Norma.uz

Пандусни ким ўрнатади?

Ўғлим ногирон. Биз 9 қаватли уйнинг иккинчи қаватида яшаймиз. Уйда пандус бўлмаганлиги сабабли уни кўчага олиб чиқа олмаймиз. Уй йўлаги ва эшик олдида пандусни кимнинг ҳисобига ўрнатиш мумкин, бунинг учун нималар қилиш зарур?

Л.Чекмарева.

Тошкент шаҳри.

 

– «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда (18.11.1991 йилдаги 422-XII-сон, 11.07.2008 йилдаги ЎРҚ-162-сон Қонун таҳририда) ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун шарт-шароитлар яратиш зарурати белгиланган. Унинг 10-моддасида ногиронларнинг турар жойларга ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларига киришини таъминлаш назарда тутилган. Унда белгиланишича, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронларнинг (шу жумладан, ўриндиқли аравача ҳамда етакловчи итлардан фойдаланувчи ногиронларнинг) турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек жамоат транспортидан ва транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиши шарт.

Ногиронлар ёки ўз таркибида ногирон бор оилалар эгаллаган турар жойлар, шунингдек ногиронлар учун қурилаётган уй-жойлар ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланиши керак. Бундай турар жойларни жиҳозлаш уй-жой фонди ўз тасарруфида бўлган халқ депутатлари кенгашлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Кўп квартирали уйда пандусни ўрнатиш масаласини умумий мол-мулкни сақлашга масъул бўлган ХУМШ ҳал этади. Бу иш харажат қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли уни ширкат аъзолари умумий йиғилишида муҳокама қилиш зарур.

Агар уй аҳли бу ташаббусни маъқуллаган бўлса, уни ишлар режасига киритишлари ёхуд, агар смета ёки ширкат аъзоларининг қарори имкон берса, навбатдан ташқари иш сифатида бажаришлари мумкин. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) 22-моддасига мувофиқ қарор, агар ХУМШ аъзоларининг 50%идан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.

Пандусни ўрнатишлари учун сиз нима қилишингиз керак? Аввало ширкатга ариза ёзинг. Унда пандус русуми ва қийматини, уни қаердан харид қилиш мумкинлигини кўрсатганингиз маъқул. Агар у заводда ишлаб чиқарилмаган бўлса, харажатларнинг тахминий қийматини кўрсатишингиз керак. Ўрнатиш чоғида пандус муайян нормативларга мувофиқ келиши шартлигини ҳисобга олиш лозим.

Умумий йиғилиш қарорига асосан ширкат маблағ йўқлиги сабабли пандусни ўрнатиш илтимосини рад этиши мумкин. Бу ҳолда Қонуннинг 30-моддасига асосан мулкдор кейинчалик мажбурий бадалларнинг бир қисмини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда ушбу жиҳозни ўз ҳисобидан ўрнатиши тўғрисидаги ариза билан бошқарувга мурожаат қилишга ҳақли. Бунга ҳам умумий йиғилиш рухсат бериши керак. Бундан ташқари, турар жой мулкдори ушбу жиҳозни ўрнатишда ёрдам кўрсатишларини сўраб маҳалла қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика