда таққослаш керак. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова, АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисоб-китоб) келтирилади.

 

IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 3 196,8 минг сўмга (9 х 118 400 х 3) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушумдан (Ҳисобот даври ва 9 ойлик учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари ўртасидаги фарқ) ва белгиланган ставкадан (4%) келиб чиқиб ҳисобланади. IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

41 800 х 4% = 1 672 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори унинг ҳисоб-китоб суммасидан кўп бўлганлиги сабабли қўшимча ҳисоблаш суммаси (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 1 524,8 минг сўмни (3 196,8 – 1 672) ташкил қилади. Бутун йил учун жами қўшимча ҳисоблашлар суммаси 5 595,2 минг сўмга (4 070,4 + 1 524,8) тенг бўлади. Бу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатрида кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 170-сатрига кўчирилади.

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жами ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 12 562,2 минг сўмни (6 967 + 5 595,2) ташкил қилади. Бюджетга аввал тўланган тўловларни чегирган ҳолда – 3 108,8 минг сўм (12 562,2 – 9 453,4) ўтказилади.

 

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1 ва 2-қисмлари.

 

2-вазият.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҚИСОБ-КИТОБИ

 

Бухоро шаҳрида жойлашган саноат корхонаси («Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчи) ихтиёрий равишда ҚҚС тўлайди. У ишлаб чиқарган маҳсулот ички бозорда сотилади ва экспортга етказиб берилади.

 

9 ойлик якунлари бўйича маҳсулот реализациясидан соф тушум – 182 000 минг сўмни ташкил қилди, шундан:

республика ичкарисида – 107 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

экспорт бўйича – 75 000 минг сўм.

Бундан ташқари, корхона фойдаланилмаётган омборхона биноларини улгуржи савдо корхоналарига ижарага беради, 1 сентябрдан бошлаб эса авиакасса учун ҳам хонани ижарага беряпти. 9 ойда мазкур даромадлар: омборхоналар (1 800 кв.м) учун 13 590 минг сўмни (ҚҚСсиз бир ойда 1 510 минг сўм), авиакасса хонаси (50 кв.м) учун 1 000 минг сўмни ташкил қилди. Ҳар бир объект бўйича ҳақиқий ижара ҳақи давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ҳақи ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан ошади. Ижарага берилган объектлар бўйича коммунал хизматлар, электр энергияси учун тўловлар ва бошқа харажатлар ижара ҳақида ҳисобга олинган (ижарага олувчи томонидан алоҳида қопланмайди).

ҚҚС бўйича 9 ойлик учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзилган – 24 318 минг сўм;

ҳисобга олингани – 6 076,48 минг сўм;

бюджетга тўланадигани – 18 241,52 минг сўм.

Корхона хорижий валютага экспортга реализация қилинган товарларга ҚҚСнинг нолинчи ставкасини қўллайдилар. Сентябрь ойида хорижий шерик товар қийматининг бир қисмини (шартнома суммасининг 60%и) тўлади. Шу муносабат билан экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё бўйича ҚҚС қисман – валюта тушуми келиб тушишидан улушда ҳисобга олинган (378 минг сўм ҳисобга олинмаган).

Кадастр ҳужжатларига кўра корхонанинг ер участкаси 1,1 га ни ташкил қилади. Унда жойлашган бинонинг умумий майдони 0,75 га.

ҚҚС тўланиши муносабати билан камайишни ҳисобга олган ҳолда 9 ойлик учун бюджетга тўланадиган ЯСТ ва энг кам миқдоргача қўшимча ҳисоблашлар – 3 611,549 минг сўмни ташкил қилди. Улардан I чорак учун қўшимча ҳисоблашлар суммаси – 1 350,764 минг сўм. «Камолот» жамғармасига 196,59 минг сўм ўтказилади.

 

IV чоракда ички бозорда 32 000 минг сўмлик (ҚҚСсиз) маҳсулот реализация қилинди. Экспортга етказиб беришлар амалга оширилмаган.

Октябрь ойида корхонанинг ҳисоб-китоб рақамига экспорт шартномаси бўйича маблағнинг қолган 40%и келиб тушди, ушбу шартнома бўйича маҳсулот III чоракда юклаб жўнатилган эди.

IV чорак учун омборхона биноларини улгуржи савдо корхонасига ижарага беришдан олинган даромадлар 4 530 минг сўмни (ҚҚСсиз), авиакасса жойлаштирилган хона учун – 3 000 минг сўмни (ҚҚСсиз) ташкил қилди.

 

Октябрь-декабрь ойларида жами товарлар, ишлар ва хизматлар ҚҚСсиз харид қилинган.

Декабрь ойида корхона тиклашдан наф йўқлиги туфайли ускунани фойдаланишдан чиқаряпти. У тўлиқ амортизацияланган. Ускунанинг тиклаш қиймати тугатиш пайтидаги амортизация суммаси сингари – 22 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 1 100 минг сўм. Тугатиш чоғида фойдаланиш учун яроқли бўлган 600 минг сўмлик эҳтиёт қисмлар кирим қилинди.

 

IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар реализациянинг умумий ҳажмида экспорт улуши 15%дан 30%гача миқдорда бўлса, белгиланган ставка 30%га, 30% ва ундан кўпроқ бўлганида 50%га ЯСТнинг камайтирилган ставкасини қўллайдилар (Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони). Экспорт улушини аниқлаш мақсадида:

умумий реализация ҳажми деганда барча фаолият турларидан олинган тушум тушунилади;

бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди;

ҳисоб-китоб йил бошидан ортиб борувчи якун билан амалга оширилади;

ижарадан олинган даромадлар корхона учун бошқа даромадлар ҳисобланади, ушбу даромадларга асосий фаолият турига қўлланиладиган ставка (шу жумладан пасайтирилган ставка) қўлланилади. Бунда ҳақиқий ижара ҳақи (шартнома бўйича) ёки давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларига асосан ҳисобланган сумма, уларнинг қайси бири юқори бўлса, солиқ солинадиган тушумга киритилади. ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда ҳам шундай ёндашилади;

тўлиқ амортизация қилинган ускунани тугатиш чоғида яроқли эҳтиёт қисмларни кирим қилиш ва қайта баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган фойда ҳам бошқа даромадлар таркибига киритилади. Бироқ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда қайта баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган даромад чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисмининг 6-банди).

ЯСТга оид ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилади:

тугатишдан олинган жами даромад суммаси – 2-илованинг 020, 010-сатрлари бўйича;

қайта баҳолаш сальдосига тенг даромад – Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0207, 020 ва 010-сатрлари бўйича.

ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда хорижий валютага товарларни (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) экспорт қилувчи корхона:

экспорт бўйича оборотга ҚҚСнинг нолинчи ставкасини (Солиқ кодексининг 212-моддаси), республика ичкарисида солиқ солинадиган оборотга белгиланган ставкани (20%) қўллайди;

ҚҚСсиз харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олади. Бунда экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС келиб тушган валюта тушумидан улушда ҳисобга олинади.

 

IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) йиллик якунларга кўра 214 000 минг сўмни (182 000 + 32 000) ташкил қилади.

Бошқа даромадлар мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ва асосий воситаларни тугатишдан олинган даромадлар ҳисобига шаклланади.

Ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси Ҳисоб-китобга 1-иловада Бухоро ш. учун белгиланган қуйидаги келтирилган энг кам ставкаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади: савдо корхонасига ижарага берилган омборхона биноларининг 1 кв.метри учун йиллик ставка 8 800 сўм, авиакасса учун бинолар бўйича – 13 800 сўм белгиланган.

Ижара ҳақи ҳисобот даври учун ҳисоб-китобда 1 кв.м учун қуйидагиларни ташкил қилади:

шартнома бўйича: омборхоналар – 10 067 сўм (1 510 000 / 1 800 х 12), авиакасса – 80 000 сўм (1 000 000 / 50 х 4);

энг кам ставкалар бўйича: омборхоналар – 8 800 сўм (8 800 / 12 х 12), авиакасса – 4 600 сўм (13 800 / 12 х 4).

Кўриб турганимиздек, ҳар бир объект бўйича ҳақиқатдаги ижара ҳақи энг кам ижара ҳақидан ошади, шу боис ҳақиқатдаги ижара ҳақи – 22 120 минг сўм (14 590 + 4 530 + 3 000) бошқа даромадлар (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 030-сатри) таркибида ҳисобга олинади. Мазкур сумма ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади.

Ускунани тугатишдан олинган даромад – 1 700 минг сўм (1 100 + 600) 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Шу тариқа, бошқа даромадлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри ва Ҳисоб-китобнинг ­030-сатри) 23 820 минг сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобининг 040-сатри) 237 820 минг сўмга (214 000 + 23 820) тенг. Уни қайта баҳолаш сальдосига, яъни 1 100 минг сўмга камайтирилади (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0207 ва ­010-сатрлари, Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрлари).

Солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 0602 ва 060-сатрлари) 236 720 минг сўмни (237 820 – 1 100) ташкил қилади.

 

Ишлаб чиқариш корхоналари учун умумбелгиланган ставка – 5% (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри). Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни ЭАВга экспорт қилиниши муносабати билан ЯСТ ставкасига 6-иловада тузатиш киритилади. Йиллик якунлар бўйича маҳсулот реализациясидан соф тушум 214 000 минг сўмни, улардан экспорт бўйича – 75 000 минг сўмни ёки 35%ни ташкил қилади, бу эса корхонага амалдаги ЯСТ ставкасини 50%га пасайтирилган ҳолда, яъни 2,5%ни қўллаш ҳуқуқини беради (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 060-сатри; Ҳисоб-китобнинг 080, 0801-сатри).

Йиллик якунлар бўйича ЯСТ суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090, 0901-сатри) 5 918 минг сўмни (236 720 х 2,5%) ташкил қилади. ЯСТ тўловчиси ҳисобланган корхона ҳисобланган ЯСТ суммасини бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига камайтириши мумкин, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ошиб кетмаган ҳолда.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси қуйидагича тартибда аниқланади.

20%лик ставка бўйича ҚҚС республика ҳудудида маҳсулот реализацияси ва мол-мулкни ижарага бериш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоблаб ёзилади. Экспортга маҳсулот реализациясига нолинчи ставка бўйича солиқ солинади. Ҳисоблаб ёзилган ҚҚС 32 224 минг сўмга (107 000 + 14 590 + 32 000 + 7 530) х 20%) тенг.

IV чоракда экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган хом ашё бўйича ҚҚС октябрь ойида келиб тушган валюта тушумидан улушда – 378 минг сўм ҳисобга олинади.

Ҳисобга олинадиган йиллик ҚҚС суммаси 6 454,48 минг сўмни (6 076,48 + 378) ташкил қилади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС (ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобининг ­100-сатри) 25 769,52 минг сўмни (32 224 – 6 454,48) ташкил қилади.

ЯСТ 5 918 минг сўмни, ҚҚС – 25 769,52 минг сўмни ташкил қилди. ЯСТ суммасининг 50%ига тенг бўлган сумма – 2 959 минг сўм (5 918 х 50%) ЯСТ ҳисоб-китобининг 110 ва 120-сатрларида кўрсатилади. Ундан қуйидагилар ўтказилади:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 236,72 минг сўм (2 959 х 8%);

Бюджетга ЯСТ (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 2 722,28 минг сўм (2 959 – 87,06) ўтказилади.

 

Бундан кейин ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравари) ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси аниқланади.

IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори ер участкаси (Бухоро шаҳридаги 1,1 га) ва асосий фаолият турини (ишлаб чиқариш) ҳисобга олган ҳолда:

3 х 1,1 х 8 550 942 х 0,5 / 4 = 3 527,264 минг сўмга тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот даврида ва 9 ойлик учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри кўрсаткичлари фарқи сифатида) ва белгиланган ставкадан (5%) келиб чиқиб ҳисобланади, ушбу сумма 2 061,5 минг сўмни (237 820 – 196 590) х 5%) ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб суммасидан ошганлиги боис 1 465,764 минг сўмга (3 527,264 – 2 061,5) қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатри). Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатрида I ва IV чораклар учун қўшимча ҳисоблашлар суммаси қўшилади – 2 816,528 минг сўм (1 350,764 + 1 465,764). Мазкур сумма бир йил учун қўшимча ҳисоблашларнинг якуний суммаси сифатида Ҳисоб-китобнинг 170-сатрига кўчирилади.

Йил якунлари бўйича ҳисоб-китобга доир ЯСТ (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 5 538,8 минг сўмга (2 722,28 + 2 816,528) тенг. Илгари бюджетга ўтказилган солиқ бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда унга 1 927,259 минг сўм (5 538,8 – 3 611,549) тўланади.

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқ тўловчининг ҳисобварағида етарлича пул маблағлари бўлган тақдирда, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаси тақдим этилган пайтдан эътиборан бажарилган деб ҳисобланади.

 Солиқ кодексининг 48-моддаси 2-қисми.

 

Ҳисобварақда пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси пул маблағлари келиб тушишига қараб тўланади

Солиқ кодексининг 53-моддаси 5-қисми.

 

Корхонанинг мансабдор шахслари томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда, ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
175-моддаси 6 ва 7-қисмлари.

 

3-вазият.

УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Корхона Тошкентда маиший техниканинг улгуржи савдоси (аввалги йил якунларига кўра асосий фаолият тури) билан шуғулланади. Бундан ташқари, аҳолидан нақд пул ва пластик карталар бўйича тўловларни қабул қилиб олувчи дўкон мавжуд. Июль ойидан корхона воситачилик фаолияти билан шуғулланяпти (воситачилик шартномаси бўйича ташкилий техникани реализация қилади).

 

9 ойлик якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичлар шаклланди:

36 000 минг сўм – улгуржи савдодан;

32 000 минг сўм – чакана савдодан, улардан 14 000 минг сўми терминал орқали;

2 000 минг сўм – воситачилик хизматларидан.

II чоракда солиқ солинадиган ялпи тушумда товар таннархидан паст нархда реализация қилинганлигидан кўрилган зарар – 200 минг сўм ҳисобга олинган.

Кадастр ҳужжатлари бўйича корхона офиси ва омборхоналар жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1 668 кв. м га тенг. Майдони 60 кв.м га тенг бўлган дўкон 2 қаватли савдо мажмуасида ижарага олинган.

9 ойлик якунлари бўйича бюджетга 5 477 минг сўм, шу жумладан ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблашлар – 1 442 минг сўм ўтказилган.

 

IV чоракда ялпи тушум 47 000 минг сўмни ташкил қилди, шундан:

18 000 минг сўм – улгуржи товар обороти;

19 000 минг сўм – чакана савдо, улардан 14 000 минг сўми пластик карталар қўллаган ҳолда тўланган;

10 000 минг сўм – воситачилик хизматларидан.

Корхона бухгалтери (ёш оила аъзоси) квартира сотиб олиш учун банкда ипотека кредитини расмийлаштирди. Раҳбариятнинг қарорига кўра у бўйича бадал (9 000 минг сўм) корхона маблағлари ҳисобидан тўланди. Мазкур маблағлар беғараз ажратилди.

Чорак мобайнида банк томонидан ЯСТ бўйича 1 980 минг сўм бўнак тўловлари ушлаб қолинди.

 

Йиллик якунлар бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар инобатга олинади:

 

корхона кўп тармоқли фаолият юритувчи сифатида ЯСТни қуйидагича тўлайди:

воситачилик ҳақи суммасидан – 33%лик ставка бўйича;

бутун савдо тушумидан – 5%лик ставка бўйича (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори; МВ ва ДСҚнинг 27.02.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/214/203 ва 13/3-3651-сон, 3.03.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/231/214 ва 16/3-4061-сон қўшма хатлари). Яъни, ЯСТ ставкасини қўллаш мақсадида у улгуржи ва чакана товар оборотларига ажратилмайди. Бироқ ЯСТнинг энг кам миқдорини (қатъий белгиланган солиқ ёки ер солиғининг 3 баравари) белгилаш учун асосий фаолият турини аниқлаш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилиши лозим. Фаолият турлари бўйича тушум улушини аниқлашда савдо фаолияти доирасида нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича тушум улгуржи савдога тегишли бўлади;

ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 10 фоизига камайтирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси). Имтиёз ходим биринчи марта никоҳдан ўтган ва никоҳдан ўтувчиларнинг иккаласи 30 ёшдан ошмаган шароитда қўлланилади.

Энг юқори камайтириш суммаси Солиқ кодексининг 356-моддасида назарда тутилган чегирмалар суммасига камайтирилган асосий фаолият турлари бўйича ялпи тушум, шу жумладан бошқа даромадлар суммасидан 10%га тенг.

Кўп тармоқли корхоналарда камайтириш суммаси фаолият турлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясининг умумий ҳажмида ҳар бир фаолият турининг салмоғига мутаносиб равишда тақсимланади.

 

Йил якунлари бўйича ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда аниқланади.

Реализация қилишдан соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри «Жами» устуни) – 117 000 минг сўмни (70 000 + 47 000) ташкил қилади, ундан асосий фаолият тури бўйича (савдо) – 105 000 минг сўм, воситачилик хизматлари – 12 000 минг сўм кўрсатилади.

Тушум (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри) қуйидагича тақсимланади: улгуржи-чакана савдо – 90% (105 000 / 117 000), воситачилик хизматлари – 10%.

Солиқ солинадиган ялпи тушумга (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) товарлар реализациясидан соф тушумдан ташқари жорий йилнинг июнь ойида юзага келган товар таннархи ва реализация нархи ўртасидаги тафовут – 200 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 025-сатри) киритилади. Жами солиқ солинадиган ялпи тушум 117 200 минг сўмга тенг, ундан савдо фаолиятига – 105 200 минг сўм, воситачилик хизматларига – 12 000 минг сўм ажратилади.

Кейин эса ипотека кредити бўйича бадал тўланиши туфайли камайиш суммаси аниқланади. Жами 9 000 минг сўм ўтказилган, бу эса белгиланган энг юқори миқдордан ортиқ эмас (117 200 х 10% = 11 720). Бинобарин, ҳисобот даврида жами 9 000 минг сўм чегириб ташланиши лозим. Мазкур сумма 4-иловада (040 ва 010-сатрлар) кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрларига кўчирилади. Солиқ солинадиган база камайишини (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри бўйича умумий сумма 108 200 минг сўм) ҳисобга олган ҳолда қуйидагича тақсимланади:

асосий фаолият тури – 97 100 минг сўм (105 200 – 9 000 х 90%);

воситачилик хизматлари – 11 100 минг сўм (12 000 – 9 000 х 10%).

ЯСТ 5 ва 33%лик ставка бўйича, пластик карталар бўйича тўланган тушум 4,75%лик камайтирилган ставка бўйича ҳисобланади.

Йиллик якунлар бўйича ЯСТ суммаси:

савдо бўйича: 28 000 х 4,75% + (97 100 – 28 000) х 5% = 4 785 минг сўм;

воситачилик хизматлари бўйича: 11 100 х 33% = 3 663 минг сўм;

жами (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари): 8 448 минг сўм.

Сўнгра чорак якунлари бўйича учта фаолиятдан асосийси (ортиб бормайдиган якун билан) аниқланади, ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси таққосланади.

Фаолият турлари бўйича салмоқ қуйидагича тақсимланади:

улгуржи савдо – 38% (18 000 / 47 000);

чакана савдо – 41% (19 000 / 47 000);

воситачилик хизматлари – 21% (10 000 / 47 000).

 

IV чоракда энг катта улуш чакана савдога тўғри келади. Шу боис ЯСТнинг энг кам миқдори Тошкент шаҳрида маиший техника савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаси – бир ойда 10 ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси Маълумотнома-ҳисоб-китобда келтирилади.

IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича аниқланади:

118 400 х 10 х 3 = 3 552 минг сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (жорий ва ҳисобот давридаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ) ва белгиланган солиқ ставкаларидан (5 ва 33%) келиб чиқиб аниқланади:

37 000 х 5% + 10 000 х 33% = 5 150 минг сўм.

ЯСТнинг энг кам миқдори унинг ҳисоб-китоб суммасидан кўп бўлганлиги боис IV чорак учун қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди. Бироқ йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини ҳисоб-китоб қилишда III чорак учун қўшимча ҳисоблашлар суммаси – 1 442 минг сўм ҳисобга олинади.

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жами ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 9 890 минг сўмни (8 448 + 1 442) ташкил қилади. IV чорак учун аввалги ҳисобот даврида тўланган суммалар ва IV чоракда бўнак тўловларини чегирган ҳолда бюджетга – 2 433 минг сўм (9 890 – 5 477 – 1 980) ўтказилади.

 

4-вазият.

ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ИШЛАБ ЧИқУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кичик корхона (МЧЖ, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчиси) дастурий таъминот (ДТ) ишлаб чиқувчи сифатидаги ўз фаолиятини 2015 йил июль ойидан Тошкент шаҳрида бошлади. Шунингдек дастурлаштиришга ўргатиш курсларини очди.

III чорак якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичлар шакллантирилди:

ўзи ишлаб чиққан ДТ реализациясидан тушум – 49 000 минг сўм;

ўқитиш хизматлари кўрсатишдан тушум – 5 500 минг сўм.

 

III чорак учун бюджетга тўланган ЯСТ суммаси 2 557,6 минг сўмни ташкил қилди, «Камолот» жамғармасига 222,4 минг сўм ўтказилади.

IV чоракда тушум – 74 000 минг сўм ойлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

ДТ ишлаб чиқиш ва сотиш: октябрь ойида – 16 000 минг сўм, ноябрь ойида – 28 000 минг сўм, декабрь ойида – 10 000 минг сўм;

ўқитиш хизматлари: октябрь ойида – 6 000 минг сўм, ноябрь ойида – 7 000 минг сўм, декабрь ойида – 7 000 минг сўм.

Ноябрь ойида корхона аризасига асосан Дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилади.

 

Йиллик якунлар бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

корхонанинг Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилиши 2017 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳуқуқ беради, имтиёз Президентнинг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон Қарорига кўра тақдим этилади. Реестрга киритилган ДТ ишлаб чиқувчиларига бериладиган имтиёзнинг амал қилиш муддати ўзи ишлаб чиққан дастурий таъминотни экспорт қилиш ҳажми улар реализация қилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 50%идан кам бўлмаслиги шарти билан икки йилга (2019 йил 1 январга қадар) узайтирилади.

ЯСТ бўйича имтиёз корхона Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўлланилади. Солиқ солинмайдиган тушумни Ҳисоб-китобга 4-иловада (010, 030 ёки 0302, 0303 ёхуд бошқа бўш сатрда) ва Ҳисоб-китобда (0502, 050-сатрларда) камайтириш суммаси таркибида кўрсатиш лозим. 0302-сатрни тўлдириш учун электрон ҳисобот топшириш дастурида таклиф этилаётган рўйхатдан ПҚ-2042-сон Қарорда белгиланган имтиёзни топиш ва ЯСТ солинмайдиган суммани кўрсатиш керак.

Имтиёз бўшаб қолган маблағларни моддий-техник базани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, ходимларни рағбатлантиришга мақсадли йўналтириш билан тақдим этилади. Бундай имтиёзни қўллашда ЯСТ белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисоблаб ёзилади, бироқ бунда бюджетга ҳисобланган солиқ ўтказилмайди. Бухгалтерия ҳисобида имтиёзлар Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштирилади ва акс эттирилади.

Имтиёзлардан фойдаланган ДТ ишлаб чиқувчилари йил якунлари бўйича ҳисобот билан бирга солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:

Шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан олинган даромаднинг ҳисоб-китоб маълумотномаси (Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга 3-илова, АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб (1463-сон Низомга 1-илова).

Имтиёзнинг амал қилиши пенялар ҳисоблаш билан ЯСТ тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади, агарда:

маблағлардан мақсад бўйича фойдаланилмаган бўлса;

йил якунлари бўйича ўз ДТларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олинган даромад сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 50%ини ташкил қилмаган бўлса;

аввал айтилганидек, корхона ЯСТ бўйича имтиёзни Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан, яъни мазкур вазиятда – 2015 йилнинг декабрь ойидан бошлаб қўллаши мумкин. Ҳисобот даврининг қолган ойлари учун ЯСТ белгиланган тартибда (солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб ва белгиланган ставкалар бўйича) тўланади. 2015 йилда ДТни ишлаб чиқиш ва сотишдан тушумга, агар мазкур фаолият туридан тушум 80% ва ундан юқори бўлса, ЯСТнинг 5%лик ставкаси, агар 80%дан кам бўлса – 6%лик ставкаси қўлланилади (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова). 2015 йилда ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушумга 6%лик ставка қўлланилади;

IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ЯСТнинг энг кам миқдорини (ер солиғининг 3 баравари) ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади, негаки янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаслик ҳуқуқи тақдим этилган (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди, АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Бутун корхона бўйича реализация қилишдан соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида «Жами» устуни) – 128 500 минг сўмни (54 500 + 74 000) ташкил қилади.

Фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри): ДТ ишлаб чиқиш – 80% (103 000 / 128 500), ўқитиш бўйича хизматлар – 20%. Бундан кўриниб турибдики, йил якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури ДТни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) реализациядан соф тушум – 128 500 минг сўмга тенг. Уни 17 000 минг сўмга (10 000 + 7 000), яъни декабрь ойи учун солиқ солинмайдиган тушум суммасига камайтириш лозим. Камайтириш суммаси Ҳисоб-китобга 4-илованинг 010-сатридан 0502 ва 050-сатрларга кўчирилади.

Шу тариқа, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 111 500 минг сўмни (128 500 – 17 000), шу жумладан асосий фаолият тури бўйича – 93 000 минг сўмни (103 000 – 10 000), ўқитиш хизматлари бўйича – 18 500 минг сўмни (25 500 – 7 000) ташкил қилади.

ЯСТ қуйидаги ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилинади:

5% – ДТни ишлаб чиқиш ва сотишдан тушумга;

6% – ўқитиш бўйича хизматлардан тушумга.

IV чорак учун ЯСТ суммаси қуйидагини ташкил қилади:

93 000 х 5% + 18 500 х 6% = 5 760 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120-сатрлари).

Ушбу суммадан «Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 460,8 минг сўм (5 760 х 8%), бюджетга эса (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) – 5 229,2 минг сўм ўтказилади.

Солиқ солишдан озод қилинадиган сумма – 920 минг сўм (10 000 х 5% + 7 000 х 6%) ва унинг харажатларга оид расшифровкаси Солиқлар, божхона тўловлари ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод қилиниши натижасида бўшаб қолган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китобда кўрсатилади.

 

Йиллик ҳисоботни топширишда муваффақият тилаймиз!

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 2724 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика