Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 2 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ: қаранг-а, бир йил ўтибди!

«BePro Norma» компаниясининг 1UZ лойиҳаси бир йил муқаддам бухгалтерия ҳисоби ҳамда кадрлар билан иш олиб боришни автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар бозорига шаҳдам кириб борган эди. «BePro Norma» мутахассиси Бахтиёр ­СОБИРЖОНОВ янги йилдаги режалар ва лойиҳани янада равнақ топтириш ҳақида мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.

 

– Ана шу ўтган йил мобайнида мижозларимиз сафи ҳавас қиларли даражада кенгайди. Бизнинг хизматимиздан баҳраманд бўлаётган кичик ва хусусий бизнес вакиллари чакана ва улгуржи савдо билан шуғулланиб келмоқдалар, ҳар хил хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмоқдалар, товарлар ишлаб чиқармоқдалар, одамларни тотли таомлар билан хушнуд этмоқдалар. 1UZ дастуридан фойдаланувчилар унинг соддалиги ва ишончлилигини алоҳида қайд этмоқдалар. Лекин бу 2014 йилда 1UZ лойиҳасини амалга оширишнинг бир қирраси, холос.

Йил мобайнида сервис хизматини ташкил этдик ва унинг ишини яхши йўлга қўйдик. Мазкур хизмат фойдаланувчиларга телефон, электрон почта орқали ёки жойнинг ўзига бориб, техник ёрдам кўрсатишга ҳамиша тайёрдир.

Дастурдан фойдаланиш истагидагилар 1UZда ишни ўрганиб олиши йўлларини ишлаб чиқдик.

Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Қарши, Чирчиқ шаҳарлари ва табиийки, Тошкентда сервис-ҳамкорларимиз фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйдик. 1UZ дастури мазкур уюшмада муваффақиятли тарзда синовдан ўтди.

Бу йил биз ҳал этишга киришган бир туркум вазифалар келаси йилнинг бошларида ўз ечимини топади. Чунончи, «1UZ. Бухгалтерия ҳисоби. Базавий» дастури учун тамомила янги, бизнинг назаримизда, анчагина қизиқарли ва қулай интерфейс ишлаб чиқилди. Фойдаланувчилар томонидан айтилган вазифаларни ҳам адо эта оладиган бу интерфейсдан улар 2015 йилнинг биринчи чорагидаёқ тўла-тўкис баҳраманд бўлишлари мумкин.

500 ва ундан кўпроқ ходими бўлган йирик корхоналарнинг хоҳиш-истагидан келиб чиқиб, «1UZ. Кадрлар бўлими» дастурининг вазифалар бажариш имкониятини анчагина кенгайтирдик. Эндиликда у кадрлар билан олиб бориладиган ишларни амалда тўлиқ автоматлаштириш имкониятини бермоқда.

2015 йил учун вазифалар доирасини белгилаб олдик. Унга кўра, хусусан, қуйидагилар бўйича иш олиб борилади:

умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун, йирик корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби талаб-эҳтиёжларини қаноатлантирувчи намунавий ечимлар;

бошқарув ҳисоби, молиявий таҳлил ва режалаштириш учун мўлжалланган дастур;

тадбиркорлар учун умумий овқатланиш, чакана савдо ва дорихоналар бизнеси соҳасида менежмент самарадорлигини анчагина юқори кўтариш имкониятини берадиган бошқарув воситалари.

Мамлакатимиз бозорига чиққач, ўзимизнинг асосий вазифаларимиз ва ўрнимизни белгилаб олдик. Бу, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосланган, on-line режимида янгиланиб борадиган сифатли дастурий таъминотни ишлаб чиқишдан иборатдир. Мижозларимиз бу ишнинг уддасидан чиқаётганимизни тасдиқламоқдалар. Уларнинг бундай бизга бераётган баҳоси қанчалик тўғри эканлигига ҳар қандай тадбиркор шахсан ишонч ҳосил қилиши мумкин.


Мухбиримиз

Наталья СПИРИДОНОВА

суҳбатлашди.

 Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2055 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика