Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Мен – истеъмолчиман

Тиббий хизмат назорат остида

Тиббий хизматлар кўрсатилаётганда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига қандай риоя этилмоқда? Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг бу масалани ўрганиши натижасида ушбу саволга жавоб топилди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг 69 тиббий муассасасидаги, асосан стационарлар ва ташхис қўйиш марказларидаги вазият ўрганилди. Ушбу иш якунлари кўнгилдагидек бўлиб чиқмади.

 

Мисол учун, 63 ҳолда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 221-II-сон, бундан кейинҚонун) турлича бузилгани аниқланди. Хусусан, Қонуннинг 5-моддаси билан белгиланишича, сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчига маълум қилиши шарт. Бундай маълумот пешлавҳада жойлаштирилиши лозим. Бироқ 23 тиббий муассасада у йўқ эди. Моҳиятига кўра, бу Қонуннинг асосий талабларидан биридир. Эҳтимол, у кўрсатилаётган хизматлар ва тиббий ёрдам сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмас. Шундай бўлса-да, бу ҳолат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситиш саналади, улар қаерда даволанишлари, ташхис қўйилиши тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлишлари керак.

Даволашнинг самарадорлиги ва ташхиснинг ишончлилиги кўп жиҳатдан тиббий техника ва жиҳозлар ҳолатига боғлиқдир, улар вақти-вақти билан Давстандарт органларида текширувдан ўтказилиши керак. Акс ҳолда улар нотўғри ишлаб, бу ҳол текширув ўтказиш ва даволаш сифатига таъсир кўрсатади. Текширув мобайнида тиббий буюмлар белгиланган муддатларда текширувдан ўтказилмаган 7 ҳолат аниқланди. Демак, ташхис натижалари шубҳа остига қўйилиши, даволаш эса мақбул самара бермаслиги мумкин. Бу эса «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» (28.12.1993 йилдаги 1006-XII-сон), «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларни бузишдир.

Қонун ҳужжатларида пулли хизматлар кўрсатадиган корхоналар ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланишлари кераклиги белгиланган. Бироқ тадқиқ қилинган баъзи тиббий муассасаларда улар ҳозиргача мавжуд эмас. Бошқа ҳуқуқбузарликлар жумласига муддати ўтказиб юборилган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ҳоллари киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари бугунги кунда бепул ҳамда пуллик хизматлар кўрсатади. Ўрганиш натижалари бўйича 25 ҳолатда кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг нархлари тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган, бу эса Қонуннинг 6-моддасини бузиш ҳисобланади. 47 ҳолда стационар ва ташхис қўйиш марказларида нарх белгилашни бузиш ҳолларига йўл қўйилган, кўрсатилмаган хизматларга маблағлар (185 млн сўм!) ундирилган. Хусусан, Сирдарё вилоят реабилитация ва физиотерапия марказида магнитотерапия учун нархни шакллантиришда унга шифокор, ҳамшира, санитарнинг харажатлари киритилган, ҳолбуки амалда шифокор ушбу жараёнда иштирок этмаган. Кўпинча тиббий муассасаларнинг харажатларига гель, қоғоз, хизматлар кўрсатишда деярли фойдаланилмаган бошқа товарларга оид харажатлар киритилган. Баъзан бемордан хизмат кўрсатиш таннархига киритиб бўлинган қўлқоп, крем келтиришни талаб қилишган. Масалан, Бухоро вилоят кардиология диспансерида нарх белгилашни бузиш натижасида 6 млн сўм миқдорида асосланмаган фойда олинган. Хоразм вилоятининг тиббий муассасаларида хизматлар таннархига қўлқоп, спирт, момиқ пахта харажатлари киритилган, бироқ улардан фойдаланилмаган, чунки бу нарсаларни беморларнинг ўзлари олиб келишга мажбур бўлишган. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар Қарши ва Жиззахда ҳам аниқланган.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган тиббий муассасалар номига бунга йўл қўймаслик ҳақида кўрсатмалар юборилди, мансабдор шахсларга жарима санкциялари қўлланди. Ўрганиш натижалари умумлаштирилди ҳамда республика Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат тиббий муассасалари ишини яхшилаш бўйича таклиф билан биргаликда топширилди. Хусусан, уларда нарх белгилаш бўйича меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида сўз борди. Ушбу иш якунлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъатида кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Марказий аппаратида:

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ – 8 (371) 259-21-37,

маълумот учун телефонлар: 8 (371) 259-20-90, 259-21-32,

факс (+99871) 239-47-84 ишлаб турибди.

Сиз иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ушбу рақамлар орқали қўнғироқ қилишингиз ёки gki.uz сайтидаги бевосита мулоқот шаклидан фойдаланиб, хабар, ўзингизни қизиқтирувчи исталган сўровни жўнатишингиз мумкин.

www.gki.uz

 

«Мен – истеъмолчиман» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2031 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика