Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 04 / Солиқ солиш

Сув: солиқ базасини аниқлаймиз

 

Солиқ кодексининг 260-моддасига кўра сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади.

 

Сув етказиб берадиган юридик шахслар солиқ органларига жорий солиқ даврининг 15 январигача солиқ органларига водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари керак. Солиқ хизмати органлари 5 кун мобайнида ушбу маълумотларни солиқ тўловчиларнинг эътиборига етказадилар.

«Сувсоз» ДУКнинг 12.01.2016 йилдаги 270/11-60-сон хатига мувофиқ Тошкент шаҳрининг водопровод тармоғига келиб тушадиган сув ҳажмларининг фоизлик нисбати 2016 йилда қуйидагиларни ташкил этади:

85,6% – ер усти манбаларидан;

14,4% – ер ости манбаларидан.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органига жорий солиқ даври учун сувдан фойдаланишнинг тахмин қилинадиган ҳажми ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар (Солиқ кодекси 264-моддасининг 2-қисми).

2016 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларнинг рўйхати аввалгидек қолди. Булар:

умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари;

фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари;

сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари;

алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган, соддалаштирилган тизимдаги солиқ тўловчи юридик шахслар.

Лилия ХИСМАТОВА

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика