Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 04 / Божхона

Электрон шаклда хабардор қилинади

 

Божхона постида бизга 2015 йил декабридан бошлаб божхона брокери фаолиятини амалга оширувчи фирмаларни, шунингдек декларант жисмоний шахсларни ДБҚда ҳисобга қўйишнинг янги тартиби амал қилаётганлигини айтишди. Ушбу ўзгартишлар тўғрисида батафсилроқ билишни хоҳлардик. Брокернинг ишини текширишга доир бирор-бир янгилик борми?

Алишер. Х.,

Тошкент вилояти.

 

– Ҳақиқатан ҳам ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 15.09.2015 йилда 1271-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона брокери тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1271-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишни хоҳлайдиган юридик шахс бу ҳақда божхона органини нафақат ёзма шаклда, балки электрон шаклда ҳам хабардор қилади. Электрон хабарнома юридик шахс раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак.

Хабарномага юридик шахснинг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

Божхона кодекси* 100-моддаси ­2-қисмининг 5-хатбошисида назарда тутилган ҳолда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартноманинг ёки тегишли суғурта полисининг нусхаси;

ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув билан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис меҳнат дафтарчасининг нусхаси. Агар у бошқа божхона брокерида ишлаган бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзув билан меҳнат дафтарчасининг нусхаси.

Хабарномада ҳақиқатда жойлашган жой (почта манзили), банк реквизитлари, хабарнома берилган кунда божхона брокери штатда мавжуд бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўрсатиш керак.

Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатларни ДБҚ кўриб чиқмайди.

 

Божхона брокери унинг ўз фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни, шунингдек уларнинг электрон нусхаларини 5 йил мобайнида сақлаши керак. Ушбу муддат унинг мобайнида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича операциялар амалга оширилган ёки божхона иши соҳасида бошқа воситачилик функциялари бажарилган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳисобланади.

 

Низом 5-банди «ж» кичик бандининг янги таҳририга мувофиқ юридик шахс божхона брокери фаолиятини амалга ошириш учун 3 иш куни мобайнида ДБҚни штатга божхона расмийлаштируви бўйича қўшимча мутахассисларни олиш ёки уларни ишдан бўшатиш; раҳбарни алмаштириш; юридик шахс ҳақиқатда жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг телефон рақамлари ўзгарганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши керак. Хабарномада божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг рақами, уни ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши, шунингдек ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув қайд этилган меҳнат дафтарчасининг нусхаси илова қилиниши керак.

 

Божхона брокерлари фаолиятини текшириш «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун ва Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 6.05.2006 йилда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг рухсатномаси асосида амалга оширилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 


*Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2016 йилдаги ЎРҚ—400-сон Қонуни билан янги таҳрирдаги Божхона кодекси тасдиқланди. Кодекс юқоридаги Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Прочитано: 2140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика