Norma.uz

Таътил муддати қанча?

Корхонада II гуруҳ ногирони бўлган ходим ишлайди. Кадрлар бўлими унга йиллик меҳнат таътилини расмийлаштираётганда Меҳнат кодексининг 135-моддасига амал қилган ҳолда буйруқда узайтирилган таътил – 30 календарь кунни кўрсатади.

Жамоа шартномасида йиллик қўшимча таътил – 9 иш куни назарда тутилган. Меҳнат кодексининг 136-моддасига мувофиқ у «меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади» (жамоа шартномасида «ўта муҳим ишлаб чиқариш вазифаларини бажарганлик учун» деб кўрсатилган).

Барча ходимларга йиллик меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда кадрлар бўлими МКнинг 134-моддаси (15 иш кунидан кам бўлмаган муддат) ва МКнинг 136-моддасига (ўта муҳим ишлаб чиқариш вазифаларини бажарганлик учун – жамоа шартномасида назарда тутилган 9 иш куни) амал қилади. Натижада 24 иш куни ҳосил бўлади.

Бундай вазиятда II гуруҳ ногирони бўлган ходимнинг йиллик меҳнат таътили умумий давомийлигини қандай ҳисоблаб чиқариш керак: МКнинг 135-моддасида белгиланган 30 календарь кунга жамоа шартномасида назарда тутилган 9 иш кунини қўшиш керакми? Ёки, бошқа ходимларга берилгани каби, 15 иш куни + 9 иш куни бериш керакми?

Агар ходим ўтган йили муайян сабабларга кўра йиллик меҳнат таътилидан фойдалана олмаган бўлса, жорий йилда унга 2 йил учун 48 иш кунидан иборат таътил берса бўладими?

КБ инспектори.

 

ҲАММАСИНИ ҚЎШАМИЗ

Меҳнат шартномаси шартларида ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига 30 календарь кундан иборат йиллик асосий узайтирилган таътил берилади (Меҳнат кодексининг 135-моддаси). Айни пайтда иш берувчи ўз ишлаб чиқариш ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб (ходимларнинг вакиллик органи фикрини ҳисобга олган ҳолда) айрим тоифадаги ходимларга, шу жумладан ногиронларга ҳам йиллик қўшимча таътиллар берилишини мустақил белгилашга ҳақли. Уларни тақдим этиш тартиби ва шартлари МКнинг 37, 136-моддалари нормаларига мувофиқ жамоа шартномаси, шунингдек муай­ян ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланади.

Навбатдаги йиллик таътилнинг умумий давомийлиги асосий узайтирилган таътил ва қўшимча таътиллардан ташкил топади. Уни ҳисоб-китоб қилиш учун уларнинг давомийлигини қўшиш керак. Сизнинг ҳолатда ногироннинг таътили давомийлиги 30 календарь кун + 9 иш кунидан иборат бўлади.

 

ИККИ ЙИЛ УЧУН ТАЪТИЛ ОЛАМИЗ

Сиз ходимга 2 ва ундан ортиқ йил учун олинмаган таътилни бир йўла бериш ҳуқуқига эгасиз.

Қонун ҳужжатларида таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозимлиги талаб этилади (МКнинг 143-моддаси бешинчи қисми). Шунга қарамай, амалда ходимларда кўпинча ўтган йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътиллари йиғилиб қолади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бу хусусда ҳеч қандай чекловлар назарда тутилмаганлиги ва уларни қанча йил учун тақдим этиш муддати белгиланмаганлиги боис бир неча йиллик меҳнат таътилларини бирлаштириш мумкин. Бунда қонун ҳужжатлари билан белгиланган унинг энг оз қисми – 15 иш кунидан ходим фақат асл ҳолида фойдаланиши шарт, қолган кунлари учун унинг аризасига кўра пуллик компенсация тўланиши мумкин. Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай ишлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган қўшимча таътилнинг пуллик компенсацияга алмаштирилишига йўл қўйилмайди (МКнинг 137, 138-моддалари).

Таътил муддати асосий ва қўшимча таътиллар муддатини қўшиш йўли билан белгиланади. Бироқ таътил муддати қонун ҳужжатлари* билан белгиланган ходимларда у 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 140-моддаси).

Қолган ходимларнинг умумий жами (асосий таътил + жамоа шартномасида, меҳнат шартномаси шартлари билан белгиланган қўшимча таътиллар) муддати 48 иш кунидан ортиқ бўлиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз. 

 

*«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг (2.12.2004 йилдаги 704-II-сон) 16-моддаси учинчи қисми; «Cудлар тўғрисида»ги Қонуннинг (2.09.1993 йилдаги 924-XII-сон, 14.12.2000 йилдаги 162-II-сон Қонун таҳририда) 75-моддаси учинчи қисми; «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 746-XII-сон, 29.08.2001 йилдаги 257-II-сон Қонун таҳририда) 50-моддаси учинчи қисми; «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 464-I-сон) 21-моддаси биринчи қисми ва бошқаларга қаранг.

Прочитано: 7793 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-02-01 11:48:57, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика