Norma.uz

Савол – жавоблар

Пенсионерлар бинога техник хизмат кўрсатиш тўловларидан озод этиладиларми?

– Агар Сиз техник хизмат кўрсатиш деганда кўп қаватли уйлардаги умумий мулкни ишлатиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш учун мажбурий бадалларни тўлашни назарда тутаётган бўлсангиз, бу ҳақда нафақахўрларни мажбурий бадалларни тўлашдан озод қилувчи норматив ҳужжатлар йўқ. Кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ёпиш учун ўз-ўзини бошқарув идоралари, яъни маҳалла қўмиталари бир марталик моддий ёрдам беришлари мумкин.

 

Мен яшаётган квартирадан ўтган совуқ сув қувурини ўз ҳисобимдан алмаштирдим. Қувурларни сотиб олиш ва бошқа ишлар учун 37 минг сўм сарфладим. Ширкат мен қилган сарф-харажатларни коммунал хизмат тўловларига ўтказишни истамаяпти. Сиз қандай маслаҳат берасиз?

– Сиз авваламбор эски сув қувурларини алмаштиришингиз ҳақида ширкат билан келишиб олишингиз, кейин таъмирлаш ишлари охирида қилинган ишларни ҳужжатлаштириб, уларга тақдим этишингиз лозим эди. Шунингдек ҳужжатга қувурларни сотиб олганлигингиз ва бажарилган ишлар учун тўлаган пулингизни тасдиқловчи чек илова қилинади. «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасида айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Нотурар жой мулкдорлари мажбурий бадалларни қандай тўлайдилар? Бизнинг уйдаги нотурар жой мулкдорлари уйнинг ертўласини хусусийлаштириб олганларку. Бу ҳақда нима дейсиз?

– Кўп қаватли уйдаги нотурар жой мулкдорлари ширкат билан шартнома асосида уйдан фойдаланиш ва уни сақлаш учун сарфланадиган умумий тўловларни тўлаши шарт. Тўлов миқдори жой умумий майдонининг қанча қисми эгалланганлигига боғлиқ. Бу жой майдони ер кадастр ҳужжатида кўрсатилади.

Ертўла хусусида. Ертўла умумий мулк ҳисобланади. Умумий мулклар рўйхати ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 29-моддасида кўрсатилган. Умумий мулкдан шахсий манфаатда фойдаланиш ҳуқуқи ширкатнинг умумий йиғилиши қарори билан олинади ва бу жой учун алоҳида тўлов белгиланади.

 

Манба: www.uzkommunhizmat.uz

Прочитано: 2063 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика