Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 05 / Жавоб берамиз

Нақд пулсиз ҳисоблашув

 

Фирмамиз ўзининг корпоратив банк картасига эга бўлмоқчи. Эшитишимизча, бундай карталарнинг ишлатилиши нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилар экан. Ушбу қоидалар айнан қайси қонун ҳужжатлари билан белгиланганлигини билмоқчи эдик.

Алишер Камилов,

«Intellect soft» ХК директори.

 

– «СБХ» газетаси бу мавзуда кўплаб материаллар чоп этган ва сиз уларни кўриб чиқсангиз бўлади1. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг (МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 45-бандида сизни қизиқтираётган саволга жавоб бор. Унга кўра, юридик шахслар корпоратив банк карталарини ишлатган ҳолда товар учун амалга оширган ҳисоб-китоблари нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилади.

Қўшимча тариқасида эътиборингизни Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.04.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринда – Низом) қаратамиз. Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошисида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Қолаверса, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда карталардан фойдаланиши мумкин (Низомнинг 107-банди).

 

Жавобни эксперт-юристимиз Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

____________________________

1Хусусан, «Корпоратив карта: нимага сарфлаш, қандай ҳисобга олиш керак» («СБХ», 23.09.2014 йилдаги 38 (1050)-сон). Мавзуга доир материалларни norma.uz сайтига кириб ҳам топса бўлади.

Прочитано: 2384 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика