Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 04 / Солиқ солиш

Агар ветеринария дорихонаси кондиционерларни таъмирласа

 

Фирма (ХХТУТ бўйича коди – 71212) 2015 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилган. Аввал-бошдан ветеринария дорихонасини очиш режалаштирилган эди. Уни лицензиялаш мураккаблиги туфайли ҳозирча озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг чакана савдоси, кондиционерлар, майда ускуналар, электр симлар ва ҳоказоларни таъмирлаш хизматлари билан шуғулланишга қарор қилдик.

ХХТУТ бўйича кодимизга кўра биз ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб бир йил учун Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини топширишимиз керакми ёки фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқнинг 10 баравари ҳисобидан ЯСТни ҳисоблайликми?

Дўкон 23 октябрда иш бошлади ва шу кундан эътиборан ҳар куни инкассация ўтказилади. Октябрь учун ЯСТни қандай тўлашимиз керак?

Агар фирма шу тарзда ХХТУТ бўйича кодга кўра фаолиятни юритмаган бўлса, у янги йилдан бошлаб ўз кодини чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш кодига алмаштириши лозимми?

С.Анкудинова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Сизнинг ҳолатингизда ЯСТ энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби корхонанинг 2015 йил IV чораги якунидаги асосий фаолият турига боғлиқ бўлади. Яъни унга кўра ҳисобот даврида реализациянинг умумий ҳажмида соф тушумнинг улуши устун турадиган фаолият бўйича ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2449-сон Низом) белгиланишича, чакана савдо корхоналари деганда, ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар тушунилади.

2449-сон Низом фармацевтика товарларини реализация қиладиган ва турли хизматлар кўрсатадиган корхоналарга татбиқ этилмайди.

Агар жорий чорак якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлиб якка тартибдаги тадбиркорларнинг реализация қилишига рухсат берилган товарлар билан чакана савдо қилиш бўлса, сиз энг кам миқдордаги ЯСТни айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблашингиз керак. Сизнинг ҳолатингизда у турғун савдо шохобчаси жойлашган жойда чакана савдони амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Тошкентда рўйхатдан ўтказилган, ноозиқ-овқат товарларини реализация қиладиган корхона энг кам ЯСТни бир ой учун, шу жумладан октябрь учун ҳам, ЭКИҲнинг 10 бараварини ташкил қиладиган ставкада тўлайди.

Турғун савдо шохобчалари тўғрисидаги ахборот ва Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга чораклик солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларида топширилади.

Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури кондиционерларни таъмирлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ёки фармацевтика товарларини реализация қилиш бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаш зарур бўлади.

Уни ҳисоблаб чиқариш тартиби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2203-сон Низом) белгиланган.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.

Бунда шуни таъкидлаш лозимки, янги ташкил этилган корхоналар (сиз уларга кирасиз) ЯСТнинг энг кам миқдорини улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб ҳисобламайдилар.

Фаолият кодига келсак, сизнинг корхонангиз ­ХХТУТнинг 71212-коди билан – яъни чакана савдо корхоналарига кирадиган дорихона муассасалари тарзида рўйхатдан ўтказилган. Агар ҳисобот даври якунлари бўйича фаолият турингиз ўзгарса, статистика органлари КТЯДРга мустақил равишда ўзгартишлар киритадилар ва ХХТУТ бўйича код алмашганлиги тўғрисида сизга хабарнома юборадилар.

Солиқ кодексининг ­352-моддасига кўра 1 октябрдан кейин савдо корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ЯСТни улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан кейинги йил тугагунига қадар тўлайдилар. Тегишинча, корхонангиз солиқ солиш мақсадида 2016 йил тугагунига қадар чакана савдо корхоналари жумласига киради. Бир неча фаолият турлари мавжуд бўлганда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш (Солиқ кодексининг 353-моддаси) ва ЯСТни солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкаларда тўлаш лозимдир.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика