Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 04 / Солиқ солиш

Аниқ мақсад кўрсатилсин

 

Моддий ёрдамга солиқ солиш, уни беришни расмийлаштириш ва мақсадини белгилаш билан боғлиқ саволлар ҳар доим кўп бўлган. ЭКИҲнинг 12 бараваригача бўлган моддий ёрдам суммаси ЖШДС бўйича имтиёзлар доирасига кирганлиги боис уни тўлаш масаласи доим солиқ органларининг эътиборида бўлган.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар муносабати билан 2016 йилда ходимларга бериладиган моддий ёрдамга қай тартибда солиқ солинади?

 

Солиқ кодекси 178-моддаси ­16-бандининг 2016 йилгача амал қилган таҳририда моддий ёрдам бошқа даромадларга киритилар эди, уларга қуйидагилар кирарди:

вафот этган ходимнинг оила ­аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Моддий ёрдам суммаларига ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмаган. Солиқ кодексининг 179-моддаси ­1-бандига кўра қуйидаги ҳолларда берилагн моддий ёрдамга солиқ солинмаган:

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари – тўлалигича;

вафот этган ходимнинг оила ­аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда. Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан моддий ёрдам олган жисмоний шахсларга нисбатан тўлов манбаида моддий ёрдамнинг мазкур тури бўйича имтиёз қўлланилмаган (Солиқ кодексининг 186-моддаси).

31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар моддий ёрдамнинг «мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар» тарзидаги, кўпинча мунозараларга сабаб бўладиган анчагина мавҳум формулировкасини унинг мақсадини аниқ кўрсатадиган қуйидаги аниқ кўрсатмага алмаштирди – «бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар».

Шундай қилиб, 2016 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида бошқа даромадларга моддий ёрдам тариқасидаги қуйидаги тўловлар:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар киради.

Айни улар Солиқ кодексининг ­179-моддасида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш доирасига тушади.

Албатта, корхона ва ташкилотлар ўз ходимларига исталган мақсадда Солиқ кодексининг 178-моддасида кўрсатилмаган мақсадларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эгалар. Масалан, жамоа шартномасида ходимларга соғлиқни мустаҳкамлаш, болаларга дарсликлар харид қилиш, исталган бошқа мақсадлар учун моддий ёрдам тўловлари белгилаб қўйилиши мумкин. Бироқ энди у Солиқ кодексининг 173-моддасида белгиланган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради. Модданинг янги таҳрирдаги 4-бандига кўра рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга энди таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда Солиқ кодекси 178-моддасининг 16-бандида назарда тутилмаган моддий ёрдам ҳам киритилади.

Солиқ кодексининг 179-моддасига ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди, у солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдордаги моддий ёрдам суммасини имтиёзлаш имкониятини белгилади. 1-банднинг янгиланган таҳрирдаги тўртинчи хатбошиси қуйидагича баён этилди: «ушбу Кодекснинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда».

Бунинг маъноси шуки, Кодекснинг 178-моддасида белгиланган мақсадларга мос келмайдиган моддий ёрдамга ЖШДС солинади. Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга (Кодекснинг 172-моддаси) киритилиши боис Кодекснинг 178-моддасига мос келмайдиган моддий ёрдамга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

2016 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН МОДДИЙ ЁРДАМГА СОЛИҚ СОЛИНИШИ

 

Моддий ёрдамнинг мақсадли ишлатилиши

 

Солиқ кодексининг моддаси

 

Солиқ ва мажбурий тўловлар солиш

 

ЖШДС

 

ЯИТ

 

Суғурта бадаллари

 

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

 

Кодекснинг 178-моддаси 16-банди

 

ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорга солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан

 

Кодекснинг 178-моддаси 16-банди

 

ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорга солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

 

Кодекснинг 178-моддаси 16-банди

 

Тўлалигича солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан

 

Кодекснинг 178-моддаси 16-банди

 

ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида

 

Кодекснинг 178-моддаси 16-банди

 

ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорга солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Солиқ солинмайди

 

Хўжалик субъекти раҳбари қарорига кўра исталган бошқа мақсадларда

 

Кодекснинг 173-моддаси 4-банди

 

Белгиланган ставка бўйича солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

 

 

Жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишдаги ушбу янгиликлар умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган харажатларни аниқлашда ўзгаришларни келтириб чиқарди (Солиқ кодекси 143-моддасининг 5-банди «ж» кичик банди, 147-модданинг 13-банди). Энди уларга, илгари белгиланган моддий ёрдам турлари – ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилиши ёхуд ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига бериладиган тўловлардан ташқари – мақсадли вазифасига кўра рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар бўлиб ҳисобланадиган (Кодекснинг 173-моддаси 4-банди) моддий ёрдамнинг бошқа барча турлари киритилади.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» иқтисодчи экспертлар гуруҳининг раҳбари.

Прочитано: 3779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика