Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 04 / Солиқ солиш

2016 йилги солиқ янгиликлари

 

«СБХ» газетасининг 3 (1119)-сонида биз «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон, бундан кейин – ¬ЎРҚ-398-сон Қонун) ҳамда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорини (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор) билан фойда солиғига киритилган ўзгартиришлар қиёслама жадвалини чоп этган эдик. Бугунги сонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи бўйича маълумотлар жадвалини чоп этяпмиз.

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

 

Жами даромадни аниқлаш

 

2015 йилда амал қилган таҳрирда Солиқ кодексининг (Кодекснинг)
173-«Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар» моддаси 4-банди фақат таътилга қўшимча ҳақларни киритар эди.

 

 

 

Кодекснинг 178-«Бошқа даромадлар» моддаси 16-банди бешинчи хатбошиси моддий ёрдамнинг мақсадли тусда бўлган ва ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳоллар ва тадбирлар тақозо этган ҳамда бажариладиган иш натижалари билан боғланмаган тўловлар турини ўз ичига олган

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 16-банди билан Кодекснинг 173-моддаси 4-банди қуйидагича тўлдирилди:

таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда Кодекс
178-«Бошқа даромадлар» моддаси
16-бандида назарда тутилмаган моддий ёрдам.

 

 

 

Бунда Кодекснинг 178-моддаси 16-банди 5-хатбошиси янги таҳрирда баён этилди:

«бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар» (ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 17-банди таҳририда)

Кодекснинг 178-моддаси ўзгартирилиши муносабати билан моддий ёрдам қуйидаги турларга бўлинади:

1) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан;

2) ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан ходимга;

3) фавқулодда ҳолатлар муносабати билан;

4) бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;

5) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар киради.

Шундай қилиб, Кодекснинг 178-моддаси бўйича моддий ёрдам турлари рўйхати ёпиқ бўлади.

Кодекснинг 173-моддаси бўйича моддий ёрдам деб шахсий тусдаги воқеалар муносабати билан тўланадиган ҳар қандай бошқа ёрдам тан олиниши мумкин. Масалан, юбилейни байрам қилиш, набиралар тўйи, квартирани таъмирлаш, турли харидларга ва ҳоказо. Бунда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайдиган Кодекс 178-моддасида назарда тутилган моддий ёрдамдан фарқли равишда мазкур модда бўйича ёрдамга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

Имтиёзлар

 

Кодекснинг 179-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари» моддаси 1-бандининг 2015 йилда амал қилган таҳририда бошқа ҳолларда ЖШДС бўйича олинган моддий ёрдамга солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда имтиёз белгиланган

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси
18-банди билан Кодекснинг 179-моддаси 1-банди 4-хатбошиси янги таҳрирда баён этилди:

«Кодекснинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда»

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ моддий ёрдам бўйича ЖШДСга доир имтиёзлар қуйидагича бўлади:

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан солиқ тўлашдан тўлиқ озод этилганлар (моддий ёрдамнинг 3-тури);

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга ЭКИҲнинг 12 бараваригача (моддий ёрдамнинг 1-тури);

Солиқ кодексининг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача (яъни моддий ёрдамнинг 2, 4 ва 5-турлари).

Яъни Кодекснинг 178-моддаси бўйича моддий ёрдам турлари имтиёзли ҳисобланади, уларга ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳам солинмайди.

Яъни, Кодекснинг 173-моддаси бўйича моддий ёрдамга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

2015 йилда амал қилган таҳрирда Кодекснинг 179-моддаси 11-банди, хусусан унинг 2-хатбошисида шундай эди:

«жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан: қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини) реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно».

Яъни амал қилган тартибга мувофиқ жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадларга ЖШДС солинмаган. Бироқ у қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав капиталидаги улуш (пай)ларига татбиқ этилмаган

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси
18-банди билан Кодекснинг 179-моддаси 11-банди 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинди: «қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини)»

 

Ўзгартишлар киритилиши муносабати билан фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозлар сотувидан олинган даромадларга ЖШДС солинмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг (22.07.2008 йилдаги ЎРҚ-163-сон, 3.06.2015 йилдаги
ЎРҚ-387-сон Қонун таҳририда, бундан кейин – 163-сон Қонун)
16-моддаси асосида киритилган имтиёз 4.06.2015 йилдан амал қилади: фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчининг, шу жумладан, ЎзР норезидентининг тузилган битим бўйича олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди

2015 йилда амал қилган таҳрирда Кодекснинг 179-моддаси 30-банди (3-хатбошиси)да шундай эди:

«қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари:

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда»

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси
18-банди билан Кодекснинг 179-моддаси 30-банди 3-хатбошиси «қурувчи шахслар» деган сўзлардан кейин «шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари» деган сўзлар билан тўлдирилди

 

Таъкидлаш керакки, Кодексга киритилган мазкур имтиёз 12.01.2015 йилдан Президентнинг

3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон Қарорининг 9-банди асосида Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон Қарори таҳририда,

кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилади

Ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби

 

2015 йилда амал қилган таҳрирда, Кодекснинг 186-«Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби» моддаси 5-қисми 3-жумласида белгиланишича, йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ва СТИР тақдим этилган тақдирда, ЖШДС суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси
19-банди билан Кодекснинг
186-моддаси 5-қисмининг 3-жумласидаги «Маълумотнома ёки идентификация рақами кейинчалик тақдим этилган тақдирда» деган сўзлар «Маълумотнома ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилган тақдирда» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

Кодекснинг 186-моддасидаги ўзгартишлар таҳририй хусусиятга эга. Бунда янги асосий иш жойидаги бухгалтерияга

илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома ва СТИРни мажбурий тақдим этиш тартиби ЖШДСни шкала бўйича қўллаш учун ўзгартиш киритишдан олдин ҳам амал қилган

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

2015 йилда амал қилган таҳрирда, Кодекснинг
187-«Ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби» моддаси 2-банди шундай эди:

«йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклда тақдим этиши шарт»

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 20-банди билан Кодекснинг 187-моддаси 2-банди қуйидаги жумла билан тўлдирилди:

«Йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади»

Аниқлаштириш фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассаса (бундан кейин – ДМ) орқали амалга ошираётган норезидентлар учун киритилган. ДМ, Кодекснинг 184-моддасига асосан, солиқ агентлари ҳисобланадилар, яъни ўзларининг ходимлари даромадидан ЖШДС ушлашлари ва уни бюджетга ўтказишлари ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботни тақдим этишлари шарт. ДМ молиявий ҳисоботни тақдим этмайди ва 1.01.2016 йилгача амал қилган таҳрирда Кодекснинг 187-моддасида йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари аниқ қилиб белгиланмаган эди. Кодекснинг 187-моддаси ўзгартирилган таҳририда у ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача белгиланган

 

Ставкалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015 йилда ЖШДС бўйича солиқ солишнинг қуйидаги шкаласи амал қилган:

ЭКИҲнинг 1 бараваригача миқдорда – 0%;

ЭКИҲнинг 1 бараваридан (+1 сўм) 5 бараваригача – 8,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+1 сўм) 10 бараваригача – 17%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан (+1 сўм) ва ундан юқори – 23%.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015 йилда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДС шартнома бўйича белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг белгиланган энг кам ставкаларидан кам бўлмаган ҳолда солинган: турар жойлар бўйича (ойига 1кв.м учун):

Тошкентда – 3 000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм; нотурар жойлар (ойига
1 кв.метри учун): Тошкент шаҳрида – 6 000 сўм; Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 4 000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 2 000 сўм;

транспорт воситалари бўйича (1 та автотранспорт воситаси учун ойига): енгил автомобиллар –
220 минг сўм; микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 минг сўм
(Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарори 4-банди ва Қарорга 26-илова).

 

 

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 10%лик ставкада солиқ солинган
(ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди)

2016 йилга шкаладаги иккинчи ставка 7,5%гача камайтирилган. ЖШДС шкаласи қуйидаги миқдорларда белгиланди:

ЭКИҲнинг 1 бараваригача миқдорда – 0%;

ЭКИҲнинг 1 бараваридан (+1 сўм) 5 бараваригача – 7,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+1 сўм) 10 бараваригача – 17%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан (+1 сўм) ва ундан юқори – 23%.

2015 йилдаги каби солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи 1 январга белгиланган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. У 130 240 сўмга тенг ва ЭКИҲ миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

Олдинги йилдагидек, 2016 йилда ҳам белгиланган ставкалардан келиб чиқиб белгиланган, бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси, ноль даражали ставкада (ЭКИҲнинг 1 баравари) солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда, фуқароларнинг ЖШДС солинадиган даромадлари 1% миқдорида ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари суммасига камайтирилади. Бундан ташқари жисмоний шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставкада солиқ солинадиган айрим даромадларига солиқ солишда ЖШДС 7,5%лик ставкада ушлаб қолинади.

 

 

2016 йилда жисмоний шахслар – ижарага берувчилар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ўтган йилги даражада сақланиб қолди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга сақланиб қолинган 10%лик ставкада солиқ солинади

ЖШДС ставкалари Президентнинг ПҚ-2455-сон Қарорига 9-иловада белгиланган.

 

ШЖБПҲга ажратмаларнинг 1%ини аниқлаш учун солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаб чиқаришда у 0%лик ставкада солиқ солинадиган ЭКИҲнинг 1 бараварига камайтирилади.

Энг кам ставкада ЖШДС (2016 йилда – 7,5%) қуйидаги даромадларга солинади:

мол-мулкни ижарага беришдан;

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар, яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилганларидан ташқари;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулк реализация қилишдан;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадларига, бундан пахта йиғим-терими бўйича жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод қилинган даромадлари мустасно;

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадларга.

 

 

 

Ижара ҳақининг энг кам ставкаси ПҚ-2455-сон Қарорга 26-иловада белгиланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2016 йил учун дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқнинг ставкаси ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-бандида белгиланган

Нафақалар

 

Ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш иш берувчилар ҳисобидан тўланган. Бундай тўлаш тартиби 2010 йил 1 январдан амал қилади (Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон Қарорининг 24-банди)

 

2016 йилда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни иш берувчилар ҳисобидан тўлаш тартиби узайтирилди. Бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга нафақа тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўланади

 

Нафақалар тўлаш тартиби
ПҚ-2455-сон Қарорнинг
16-банди асосида узайтирилди

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари.

_____________________________________________________                   

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 19.01.2016 йилдаги 3 (1119)-сонида.

Прочитано: 7635 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-01-28 15:44:30, Гость_:
Большое спасибо!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика