Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 39 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ТЕНДЕР САВДОЛАРИНИ МАХСУС КОМИССИЯ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2015 йилдаги 264-сон Қарори билан тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Ҳужжатда иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тузиш назарда тутилган. Уларнинг таркиблари тасдиқланди. Мазкур комиссияларнинг раислари ва аъзолари зиммасига тендер (танлов) савдоларининг, шу жумладан халқаро тендер савдоларининг самарали ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан жавобгарлик юкланди.

Қабул қилинган Қарорга мувофиқ 5 млн АҚШ долларидан кўп суммага (эквивалентда) контракт бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва савдолар натижалари бўйича ғолибларни аниқлаш коллегиал асосда амалга оширилади.

5 млн АҚШ долларидан кам суммадаги контрактлар бўйича савдолар ва ғолибларни аниқлаш тендер савдоларини ўтказиш бўйича ишчи органни тузган буюртмачи ҳисобланадиган вазирлик ёки идора тузган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади. Ишчи орган таркиби идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан тасдиқланади ва вазирлик ёки идора – лойиҳа ташаббускорининг, буюртмачи хизматининг, лойиҳалаш ташкилотининг, тижорат банкларининг, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакллантирилади. Бунда буюртмачининг тегишли вазирлиги ёки идорасининг раҳбари ишчи орган раҳбари ҳисобланади.

Шунингдек белгиланишича, илгари бошланган ва бир нечта босқичлардан иборат бўлган, лекин тугалланмаган тендер (танлов) савдолари ушбу Қарор кучга киргунгача фаолият кўрсатган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Қарор билан Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда идоралараро тендер комиссиясининг, шунингдек унинг ишчи органи вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги белгиланган.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга татбиқ этилмайди.

 

ТАМАКИ ХОМ АШЁСИ УЧУН БЎНАК камида 50 ФОИЗ

Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2015 йилдаги 265-сон Қарори билан Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомга яна бир лизенцион талаб киритилди: маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга бўнак бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50%и миқдорида таъминланиши керак.

Энди лизенцияловчи орган ва лицензиат ўртасидаги битим унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини, шунингдек лицензиат томонидан тегишли лизенция талаблари ва шартларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишдаги ҳуқуқбузарликлар рўйхатини ўз ичига олиши лозим.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 21.09.2015 йилдаги 37 (693)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

ЙЎЛОВЧИГА ЗАРАР ЕТКАЗГАНЛИК УЧУН СУҒУРТА СУММАСИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2015 йилдаги 266-сон Қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.

Қарор билан белгиланишича, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули битта йўловчига 11 минг АҚШ долларига эквивалент миқдорда белгиланди, улардан:

10 минг АҚШ доллари – йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;

1 минг АҚШ доллари – йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.

Тасдиқланган Қоидаларга мувофиқ ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунга қадар «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт.

Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.05.2015 йилдаги ЎРҚ-386-сон) амалга киритилган кундан бошлаб, яъни 2015 йил 27 ноябрдан кучга киради. Тегишинча, жорий йил 26 ноябргача бўлган муддатда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар ўз фаолиятини суғурта қилиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштиришлари лозим. Мазкур талаб бажарилмаган тақдирда мазкур суғурталовчилар лицензияларининг амал қилиши тўхтатилиши мумкин.

Суғурта мукофоти миқдори суғурта тарифларига мувофиқ ҳисобланади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари, уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг тузилиши ва уларнинг суғурталовчи томонидан суғурта мукофотини белгилашда қўлланилиши тартиби бўйича тарифлар Қоидаларга 5-иловада белгиланган.

Агар ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан белгиланган суғурта пулидан кам бўлмаган миқдорда суғурталанган бўлса, уларга нисбатан ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.

 

хизматга борилмаса бадаллар ҚАЙТАРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2015 йилдаги 267-сон Қарори билан Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (22.02.2003 йилдаги 99-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

99-сон Қарорда назарда тутилишича, энди ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари. Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касалланиб қолган бўлиб, улар тугагандан кейин ҳам тузалмаётган бўлса унинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб эса вақтинчалик ишга яроқсизлиги бўйича нафақа тўланади.

Шартномада кўрсатилган пул бадалининг миқдори ўзгартирилмайди. Шуни эслатиб ўтамизки, илгари, агар навбатдаги тўловни тўлаш пайтида тасдиқланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарса, у ҳолда бадалнинг қолган қисми ЭКИҲнинг янгидан белгиланган миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланар эди. Бўнак суммаси шартнома имзоланган кунда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига асосан белгиланади.

99-сон Қарорга киритилган тузатишларга кўра пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг тўлаган пул бадаллари белгиланган тартибда қуйидаги ҳолатларда қайтариб берилади:

сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий хизматга яроқсиз деб эътироф этилганда;

унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги берилганда.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади. Шунингдек ортиқча тўланган ва янглиш ўтказилган пул бадаллари қайтарилади. Бошқа ҳолатларда пул бадаллари қайтариб берилмайди.

Бадалларни қайтариш учун ТМЭК томонидан I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) хизматчининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТМЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, махсус ҳисобрақамга бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Махсус ҳисобрақамга ортиқча пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда уларни қайтариш ҳақида (пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди. Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни ҳудудий мудофаа ишлари бошқармасига юборади. Бошқарма ўз навбатида Мудофаа вазирлигига илтимоснома юборади. Мудофаа вазирлиги Молия вазирлигига транзит ҳисобрақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади. Ҳар бир инстанцияда ҳужжатларни кўриб чиқиш учун 3 кундан муддат белгиланган.

Мудофаа ишлари бўлими пул маблағлари келиб тушгандан сўнг 3 кун муддатда:

ариза берган шахсга пул маблағларини нақд пулда тўлайди ёки (ариза берувчининг розилиги билан) пластик карточкага ўтказиб беради – пул бадаллари нақд пулда тўланган тақдирда;

пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисобрақамига ўтказади – пул бадаллари махсус ҳисобрақамга жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.

99-сон Қарор билан бошқа ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» эксперти Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 1821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика