Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 39 / Бизнинг лойиҳалар

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал

Дастурий маҳсулотлар борасидаги турфа хил таклифлар орасидан сизга чинакам ёрдами тегадиган, ишингизни осонлаштирадиганини дафъатан аниқлаб олиш баъзан осон бўлмайди. Бирон дастурни сотиб олишни мўлжал қилаётганингда соҳиби бўлгунингга қадар уни ўз қўлинг билан ишлатиб кўрсанг, чакки бўлмасди деб ўйлайдиганлар ҳам кўп.

Айни ана шу вазифани ҳал қилиш мақсадида «Bepro-Norma» компанияси 1UZ бухгалтерия дастури иши билан танишишга орзумандлар учун 11–12 сентябрь кунлари семинар ўтказди.

 

Семинар етакчилари – мутахассислар мазкур маҳсулотнинг яратилиш тарихи ҳақида тингловчиларга мароқ билан сўзлаб берар эканлар, унинг ўзига хос хусусиятларига, вазифаларни бажариш борасидаги имкониятларига алоҳида тўхталдилар. Семинар иштирокчилари тақдимот маросимида 1UZ дастури қандай ишлаётганлигини ўз кўзлари билан кўришга муваффақ бўлдилар.

Компания мутахассислари келгуси режаларини ҳам ўртоқлашдилар. Дастур ишлаб чиқувчилари жумладан интерфейсни янгилашни мўлжаллашмоқда, «Банк–мижоз» модулидан кўчирмалар тўлдирилган ҳолда чиқиши учун маълумотлар базасида банклар рўйхатини кенгайтиришни, дастурга валюта конвертацияси ҳисобини олиб боришни ҳам қўшишни, дастур вазифалари доирасини, айтайлик асосий воситалар ҳисоби юритилиши модулини кенгайтиришни ўйлаб турибдилар.

Тадбирда дастур ишлаб чиқувчиларига қарата қатор фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди. Уни янада модернизация қилиш ва такомиллаштириш учун дастур иши ҳақида фойдаланувчилардан фикр-мулоҳаза ва тавсифларни кўпроқ олинса, дастур ишига оид шарҳлар кўпайтирилса деган таклифлар бўлди.

Ўзаро жонли мулоқот тарзида кечган тадбир асносида дастурдан фойдаланишга оид тавсиялар билдирилди, иштирокчилар ўзларини қизиқтираётган саволларга бевосита компания мутахассисларидан жавоблар олишга муваффақ бўлдилар.

 

СЕМИНАР ИШТИРОКЧИЛАРИ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР

– Мен иккита ташкилотда – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайман. Ҳар иккала фирмада бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 1UZ дастуридан фойдалансам бўладими?

– Ҳа. Бунинг учун сизга «1UZ-Асосий» модулидан фойдаланишнинг ўзи етарли бўлади.

– Дастурнинг тармоқ варианти ҳам борми, агар у бир неча компьютерга ўрнатиладиган бўлса, дастурнинг қиймати ўзгарадими-йўқми?

– Дастурнинг қиймати ҳар бир компьютерга энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида ҳисоб қилинган ҳолда ортиб боради.

– Дастурнинг асосий афзалликлари нимада?

– Баъзиларини таъкидлаб ўтишим мумкин. Бу ишлатишга жўнлиги, сифати, техник жиҳатдан муттасил қўллаб-қувватлаб турилиши, тараққиёти истиқболли эканлигидир. Биз шу йўналишда доимий равишда изланиш олиб бормоқдамиз.

– Маҳсулотингизнинг камчиликлари ҳам бўлса керак-а?

– Дастурий маҳсулотимиз бозорга жорий йилнинг бошларида чиқарилганлигини биласиз. Бинобарин, дастур ҳамма жиҳатдан мукаммал дейишимиз ножоиз. Биз дастурни ундан фойдаланувчилар талаб-эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мукаммаллаштириш устида иш олиб бормоқдамиз.

– Дастурни мукаммаллаштириш ҳақида гапирганингизда хусусан нималарни назарда тутмоқдасиз?

– Юқорида айтганимиздек, дастуримиз бозорга чиққанига ҳали бир йил ҳам бўлмади. Мақсад доираси хилма-хил ва кўламдор фойдаланувчилар назарига тушган маҳсулот учун бу айтарлик катта муддат эмас. Шунга қарамай, бухгалтерлар орасида у ўз мухлисларига эга бўлди. Олинган ижобий фикр-мулоҳазалар, шунингдек у ёки бу йўналишда бажарадиган амалларини яхшилаш ҳақидаги тилак ва истаклар билдирилган мурожаатларни олар эканмиз, шундан келиб чиқиб ўз маҳсулотимизни мукаммаллаштириб бормоқдамиз. Айтайлик, унинг дастлабки ифодасига нисбатан дастурга баъзи ўзгартишлар киритдик ҳам. Ишлаб чиқаришнинг ҳисобини юритиш жараёни такомилига етказилди, иш ҳақини ҳисоблаш билан боғлиқ амаллар доираси кенгайтирилди. Солиқлар ва ажратмалар учун фоиз ставкаларини белгилаш таомили соддалаштирилди. Қонун ҳужжатларидаги янгиликлар асосида тегишли тузатишлар киритилди.

– Маҳсулотингизни сотиб олгач, ундан фойдаланиш хусусида мутахассисларингиздан маслаҳат олиш имконияти ҳам борми?

– Дастур хусусида уни сотиб олгунга қадар ва сотиб олинганидан кейин ҳам ҳар қандай саволга бажонидил жавоб берамиз. Қолаверса, «Norma» профессионал ривожланиш марказида доимий ишлаб турувчи таълим курслари борлигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Бу курслар бухгалтерия дастурларидан аввал ҳам фойдаланган мутахассислар қатори бундай маҳсулотдан мутлақо нотаниш мутахассислар учун мўлжалланган.

– Дастурни сотиб олишда сийлов ёки муайян бонуслар назарда тутилганми?

– Айни шу кунларда амал қилаётган акцияга мувофиқ дастурни сотиб олиш ниятидаги ҳар қандай мижоз уни харид қилишда сийлов олиши мумкин. Бунинг учун 1uz.uz сайтимиздаги форумга кириб маҳсулотга тааллуқли саволни бериш мумкин. Сийлов миқдорини берилган саволларнинг миқдори белгилайди.

Бундан ташқари, 1uz.uz сайтидаги анкета тўлдирилаётганда ҳам 10 фоиз миқдорида қўшимча сийлов берилади.

 

Наталья СПИРИДОНОВА,

мухбиримиз.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2057 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика