Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Кучли ижтимоий муҳофаза самаралари

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш Президентимиз Ислом Каримов томонидан янги давлат ва жамият қуришда асос қилиб олинган ва амалда ўзини тўла оқлаган тамойиллардан биридир. Унинг моҳияти шундаки, аҳолининг барча, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида бўлади. 

 

Мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой қуриш ва аҳоли яшаш масканларини ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу тамойилнинг амалда таъминланаётгани натижасидир.

Бу йил ушбу йўналишда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини амалга ошириш доирасида 1,5 триллион сўмлик инвестиция ўзлаштирилди. Янги қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган қарийб 11 минг уй-жой фойдаланишга топширилди. Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини фаол амалга ошириш натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида 777,8 минг янги иш ўрни ташкил этилди.

Булар оддий рақамлар эмас, балки шунча оила, минг-минглаб инсонлар тақдирини янги маъно-мазмун билан бойитган, миллионлаб кўнгилларни обод этган эзгу ишлардир. Зеро, бир кишининг ишли бўлгани оиладаги бир неча одамнинг фаровонлигини таъминласа, бир оиланинг янги уйга кўчиб ўтиши нафақат оиладагилар ва яқинлари, балки бутун маҳалланинг хурсандлигига сабаб бўлади. Қувонарлиси, халқимиз турмуши ободлигига, ҳаётининг безагига айланиб бораётган бундай эзгу ишлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.   

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун доирасида амалга оширилаётган бу ишлар фуқароларни белгиланган иш билан таъминлаш соҳасидаги ижтимоий кафолатларни рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари, жумладан, «Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида»ги конвенция талаблари изчил бажарилмоқда.

Бугунги кунда ахборот технологиялари барча соҳаларда изчил татбиқ этилмоқда. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимида ҳам ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, аҳолига интерфаол хизматлар кўрсатиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Вазирликнинг ахборот-компьютер маркази мутахассислари томонидан «BestDoc», «Newjob», «Protez», «Marbo», «Бандлик», «Фуқароларнинг чет элга чиқиш-келиш назоратини юритиш» каби ахборот тизимлари жорий қилинган бўлиб, ушбу автоматлаштирилган электрон дастурлардан самарали фойдаланилаётгани натижасида тизим фаолиятининг очиқлиги таъминланмоқда. Энг муҳими, фуқароларни аниқ манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва самарадорликка эришишда кенг имкониятлар яратилмоқда.

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, хусусан, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, кам таъминланганларнинг манзилли ижтимоий муҳофазасини таъминлаш ҳам изчил йўлга қўйилган. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 30 майдаги «2011–2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори шу мақсадга хизмат қилаётир.

Қарор ижроси доирасида «Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага мувофиқ кекса ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга бепул йўлланмалар берилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг ўтган даврида ушбу имкониятдан 25 мингга яқин уруш ва меҳнат фахрийси фойдаланган.

Президентимизнинг шу йил 13 октябрдаги «1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ана шундай хайрли амаллар кўламини янада кенгайтирди.

Фармонга мувофиқ 2015 йилдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўлди. Уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига берилган йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги самараларидир.

 

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 14-модда.


ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика