Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 40 / Почта қутиси

Ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспортини тақдим этинг

Технологик жиҳозларнинг рўйхатига (АВдаги рўйхат рақами 2436) 2015 йилдан бошлаб қандай ўзгартиришлар қайси ҳужжатга мувофиқ киритилди?

Яна бир савол, 1 сентябрдан автокранларга доир импорт божи ставкаси 70%га қадар оширилганлиги тўғрими?

Е.Дьячкова.

 

– Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 10.06.2015 йилда 2436-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати* биринчи изоҳининг учинчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра энди олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жиҳозни ишлаб чиқарганлиги, шу жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилади. Қарор жорий йилнинг 15 сентябридан (у расмий тарзда чоп этилган кундан бошлаб 3 ой ўтгач) кучга кирди.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (13.08.2015 йилдаги ПҚ-2388-сон) билан 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб айрим турдаги товарлар учун янги импорт божи ставкалари ва Ўзбекистон ҳудудига олиб келинадиган, акциз солиғи олинадиган товарларга акциз солиғининг янги ставкалари белгиланди.

Сизни қизиқтираётган автокранларга божхона божи ставкаси ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасидаги (ТИФ ТН) товар кодига боғлиқ. Бироқ хатда у кўрсатилмаганлиги боис, божхона божининг миқдори ўзгариши тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бера олмаймиз.

 

*ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика