Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 40 / Почта қутиси

Тан олинишига эришинг

Биз Россиядан олиб кирадиган ускунага имтиёз олиш учун мувофиқлик сертификати керак. Вакилимиз уни РФда олди. Ушбу сертификат Ўзбекистонда амал қиладими ёки биз уни Ўзстандартда расмийлаштиришимиз лозим бўладими?

С.Холмуҳамедов,

ХК директори.

 

– Россия Федерацияси Мувофиқлик сертификатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган давлатлар рўйхатига киради. Шу сабабли сиз ҳужжатнинг тан олинганлигини тасдиқлашингизнинг ўзи етарли. Ушбу таомил Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларига хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон Қарорига 2-илова, бундан кейин – Низом) билан белгиланади.

Хорижий сертификат тан олиниши учун сертификатлаштириш органига буюртманома (унинг шакли Низомга 2-иловада келтирилган) топширинг. Унга сертификатнинг асли ёки сертификатнинг асл нусхаси эгасининг ёхуд уни берган органнинг муҳри билан тасдиқланган нусхаси; хорижий мамлакатнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга норматив ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлса); етказиб берилаётган ускунанинг паспорти ва (ёки) ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаси – давлат тилига таржимаси билан; Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кирганлигини белгиловчи товарга илова қилинган ҳужжат (товар-транспорт юкхати, инвойс, ҳисобварақ-фактура) нусхаси илова қилинади.

Зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқловчи (метрологик аттестация) сертификат – ўлчаш воситалари турининг давлат тилига таржима қилинган йўриқномаси билан;

ЎзР давлат санитария назорати органи лабораторияларида ўтказилган синов натижаларини ўзида акс эттирган гигиеник сертификат нусхаси ва мамлакатимизда амалда бўлган норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлик тўғрисидаги маълумотлар (тан олиш учун тақдим этилган сертификатда кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаганда).

Тан олиш таомилини жадаллаштириш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни қўшимча тақдим этиши мумкин: маҳсулотларнинг техник тавсифлари; маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ўтказилган синовлар баённомалари; хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган синов лабораторияларида бажарилган синовлар ҳақидаги ҳужжатлар; хорижий мамлакатнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан сифат менежменти тизимига (ишлаб чиқариш учун) берилган сертификат. Агар қўшимча ҳужжатларда аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган аниқ кўрсаткичлар бўйича синов натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда сертификатлаштириш органи қўшимча синовлар ўтказмасдан, ушбу хулосалардан мувофиқлик сертификатини тан олиш учун фойдаланиши мумкин.

Мувофиқлик сертификатида ва ариза берувчи тақдим этган бошқа ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тан олиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Уларни таҳлил қилиш, шунингдек маҳсулотни идентификациялаш асосида сертификатлаштириш органи 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хорижий мамлакатнинг сертификатини тан олиш (ёки рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади, бу уни Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва Ягона давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика