Norma.uz

Уйни девор билан ўраб олмоқчимиз

Уйни девор билан ўраб олмоқчимиз. Қўшниларнинг рухсат беришига кўзимиз етмайди, чунки улар билан тез-тез низолашиб турамиз. Улар дарахтларнинг шохларини синдирадилар, итларни қийнайдилар, ҳамма ёққа ахлат ташлайдилар. Маҳалла қўмитаси шикоятларимизга эътибор бермаяпти. Уй атрофига тўсиқ ўрнатишга рухсат олиш учун қандай ҳужжатлар зарур, қаерга мурожаат қилиш керак?

Тошкент шаҳрида яшовчилар.

 

– Хатингизга қараганда, уйда яшовчиларнинг оз қисми ушбу ташаббус билан чиқаяпти. Агар сиз кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашидан умидвор бўлмасангиз, бу ишга киришмаганингиз маъқул. Аввало масалани ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши кўриб чиқишига тақдим этиш керак. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) 22-моддасига кўра, агар ширкат аъзоларининг 50%идан кўпи қарорни ёқлаб овоз берган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Қабул қилинган қарор ХУМШнинг барча аъзолари учун мажбурийдир.

Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ ер участкалари ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. Бироқ кейинги вақтда ХУМШни бундай участкаларлардан хуфиёна маҳрум қилиш тамойили кузатиляпти. Ширкатларнинг кўпчилиги кадастр ҳужжатларини олган, уларда ширкатлар ҳудудининг чегараси кўп қаватли уйнинг пастки қисмидан ўтади. Шу сабабли сизнинг ХУМШда ер участкасининг борлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳужжатлар билан танишиб чиқинг.

Агар ширкат ер участкасисиз қолган бўлса, унинг бошқарувига уй атрофида тўсиқ ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилишни тавсия этамиз. Унга кадастр ҳужжатлари, умумий йиғилиш қарорининг баённомасини илова қилиш керак. Хат билан бирга тўсиқ эскизи, уни барпо этиш сметасини тақдим этган маъқул.

Агар ширкат ер участкасига эга бўлса, тўсиқни барпо этиш тартиби бир оз бошқача бўлади. Қонуннинг 15-моддасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ХУМШнинг ер участкасида ширкатга тааллуқли бўлмаган объектларни жойлаштиришлари мумкин (бу ХУМШ аъзолари умумий йиғилишининг розилиги билан қилиниши керак). Шу сабабли ҳокимликни ўз ниятингиз тўғрисида хабардор қилишингиз ва тўсиқ ўрнатишга унинг розилигини олишингиз лозим.

Уйда яшовчилар у қайси маблағларга бунёд этилиши хусусида ўйлашлари керак. Агар тўсиқ ишлар режасига киритилмаган бўлса, унга ширкат бюджетидан маблағларни жалб этиш режалаштирилган ва смета билан тасдиқланган тадбирларнинг бажарилишини хавф остига қўйиши мумкин. Шу сабабли мажбурий бадаллар ҳисобига тўсиқ ўрнатишни режалаштирманг. Агар уй аҳли деворни ҳашар йўли билан ўз маблағларига ўрнатишга қарор қилсалар, харажатларни ҳисоблаб чиқиш ва сметада у квартира эгаларининг ҳомийлик ёрдами ҳисобига бажарилишини акс эттириш керак.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика