Norma.uz

Олий хўжалик судида пленум қарорлари муҳокама этилди

● Тадбиркорлар битимларнинг қонунийлигига ҳар доим ҳам эътибор қаратавермайди

● Камчиликларни бартараф этиш бўйича махсус қарор

● Энди суд мажлислари – видеоконференцалоқа режимида

 

Йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, суд ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Суд амалиёти таҳлилига назар ташланса, тадбиркорлар ва бошқа субъектлар ўртасида тузилаётган битимларга оид низолар кўпроқ кузатилади. Боиси тадбиркорлик субъектлари ўз ишларини ривожлантириш мақсадида кўплаб битимлар тузиш йўли билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этади. Бироқ улар битимларнинг қонунийлигига ҳар доим ҳам эътибор қаратмайди. Оқибатда битим шартлари ва мажбуриятлари юзасидан низолар келиб чиқади.

Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, битим ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Мазкур тоифадаги ишлар хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган мураккаб тоифадаги ишлардан саналади.

Учраётган камчиликларни бартараф этиш, Фуқаролик кодекси нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш юзасидан хўжалик судларига аниқ тушунтиришлар бериш ҳамда бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси тайёрланди ва мажлисда муҳокама этилди.

Унда битимларни ҳақиқий эмас, деб топиш ва бекор қилиш ўртасидаги фарқ, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тартиби, низоларнинг судловга тааллуқлилиги, битимни ҳақиқий эмас, деб топиш асослари, битимларни ҳақиқий эмас, деб топиш талаби билан судларга мурожаат қилиши мумкин бўлган субъектлар доираси каби масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилган. Бундан ташқари, жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш, алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида, қалбаки ҳамда кўзбўямачилик учун тузилган, юридик шахс ҳуқуқ лаёқатидан ташқарига чиққан ҳолда тузилган битимларни ҳақиқий эмас, деб топиш тартиби ва асослари бўйича тушунтиришлар ҳам қарордан ўрин олган.

Мажлисда «Хўжалик судлари томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишда Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

2014 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонун билан Хўжалик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, 2014 йил 1 сентябрдан хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имконияти яратилди. Ўтган даврда 700 га яқин суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилди. 1,5 мингга яқин иштирокчи масофавий суд процессларида қатнашиб, уларнинг ўртача 320 млн сўмдан ортиқ маблағи тежаб қолинди.

Пленум қарори лойиҳаси хўжалик суди мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда судлар томонидан Хўжалик процессуал кодексида белгиланган қоидаларни тўғри ва бир хилда қўллаш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш юзасидан батафсил тушунтиришларни ўз ичига олган.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 3850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика