Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 49 / Бевосита мулоқот

Мос тушиши эҳтимол

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатрида акс эттирилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум Қўшилган қиймат солиғи тўғрисидаги ҳисоб-китобдаги товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш бўйича оборотлар билан бир хил бўлиши керакми?

Р.Қосимова,

АЖнинг молиявий ишлар бўйича бош мутахассиси. 

 

– Товар (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри бўйича) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) 4-иловада кўрсатилган товар (иш, хизмат)ларни сотишдан оборотнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади ва солиқ ҳисоботи ушбу шаклининг 0102-сатрида акс эттирилади.

Товар (иш, хизмат)ларни сотиш бўйича оборотлар ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатрида акс эттирилади.

Соф тушумдан ташқари, қуйидагилар товар (иш, хизмат)ларни сотиш бўйича оборотлар таркибига киритилади ва ҚҚС бўйича юқорида кўрсатилган шаклда акс эттирилади:

солиқ солинадиган базага киритилган акциз солиғи суммаси – 0101-сатр бўйича;

таннарх билан таннархдан паст равишда сотилган товар (иш, хизмат)ларни ҚҚСсиз сотиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ (улар бўйича нарх (тариф)ларнинг давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товар (иш, хизмат)ларни сотишдан ташқари), шунингдек ноль даражали ставкада солиқ солинадиган товар (иш, хизмат)ларни сотиш чоғида – 0103-сатр бўйича;

товарларни импорт қилишда ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш мақсадида божхона органлари томонидан аниқланган нарх ва импорт қилинган товарларнинг ҚҚС киритилмаган ҳолда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси – 0104-сатр бўйича;

асосий воситалар, номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш объектларини реализация қилиш нархи билан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги ҚҚСсиз ижобий фарқ – 0105-сатр бўйича;

мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан, лизингга топшириш (чиқиб кетаётган активнинг қиймати билан ҚҚСсиз баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги фарқ) – 0106-сатр бўйича;

мол-мулкни оператив ижарага бериш – 0107-сатр бўйича;

0102, 0103–0107-сатрларда (01081-сатр + 01082-сатр) кўрсатилмаган бошқа реализация қилиш оборотлари – 0108-сатр бўйича.

Агар товарларни сотиш бўйича оборотнинг ушбу барча таркибий қисмлари нолга тенг бўлса, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатрида акс эттирилган сотишдан соф тушум Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобидаги товар (иш, хизмат)ларни реализация қилиш бўйича оборотга тенг бўлади.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика