Norma.uz

Қоидалар олисда – шартнома эса ёнимизда

Янги Қоидалар таъминотчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги шартномавий муносабатларни батафсил тартибга солади. Кўп хонадонли турар жойлар ва хусусий уй-жойларда яшовчи жисмоний шахс томонидан шартномалар тузилганда нималарга эътибор бериш керак?

 

Қоидаларнинг 17-бандига кўра истеъмолчиларнинг ушбу тоифаси сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузишда туман «Сувсоз» идорасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

турар жой эгаси паспортининг нусхаси;

мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан доимий ва вақтинчалик истиқомат қилувчилар сони ҳақида берилган маълумотнома;

уланиш учун янги қурилган турар жойнинг лойиҳа (техник) ҳужжати.

Жуда кўп ҳолларда муаммолар кишилар шартномаларни улар тузилган пайтда ўқимасликларидан келиб чиқади. Тарафлар ўртасидаги муносабатларнинг асосларини билиш учун шартномани ўқиб чиқиш лозим. Яшовчиларнинг бирортаси ўз хоҳиши билан Қоидаларни ўрганиши даргумон. Уни фақат кескин зарурат туғилганда ўқиб чиқишлари мумкин. Бунга эҳтиёж эътибор одатда мушкул пайтда: тарафларнинг низолари ва қарама-қаршиликлари, истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилиши, жавобгарликни назарга илмаслик, мажбуриятларни бажармаслик чоғида вужудга келади. Шартнома – мўъжаз Қоидалар, тарафларнинг муносабатларини қандай қилиб қуриш, улар ўртасида тушунмовчиликларни йўқотиш учун кўрсатма. Бошқача айтганда, Қоидалар – олисда, шартнома эса ёнимизда.

Қоидаларнинг 22-бандига мувофиқ шартномада қуйидаги шартлар кўрсатилиши керак:

унинг предмети, яъни ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) оқава сувларни чиқариш (оқизиш);

ичимлик сув сифатига талаблар;

истеъмолчи ичимлик сув билан таъминланмаган ёки тўлиқ таъминланмаган ҳолатларда қайта ҳисоб-китоб қилиш;

ичимлик сув таъминотини ва оқава сувларни чиқаришни тўхтатиш ёки чеклаш шартлари;

олинган ичимлик сув ва чиқарилган оқава сувлар ҳисоби,

тўлов тартиби, муддатлари, тарифлари ва шартлари;

томонларнинг сув таъминоти ва канализация тармоғидан фойдаланиш бўйича жавобгарлик чегаралари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

томонлардан бирининг аризасига кўра келишувга асос бўлиши мумкин бўлган бошқа шартлар;

шартномани бекор қилиш тартиби.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика