Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 05 / Амалий бухгалтерия

Тасдиқлай олмайсизми? – Қайтариб беринг

 

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги янги низомга кўра, агар хизмат сафари харажатларига бўнак АҚШ долларида берилган, харажатлар эса хизмат сафарига борилган мамлакатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган мамлакатнинг валютасида ҳақиқатдаги харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ долларини борилган мамлакатнинг валютасига айирбошлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади.

Ушбу ҳолда пул айирбошлаш шохобчасининг фақат АҚШ долларини борилган мамлакат валютасига айирбошлаш курсини тасдиқлайдиган ҳужжати етарли бўладими? Масалан, АҚШ долларининг исталган суммасини борилган мамлакат валютасига айирбошлагани тўғрисидаги ҳужжати. Ёки ходим АҚШ долларини борилган мамлакат валютасида қилинган харажатларнинг бутун суммасига айирбошлагани тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этиши керакми?

Агар бўнак АҚШ долларида берилган, харажатлар эса хизмат сафарига юборилган мамлакат валютасида амалга оширилган ва ходим АҚШ долларини борилган мамлакатда валютага айирбошлагани тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган бўлса, бўнак ҳисоботи қандай курс бўйича қабул қилинади?

Н.Исроилова,

ҚК бош бухгалтери.

 

– Йўқ, борилган мамлакатдаги алоҳида (бўнак ҳисоботига биноан харажатларнинг барча суммасига эмас) айирбошлаш операцияси курсини тасдиқлайдиган ҳужжат етарли эмас. Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Низом) 45-бандига кўра, агарда хизмат сафари харажатлари учун бўнак АҚШ долларида берилган бўлиб, харажатлар эса хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасидаги ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ доллари хизмат сафарига борилган давлатнинг валютасига алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Ҳар бир алоҳида айирбошлашда алоҳида ҳужжат берилади. Бундан ташқари, АҚШ доллари курси ўзгариши мумкин.

Агар хизмат сафарига юборилган ходим пул айирбошланиши тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этмаса, АҚШ долларида олинган бўнакни у сарфламаган ҳисобланади ва уни бўнак ҳисоботи топширилган кундан 2 банк куни ичида ташкилотнинг кассасига кейинчалик ваколатли банкка топшириш учун қайтариши шарт (Низомнинг 48-банди).

Бунда, Низомнинг 50-бандига кўра, хизмат сафарига борган шахс хизмат сафари харажатлари учун нақд хорижий валютада берилган бўнак бўйича ҳужжатлар билан тасдиқланган ортиқча харажатга йўл қўйганда, қарз суммаси хизмат сафарига борган шахсга нақд хорижий валютадаги тегишли суммани бериш йўли билан қопланади. Ташкилот хорижий валютадаги маблағларга эга бўлмаса, хизмат сафарига юборилган шахснинг розилиги билан бундай қарздорлик бўнак ҳисоботи топширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютадаги эквивалентда қопланиши мумкин.

Шу тариқа, хизмат сафарига борган ходим айирбошланиши ҳужжат билан тасдиқланмаган нақд хорижий валютани корхона кассасига топшириши керак. Ҳақиқатда АҚШ долларида қилинган харажатларни қоплаш суммасини эса у корхонада валюта маблағлари бўлганда олиши мумкин. Агар корхонада бундай маблағлар бўлмаса, хизмат сафарига юборилган шахс маблағларининг ортиқча сарфи бўнак ҳисоботи топширилган кундаги ЎзР МБнинг курси бўйича миллий валютада қопланиши мумкин.

Агар борилган мамлакат валютасининг курси ЎзР МБ томонидан белгиланмаса, биз «кросс-курс» усулида ҳисоб-китоб қилишни тавсия қиламиз. Икки валюта ўртасидаги учинчи валютага қараган ҳолдаги нисбат ана шундай усулдир. Кросс-курслар қийматининг ҳисоб-китоби одатда мазкур валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан курсларидан фойдаланишга асосланади. Яъни бўнак ҳисоботи санасида борилган мамлакат валютасидаги харажатни АҚШ долларида қайта ҳисоблаш лозим.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика