Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 40 / Имтиёзлар

Меҳнатга қараб устамалар белгиланади

Умумтаълим мактабининг ўқитувчисига қандай устамалар белгиланган?

Ўқитувчи, 2015 йил битирувчиси.

 

Республикамизда ўқитувчилар меҳнатига Президентнинг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (25.11.2005 йилдаги ПҚ-227-сон) мувофиқ ҳақ тўланади. Ҳақ тўлаш тизимида ўқитувчиларнинг малака тоифалари бўйича базавий тариф ставкаларига асосланган ҳолда уларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилади.

Базавий тариф ставкалари ўқитувчиларнинг ҳар бир малака тоифаси учун белгиланган. Дастлаб улар Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон Қарори (бундан кейин – 275-сон Қарор) билан тасдиқланган эди. Президентнинг фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи бир неча маротаба оширилганлиги боис ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарифлари ҳам ўзгарди. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкалари охирги марта 2015 йил 1 сентябрда оширилди (ХТВ ва МАИМҚВнинг 2.09.2015 йилдаги 42, 36 К/К-сон буйруғи билан тасдиқланган). 

 

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА БАЗАВИЙ ТАРИФ СТАВКАЛАРИ МИҚДОРЛАРИ

(кўчирма)

(сўм)

Лавозим номи

 

Тариф ставкалари миқдорлари

 

олий малака тоифали

 

биринчи малака тоифали

 

иккинчи малака тоифали

 

олий маълумотли

 

ўрта махсус маълумотли

 

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси

 

1 039 977

 

980 310

 

918 001

 

857 240

 

801 318

 

Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси

 

957 429

 

868 273

 

813 223

 

759 582

 

 

710 652

 

Умумтаълим мактабларининг ходимларини моддий рағбатлантириш учун махсус устама ва қўшимча ҳақлар назарда тутилган. Устамалар фақат мактаблар, интернат-мактабларнинг ўрнак кўрсатган ўқитувчиларига Директор жамғармаси маблағларидан базавий тариф ставкасига фоизларда тўланади. Қўшимча ҳақлар эса уларга муайян иш турларини бажарганлик (синф раҳбарлиги, дафтарларни текшириш) учун бюджет маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақига фоизларда тўланади.

Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида – умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги амалга ошириладиган барча тур ва номдаги мактаблар ва интернат-мактабларда махсус Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида низомга (ВМнинг 275-сон Қарорига 4-илова) кўра ташкил этилади. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига у муассаса меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15%идан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги ягона миқдори молия йили учун Молия вазирлиги томонидан республиканинг барча умумтаълим муассасалари учун белгиланади.

Директор жамғармаси маблағлари:

фақат ўрнак кўрсатган ўқитувчиларнинг (улар умумий сонининг кўпи билан 50%ининг) базавий ставкаларига ҳар ойлик устамалар тўлашга;

ходимларга бир марталик мукофотлар тўлашга ва моддий ёрдам кўрсатишга (фавқулодда ҳолларда);

фақат тежалган маблағлар мавжуд бўлгандагина ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга сарфланиши мумкин.

Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа тақдирлаш турларини белгилаш тўғрисидаги қарорларни умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар қабул қилади (Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом1). Муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган комиссияларнинг таркибига камида 7 киши киради, улар:

директор (комиссия раиси);

директорнинг мактаб ичида мониторингни ташкил этиш учун масъул бўлган ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари (комиссиянинг ­масъул котиби);

педагоглар кенгашининг қарори билан ваколат берилган камида 2 нафар ўқитувчи;

касаба уюшмаси ташкилотининг раиси;

ота-оналар қўмитасининг камида 2 нафар вакили.

Комиссия ўқитувчиларнинг базавий ставкаларига ҳар ойлик устамалар, ходимларга бир марталик мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Бунда педагоглар кенгаши ва ота-оналар қўмитасининг фикри, шунингдек Директор жамғармасида маблағларнинг бор-йўқлиги эътиборга олинади. Махсус комиссия устамаларнинг миқдорларини қайта кўриб чиқиши ёки бекор қилиши ҳам мумкин.

Юқори профессионал ва ҳалол меҳнати, ташаббускорлиги ва профессионализми ўсганлигини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш учун ходимларга ҳар ойда қуйидаги устамалар тўланади:

ўқувчилар билан тарбиявий ва синфдан ташқари ўтказилган иш учун – тегишли малака тоифасига эга ўқитувчи базавий ставкасининг 15%ига қадар;

профессионализми ва таълим жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, таълимнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун – тегишли малака тоифасига эга ўқитувчи базавий ставкасининг 25%ига қадар: бошланғич синфларнинг ўқитувчиларига ҳар ойлик устама синф ишининг муай­ян кўрсаткичлари учун; фан ўқитувчиларига дарс берилаётган фанлар бўйича муайян кўрсаткичларга эришилганда белгиланади.

Ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йили учун аввалги ўқув йилидаги иш якунлари бўйича белгиланади. Улар ярим ўқув йили якунлари бўйича қайта кўрилиши мумкин. Устамалар умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва соатбай ўқитувчиларга берилмайди.

Директор жамғармасидан ўрнак кўрсатган ходимларга бир марталик мукофотлар ҳам тўланади. Уларнинг миқдори лавозим маошининг 1 бараваридан ошмаслиги керак.

Фавқулодда ҳолларда (яқин қариндошларнинг вафоти, оғир жароҳатлар олиниши, оғир касал бўлиш, табиий офатларнинг оқибатлари ва ҳоказо) ходимга унинг аризасига кўра ёки касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан моддий ёрдам ҳам кўрсатилади.

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомга (275-сон Қарорга 3-илова) кўра мактаблар, интернат-мактабларнинг ўқитувчиларига айрим иш турларини бажарганлари учун қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун: 15 нафар ўқувчигача – 50%; 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 60%; 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 70%; 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 80%; 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 100%;

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун – 50%, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса – 25%;

информатика кабинети мудирлиги учун – 50%.

Иш ҳақининг энг кам миқдоридан фоизлардаги қўшимча ҳақ ВМнинг 29.09.1994 йилдаги 490-сон Қарорига (бундан кейин – 490-сон Қарор) 1-иловада лавозимлари рўйхати келтирилган умумтаълим муассасаларининг ходимлари учун ҳам белгиланган. Бундан ташқари, қўшимча педагогик кўникмалар талаб қилинадиган махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун педагог ходимларга базавий ставкага қўшимча ҳақлар амалга оширилади (бундай ходимларнинг педагогик лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақларнинг миқдорлари ва турлари 490-сон Қарорга 2-иловада белгиланган).

Ўқитувчиларга фахрий унвон, масалан, «Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» унвони учун ҳам қўшимча ҳақ тўланади. Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 3.01.2008 йилдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-бандига кўра хизмат кўрсатган ходимларга ЭКИҲнинг 1,6 баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

2013 йилнинг 1 сентябридан бошлаб чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларига лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар белгиланган (ВМнинг 19.04.2013 йилдаги 109-сон Қарори билан киритилган ўзгартиришлар билан бирга 490-сон Қарорга 3-илова). Улар:

қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида – 30%ни;

қолган таълим муассасаларида – 15%ни ташкил этади.

Уларни амалга ошириш учун қуйидагилар мажбурийдир:

асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда малака ошириш;

тегишли таълим муассасасида педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш (Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом2). Ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига 2 марта ўтмаган ўқитувчилар бўлажак ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар (ВМнинг 25.03.2015 йилдаги 67-сон Қарорига 3-илова, бундан кейин – 67-сон Қарор);

малака ошириш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификатнинг мавжудлиги.

144 соатлик курсларга қўшимча сифатида тест синовларига тайёрланиш учун чет тиллар ўқитувчилари учун 67-сон Қарор билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган тартибда касбий маҳоратни оширишнинг доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курслари ташкил этилади.

2015 йил 1 январдан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика кабинети мудирлиги учун ЭКИҲнинг 50%и миқдорида устама ҳақ белгиланган (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорининг 20-банди; 275-сон Қарор).

Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози (тренер) бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15% миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан тўланадиган устама ҳақ белгиланган (Президентнинг 1.04.2010 йилдаги ПҚ-1315-сон Қарори).

Умумтаълим мактабларининг педагогларига болаларни уйда ўқитганлиги учун бориш харажатлари Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ компенсацияланади. Ушбу компенсация, агар мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлса, уйда ўқитилаётган 1 нафар ўқувчи учун ЭКИҲнинг 1 бараварини ташкил қилади. Бир нафар уйда ўқитилаётганга бир нечта ўқитувчи бириктирилган ҳолда уларнинг ҳар бирига компенсация улар томонидан ҳар ойда амалда ўтказиладиган ўқув соатларининг уйда ўқитилаётганлар учун белгиланган ўқув режасига кўра ўқув соатларининг умумий миқдоридаги улушига мутаносиб равишда белгиланади. Бунда мактабнинг бир ўқитувчиси учун компенсациянинг умумий миқдори ЭКИҲнинг 100%идан ошмаслиги лозим.

Мактаб ходимлари ва ўқитувчилари таътилда, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр учун компенсация тўланмайди. Компенсация уларнинг даромади сифатида қаралмайди ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

 

1Халқ таълими вазирлиги, МАИМҚВ ва Давлат тест марказининг АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1534-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Давлат тест маркази директорининг АВ томонидан 31.10.2013 йилда 2520-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МАИМҚВ, Халқ таълими вазирлиги ва МВнинг АВ томонидан 5.03.2013 йилда 2435-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Комила КАРИМОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 11959 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-08-06 12:21:23, Гость_УМАР АМИНОВ:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика