Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бухгалтерга ёрдам

Моддий ёрдам: солиқ оқибатлари

Моддий ёрдам ташкилотнинг тижорат (ишлаб чиқариш) фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тўловдир. Одатда у ёки бу ҳолатларда моддий ёрдам штатдаги ходимларга тўланади. Бироқ уни собиқ ходимлар – пенсионерлар ва ўриндошларга ҳам тўлашлари мумкин. Моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни ташкилот раҳбари ёки муассис қабул қилади. Моддий ёрдам тўлаш шартлари ва миқдорини раҳбар (муассис) белгилайди ёки компаниянинг локал меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Бундай тўловдан қандай солиқлар ва бадалларни ҳисоблаш керак? 

 

ИШЛАМАЙДИГАН ПЕНСИОНЕРЛАР ВА СОБИҚ ИШ БЕРУВЧИЛАР УЧУН

Амалиётда илгари корхонада ишлаган пенсионерларга моддий ёрдам тўланган ҳоллар учрайди. Бунда ҳар бир солиқ тўловчи юридик шахсда пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ўз амалиёти бор.

Айрим корхоналар пенсияга чиқишга қадар 15 йилдан кўп ишлаган ўз пенсионерларига моддий ёрдам кўрсатадилар, бошқалари корхонадаги иш турларидан келиб чиқиб стажни танлайдилар. Шу тариқа, амалиёт моддий ёрдам кўрсатиш сабабларидан (байрамлар, туғилган кунлар ва ҳоказо) келиб чиқиб, анча хилма-хилдир.

Илгари корхонада ишлаган пенсионерларга (бундан кейин – пенсионерлар) моддий ёрдам тўланган тақдирда келиб чиқадиган солиқ оқибатларини кўриб чиқайлик.

1-ВАЗИЯТ. Корхона Қурбон ҳайити муносабати билан пенсионерларга ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Уни тўлаш санасида кўрсатиладиган ёрдам суммаси – ЭКИҲнинг 2 баравари – 215 270 сўм (107 635* х 2).

Мазкур тўловни Солиқ кодекси (Кодекс) 178-моддасининг 16-бандига мувофиқ моддий ёрдам сифатида квалификациялаб бўлмайди. Уни юридик шахс ишламайдиган пенсионерларга тўлайдиган тўловларга киритиш лозим (Кодекснинг 178-моддаси 18-банди).

Мазкур тўловлар ҳам, моддий ёрдам сингари, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибига кирмайди ва, тегишинча, уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Бундан ташқари, Кодекс 179-моддасининг 14-бандига кўра, илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламайдиган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахсларга, вафот этган ходимнинг оила аъзоларига юридик шахсдан энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача қийматда берилган совғалар ва бошқа ёрдам турларига солиқ даври мобайнида солиқ солинмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ишламайдиган пенсионерлар ва мазкур юридик шахснинг меҳнат қобилиятини йўқотган собиқ ходимларига моддий ёрдам тўлашда ҳам, бошқа ёрдам турларини кўрсатишда ҳам имтиёзларни ҳисоблаш мақсадида (мазкур ҳолда ЖШДС солинмайдиган ЭКИҲнинг 6 баравари) йил бошидаги, яъни 2014 йилда энг кам иш ҳақи – 96 105 сўм қабул қилинади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолати инобатга олинади.

Солиқ кодекси, 186-модда.

2-ВАЗИЯТ. Корхона раҳбарининг буйруғига мувофиқ барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти берилганда пенсионерларга ҳам шундай маҳсулот берилди. Берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати 300 000 сўмга тенг.

Аввал келтирилган тартибга ўхшаб қишлоқ хўжалиги маҳсулоти берилиши Кодекс 178-моддаси 16-бандининг олтинчи хатбошисига мувофиқ пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланмайди. У юридик шахс томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўлов сифатида қаралади.

Ушбу ҳолда ҳам Кодекс 179-моддасининг 14-бандида назарда тутилган меъёр қўлланади, яъни солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг 6 баравари доирасида берилган бундай тўловга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. 

 

ЎРИНДОШЛАР ВА УЛАРНИНГ СОЛИҚ АГЕНТЛАРИ УЧУН

Ҳозир «мен эса ўриндошлик бўйича ишлайман-да» деган жумлани тез-тез эшитиш мумкин. Айрим корхоналар уларда меҳнат фаолиятини ўриндошлик бўйича амалга оширадиган шахсларга ҳам моддий ёрдам кўрсатадилар.

Бу ерда Кодекснинг бир меъёрига эътибор қаратишни хоҳлардик, у ўриндошлик бўйича ишлайдиган шахсларга имтиёзлар қўлланиши тартибини назарда тутади. Кодекснинг 186-моддасига кўра асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Кодекс 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошиси ва 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун билан амалга оширилади.

Шу тариқа, ўриндошлик асосидаги ходимга оила аъзоларининг ёки ходимнинг ўзи вафоти муносабати билан, шунингдек фавқулодда ҳолатлар муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаси бўйича имтиёзлар ўриндошлик бўйича ҳам қўлланади. Бироқ бошқа асослар бўйича (даволаниш, тантаналар (юбилей, тўй, болалар туғилиши, болалар тўйи), оғир оилавий аҳвол ва ҳоказо) моддий ёрдам бўйича имтиёзлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича қўлланмайди.

Асосий бўлмаган иш жойи бўйича совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилишни солиқ тўловчи томонидан даромадлар тўғрисида декларация топширилаётганда солиқ органлари амалга оширадилар.

Мазкур жисмоний шахсга нисбатан жами йиллик даромад тўғрисида декларация топшираётганда, агар асосий иш жойида унга камроқ миқдорда ёрдам кўрсатилган бўлса, бошқа асослар бўйича моддий ёрдамга доир имтиёз (йил бошида ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида) қўлланиши эҳтимолдан холи эмас.

 

*Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон Фармонига кўра жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори.

 

Дилшод СУЛТОНОВ, эксперт.

 

Прочитано: 6955 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-10-30 16:36:50, Гость_Anonim:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика