Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бевосита мулоқот

Қайтарилмайди, ҳисобдан чиқарилади

ЯСТ тўловчиси бўлган ташкилотимиз қарз шартномаси бўйича 1 йилга қайтариладиган қарз берди. Дастлаб уни сўндириш муддати этиб 2012 йилнинг 31 декабри белгиланди. Шартноманинг шартларига кўра қарз олувчи 200 минг сўм фоиз тўлаши керак. Шартномага қўшимча тарзда иккита битим тузилди, улар қарзни сўндириш муддатини 2013 йил 31 декабргача, кейин эса 2014 йил 30 августгача узайтирди.

Шартномада фоизларни сўндириш муддати белгиланмаган, муддатдан аввал сўндириш ва улар суммасини асосий қарзни сўндириш суммасига боғлиқ ҳолда ўзгартириш назарда тутилмаган. Қўшимча битимларда, шартномани сўндиришдан ташқари, бошқа шартлар мавжуд эмас. Бугунга келиб фоизлар сўндирилмаган ва сўндирилмайди ҳам.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ фоизларга манбада (яъни қарз олувчида), уларни қарз берувчига тўлаш пайтида ЯСТ солинади. Ташкилотимиз учун фоизлар бошқа даромад ҳисобланади, у солиқ солинадиган базадан чиқарилади. Бироқ бунинг учун қарз олувчи солиқ тўланганлиги тўғрисида расмий билдириш тақдим этиши керак.

Агар уларнинг суммаси қатъий белгиланган бўлса, қандай пайтда қарз берувчи ташкилотда фоизлар ҳисоблаб ёзилади? Қачон фоизлар бўйича қарз муддати ўтган бўлади? Агар фоизлар тўланмаса, қарз берувчи ва қарз олувчида фоизлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш тартиби қандай?

МЧЖ бош бухгалтери. 

 

– Сизнинг ҳолатингизда фоизлар суммаси қатъий белгиланган ва қарз берилган муддатга боғлиқ эмас. Шу муносабат билан савол туғилади: фоизларни қачон ҳисоблаб ёзиш керак – ҳар ойда тенг улушлар билан, асосий қарз қисмини ўтказгандан кейин дарҳолми ёки бутун қарз сўндирилаётганидами?

Ушбу саволга жавоб бериш учун ҳисобнинг концептуал асосига, аниқроғи – активларни ­эътироф этиш мезонларига мурожаат этиш керак. Агар корхона активни назорат қилаётган бўлса, агар фойда келтирса ва агар у пул билан ўлчанса, активни эътироф этиш мумкин ва лозим.

Сизнинг шартномангиз моҳиятидан келиб чиқиб, қарз берувчи қарз олувчидан, қачон сўндирилишидан қатъи назар, унга қарз суммаси берилганидан кейин тўғридан-тўғри фоизларнинг тўлиқ суммасини талаб қилиш ҳуқуқини олади. Яъни қарзга олинган пул суммасини бериш пайтидаёқ қарз берувчи «Олинадиган фоизлар» активини, шунингдек фоизлар бўйича даромадлар суммасини эътироф этиши керак.

Қатъий белгиланган фоизлар суммаси билан бирга қарз берилаётганда қарз берувчида бухгалтерия ҳисоби (қарз – 1 000 000 сўм, фоизлар – 200 000 сўм).

Операциялар

 

Сумма

 

Дебет бўйича ҳисобварақ

 

Кредит бўйича ҳисобварақ

 

Қарз берилди (ҳисоб-китоб рақамидан)

 

1 000 000

 

5830

 

5110

 

Фоизлар ҳисобланди (аввалги операция билан бир вақтда)

 

200 000

 

4830

 

9530

 

Тўлов манбаида солиқ ҳисобланган (қарздордан фоизларни олиш пайтида)

 

200 000 х 10% = 20 000

 

9430

 

4830

 

Қарздордан фоизлар олинган

 

200 000 – 20 000 = 180 000

 

5110

 

4830

 

Қарзнинг асосий суммаси сўндирилди

 

1 000 000

 

5110

 

5830

 

Фоизлар бўйича дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди (агар улар тўланмаган бўлса)

 

200 000

 

9430

 

4830

 

 

Дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш даъво муддати ўтганидан кейин амалга оширилиши мумкин. Агар фоизлар тўлаш муддати қарз шартномасида белгиланган бўлмаса, улар асосий қарз суммасини қайтариш билан бир вақтда тўланади (Фуқаролик кодексининг 734-моддаси, бундан кейин – ФК). Шу тариқа, даъво муддати қарз тўлангандан кейин 3 йил ўтгач тугайди.

Агар қарз берувчи ўзининг қарз олувчининг қарзини кечириш ҳуқуқидан фойдаланса, шунингдек агар суд ёки бошқа ваколатли давлат органи қарздорни тўловга ноқобил деб топса, дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш мумкин.

Асосий қарз сўндирилгандан кейин 3 ой ўтгач фоизлар бўйича дебиторлик қарзи кечиктирилган ҳисобланади. Агар қарз ўз муддатида сўндирилмаса, шартномада кўрсатилган уни сўндириш санасидан кейин 3 ой ўтгач дебиторлик қарзи кечиктирилган ҳисобланади.

ЯСТ тўловчиси бўлган қарз берувчи учун солиқ оқибатлари. Ҳисоблаб ёзилган фоизли даромад суммаси солиқ тўловчининг даромади ҳисобланади. Бироқ унга Солиқ кодексининг (Кодекс) 165-моддасига кўра тўлов манбаида солиқ солинади ва ЯСТ бўйича базага киритилмайди. Қарз олувчи фоизлар бўйича қарз сўндирилганидан ва солиқ тўлов манбаида бюджетга тўланганидан кейин қарз берувчига даромад суммаси ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этиши шарт.

Фойда солиғи тўловчиси бўлган қарз берувчи учун солиқ оқибатлари. Фоизли даромад билан боғлиқ вазият бу ерда юқорида баён этилган вазиятга айнан ўхшаш – унга тўлов манбаида солиқ солинади. Бунда фоизлар бўйича дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқараётганда вужудга келган харажатлар чегириладиган харажатлар бўлиб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини белгилаш муҳим. Кодекснинг 145-моддаси 40-бандига кўра, умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, яъни суднинг ҳал қилув қарори бўйича мажбурият тугатилиши, банкротлик, тугатилиш ёки даъво муддати тугаши оқибатида сўндирилиши мумкин бўлмаган қарзлар чегириладиган қарзлар ҳисобланади. Сизнинг шартномангизда, фоизларни сўндириш муддати қайд этилмаган. Айни шу сабабли, ФКнинг 734-моддасига кўра, улар асосий қарз суммаси сўндирилаётганда сўндирилиши керак. Қарзни сўндириш муддати 2014 йил августнинг охирига қадар узайтирилганлиги боис, фоизлар бўйича қарз умидсиз деб топилиши мумкин эмас. Шу тариқа, агар у қарз берувчи томонидан ҳисобдан чиқарилган (кечирилган) бўлса, бунда вужудга келган харажатлар Кодекснинг 145-моддаси 40-бандига эмас, балки Кодекснинг 147-моддаси 27-бандига тегишли бўлади, яъни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани белгилаётганда чегирилмайди.

Қарз олувчининг бухгалтерия ҳисоби:

Операциялар

 

Сумма

 

Дебет бўйича ҳисобварақ

 

Кредит бўйича ҳисобварақ

 

Қарз олинди (ҳисоб-китоб рақамига)

 

1 000 000

 

5110

 

6820

 

Фоизлар ҳисобланди

 

200 000

 

9610

 

6920

 

Тўлов манбаида солиқ ҳисоблаб ёзилган (қарз берувчига фоизларни тўлаш пайтида)

 

200 000 х 10% = 20 000

 

6920

 

6410

 

Қарз берувчига фоизлар тўланди

 

200 000 – 20 000 = 180 000

 

6920

 

5110

 

Тўлов манбаида солиқ тўланди

 

20 000

 

6410

 

5110

 

Асосий қарз суммаси сўндирилди

 

1 000 000

 

6820

 

5110

 

Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди (агар фоизлар тўланмаса)

 

200 000

 

6920

 

9360

 

 

ЯСТ тўловчиси бўлган қарз олувчи учун солиқ оқибатлари. Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқараётганда қарз олувчи бошқа даромадни эътироф этади, у Кодекснинг 132-моддасига кўра ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Фойда солиғи тўловчиси бўлган қарз олувчи учун солиқ оқибатлари. Бунда ҳам вазият кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган бошқа даромад бўйича вазиятдагидек бир хил. Ҳисобланадиган фоизлар бўйича харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Кодекснинг 145-моддаси 41-банди).

 

Игорь АИПКИН,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2606 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика