Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 40 / Қонунбузарликлар фош этилди

Атир ипори «тутаб» кетди

Юртимизга товар-моддий бойликларни импорт қилиш бўйича аниқ ва самарали тартиб-қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, бунда энг аввало юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек, ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари алоҳида эътиборга олинади. Афсуски, амалдаги тартибларга риоя қилмай, натижада ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилаётган «ишбилармон»лар ҳам йўқ эмас.

 

Қонунбузарларнинг бундай хатти-ҳаракатларига чек қўйишда пойтахт божхона хизмати ходимлари томонидан катта ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари томонидан «Новосибирск-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилиши натижасида фуқаролар А.Р. ҳамда О.М.лар умумий қиймати 36,6 млн сўмдан ортиқ бўлган 70 турдаги товар-моддий бойликлар, шу жумладан маиший тозалаш воситалари ва парфюмерия маҳсулотларини йўловчи божхона декларациясида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб олиб киришга урингани фош қилинди.

Шунингдек, пост ходимлари «Алмати-Нукус» йўналишидаги поезд йўловчиси У.Ж.нинг қиймати салкам 3,4 млн сўмлик товар-моддий бойликларини, хусусан парфюмерия ва аёллар гигиеник воситаларини ноқонуний олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолишди.

Юқоридаги ҳолатларда ушбу шахслар на юридик шахс бўлмай на тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, товар-моддий бойликларни тижорат мақсадида олиб киришга уринишган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари Ҳиндистондан келган почта жўнатмаларининг Марғилон шаҳридаги айнан бир кўчада истиқомат қилувчи бир қанча шахслар номига юборилганлигидан шубҳаланиб қолишди. Мазкур почта жўнатмалари амалдаги тартибларга мувофиқ божхона кўригидан ўтказилганда, уларда айнан бир турдаги товар – аёллар учун хина бўёқлари юборилганлиги аён бўлди. СN-23 шаклидаги почта декларациясида кўрсатилмаган 5 500 донадан ортиқ хина бўёқларининг умумий қиймати 27,5 млн сўмдан ортиқ бўлиб, улар шахсий фойдаланиш учун эмас, тижорат мақсадида юборилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, парфюмерия ва косметика воситалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорига (13.05.2013 йилдаги 127-сон) мувофиқ давлат тилида маркаланиши шарт бўлган истеъмол товарлари рўйхатига киритилган.

Шунингдек, бу турдаги товарлар Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорига (28.04.2011 йилдаги 122-сон) биноан, мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига ҳам киритилган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1928 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика