Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 05 / Солиқ солиш

2016 йилги солиқ янгиликлари

 

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЧУН СОЛИҚЛАР ВА МАХСУС ТЎЛОВЛАР

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонусининг Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 15, 16-1, 16-2-иловаларда белгиланган ставкалари амал қилган

 

2016 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари энергия ташувчилар, рангли ва нодир, шунингдек қимматбаҳо ва қора металлар, металлургия учун тоғ-кимё ва тоғ-кон хом ашёси ҳамда норуда хом ашё бўйича 2015 йилги даражада сақланиб қолди.

 

Норуда қурилиш материаллари гуруҳи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари мазкур бутун гуруҳ бўйича ягона ставка бўйича – солиқ солинадиган базага нисбатан 5% қилиб оширилди (2015 йилда 3,5%дан 5,3%гача ставкалар амал қилган эди). Ставкалар ўртача 37%га оширилди, мазкур гуруҳ учун ягона солиқ ставкаси жорий қилинганлиги муносабати билан фақат оҳактош ва ганч бўйича ставка 6%га пасайтирилди (2015 йилда 5,3% эди).

 

Имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари аввалги йилдаги даражада сақланиб қолди

2016 йилги ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 15, 16-1, 16-2-иловаларда белгиланди

 

Қўшимча фойда солиғи

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда айрим турдаги маҳсулотлар бўйича солиқ солинадиган база миқдори ҳамда қўшимча фойда солиғи ставкалари ПҚ-2270-сон Қарорга 17-иловага мувофиқ амал қилган эди

 

2016 йилда қўшимча фойда солиғи ставкаси 50% миқдорида сақланиб қолди.

Солиқ солинадиган база миқдори ҳам қуйидагилар бўйича 2015 йилги даражада сақланиб қолди (ҚҚСсиз ва акциз солиғисиз): катодли мис бўйича – сўмдаги эквивалентда «кесиш нархи»гача 1 тонна учун 4 600 АҚШ долларидан юқори; табиий газ бўйича – сўмдаги эквивалентда «кесиш нархи»гача 1 000 куб м учун 160 АҚШ долларидан юқори ҳамда цемент бўйича – 1 тонна учун 125 000 сўмдан юқори.

Солиқ солинадиган базани аниқлаш учун ҳисоб-китоб баҳоси оширилди:

полиэтилен гранулалар бўйича – 1 тонна учун 1 870 000 сўмдан юқори (2015 йилда 1 700 000 сўмдан юқори эди) ва клинкер бўйича – 1 тонна учун 105 000 сўмдан юқори (2015 йилда 95 000 сўмдан юқори эди)

 

2016 йилда айрим турдаги маҳсулотлар бўйича солиқ солинадиган база миқдори ҳамда қўшимча фойда солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон Қарорга 17-иловада белгиланди.

 

2016 йил 1 январдан уяли алоқа компаниялари ҳам қўшимча фойда солиғини тўловчилар қаторига қўшилдилар: рентабелликнинг 20%лик даражасидан ошадиган фойда суммасидан 50%лик ставкада фойда солиғини тўлайдилар

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 20-иловага мувофиқ амал қилган эди

 

2016 йилда ер солиғи ставкалари ўртача 15%га индексация қилинди.

Тошкент шаҳридаги зоналар бўйича ер солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

1-зона – 1 га учун 99,187 млн сўм (2015 йилда – 86,25 млн сўм);

2-зона – 1 га учун 79,35 млн сўм (2015 йилда – 69 млн сўм);

3-зона – 1 га учун 59,512 млн сўм (2015 йилда – 51,75 млн сўм);

4-зона – 1 га учун 39,675 млн сўм (2015 йилда – 34,5 млн сўм);

5-зона – 1 га учун 19,837 млн сўм (2015 йилда – 17,25 млн сўм)

2016 йилда ер солиғи ставкалари
ПҚ-2455-сон Қарорга 20-иловада белгиланган. Тошкент шаҳридаги зоналар бўйича ер солиғи ставкалари ушбу илованинг 5-жадвалида белгиланган

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорга 20-иловада белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари амал қилган эди

 

2016 йилда ер солиғи ставкалари 15%га индексация қилинди. Бунда жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда ПҚ-2455-сон Қарорга 20-илованинг 5 ва 6-жадвалларида келтирилган базавий ставкалар белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўлланади, белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса оширувчи коэффициент – 1,5 қўлланади.

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида ер участкаларининг қуйидаги нормативлари қўлланади:

Тошкент ш., Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 0,06 га;

бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) – 0,1 га

2016 йилда ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-2455-сон Қарорига 20-иловада белгиланган

 

Кодекснинг 291-«Солиқ ставкасини қўллашнинг

ўзига хос хусусиятлари» моддасининг 2015 йилги таҳририда шундай тартиб белгиланган эдики, унга кўра тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмас эди. Бундан Кодекснинг 291-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно: жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланар эди

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 31-банди билан Кодекснинг 291-моддаси 1-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан 291-модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»

Жисмоний шахслар 1.01.2016 йилдан жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун ҳам ер солиғини юридик шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар

 

Кодекснинг 293-«Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби» моддасининг 2015 йилги таҳририга мувофиқ ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилар эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 32-банди билан Кодекснинг 293-моддаси 4-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахсларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади»

2016 йилда солиқ тўловчи жисмоний шахсга тўлов хабарномаси олувчига имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширилади

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ПҚ-2270-сон Қарорга
14-иловада келтирилган эди

 

2016 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари

деҳқон хўжаликлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар учун сув ресурслари (ер ости ва ер усти) манбаларидан қатъи назар 15%га оширилди. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан қатъи назар ишлаб чиқариш учун ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар ҳисобланадилар

2016 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон Қарорга 14-иловада келтирилди.

2016 йилда Тошкент шаҳридаги водопровод тизимида ер усти ва ер ости сувларининг фоиз нисбатлари қуйидагича белгиланди: ер усти сувлари – 85,6%, ер ости сувлари – 14,4% (Тошкент ш. «Сувсоз» ДУКнинг 12.01.2016 йилдаги 270/11-60-сон хати)

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси ПҚ-2270-сон Қарорга 18-иловага мувофиқ 4% миқдорида амал қилган эди

 

2016 йилда мол-мулк солиғи ставкаси 5%гача (ўсиш – 25%) оширилди.

Бунда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасига «CAP» авиакомпанияси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича модернизациялашдан ўтган аэропортлар 5 йил мобайнида 0,4 пасайтирувчи коэффициенти қўлланади

2016 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси ПҚ-2455-сон Қарорга 18-иловада келтирилган

 

Имтиёзлар

 

2015 йилда Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарори 3-бандига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга мол-мулк солиғи бўйича имтиёз амал қилган эди

 

Мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил
1 январгача узайтирилди

 

Имтиёз ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 4-бандига асосан узайтирилди. Ихтисослашган корхоналар деб сотув умумий ҳажмида кўрсатилган товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар эътироф этилади

 

2015 йилда Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон Қарори 3-банди ва Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон Қарори 1-бандига асосан республиканинг қуйидагиларни ЭАВга сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган эди:

умумий реализация ҳажмида 80% ва ундан ортиқ фоиз тайёр тўқимачилик маҳсулотини;

умумий реализация ҳажмида 60% ва ундан ортиқ фоиз тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (калава ип, газлама, трикотаж полотно)

Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 январгача узайтирилди

 

Имтиёз ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 8-бандига асосан узайтирилди

 

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

 

Солиқ ставкалари

 

2015 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ПҚ-2270-сон Қарорга 19-иловада белгиланган эди

 

2016 йилда мол-мулк солиғи ставкалари 13-15%га оширилди ва қуйидагиларни ташкил қилади:

турар жойлар, квартиралар (бундан умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,5% (2015 йилда 1,3% эди);

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,8% (2015 йилда 1,6% эди), умумий майдони 500 кв.м дан ошиқ бўлганда – 2,5% (2015 йилда 2,2% эди).

2016 йил 1 январдан бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар учун алоҳида ставка 1,8% миқдорида белгиланди.

Мол-мулкнинг инвентаризация қийматига солиқ ставкалари кадастр ҳужжатлари бўйича қўлланилади. Бунда 2016 йил 1 январдан бошлаб ушбу қиймат 3 млн сўмдан кам бўлмаслиги лозим.

Инвентаризация қиймати мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулк солиғи Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 2015 йилда амал қилган қийматдан – 20 328 минг сўмдан, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833 минг сўмдан ундирилади

2016 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон Қарорга 19-иловада келтирилган

 

Кодекснинг 277-«Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби» моддаси 10-қисмининг 2015 йилги таҳририга мувофиқ жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилар эди

 

31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 30-банди билан Кодекснинг 277-моддаси 10-қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади»

2016 йилда солиқ тўловчи жисмоний шахсга тўлов хабарномаси олувчига имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширилади

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 4932 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика