Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 39 / Бевосита мулоқот

АВ объектларининг қиймати камайтирилса

Корхонамиз 3.12.2013 йилда лизинг шартномаси бўйича қиймати 741 607 минг сўм бўлган асосий восита олди. Корхона балансига АВ 747 408 минг сўм миқдорида кирим қилинди (унга қилган харажатларимизни ҳисобга олган ҳолда). 2013 йил учун амортизация ҳисоблаб ёзилмади. 1.01.2014 йилдаги ҳолатга кўра (коэф. – 1,014) қайта баҳолашдан кейин АВ қиймати 757 872 минг сўмни ташкил қилди. Лизинг компанияси билан лизинг шартномасига 9.01.2014 йилдаги қўшимча келишувга кўра бизга берилган асосий воситанинг қиймати камайтирилди ва у 739 181 минг сўмни ташкил қилди.

Агар лизингга олинган асосий воситанинг қиймати лизинг шартномасига қўшимча келишувга кўра ўзгартирилган бўлса, унинг баланс қиймати қандай ўзгаради? Яна қайта баҳолашни ўтказиш керакми? Мазкур вазиятда қандай проводкалар қилинади?

С.Бордунова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Қўшимча келишув лизинг шартномасининг ажралмас қисмидир. Бинобарин, унда ускуна қиймати ўзгариши назарда тутилса, бу лизинг объекти қиймати ва қайта баҳолаш суммасига тузатиш киритишга олиб келади, шу боис бухгалтерия ҳисобида янгидан қайта баҳолашни амалга ошириш керак эмас. Лизинг объекти қийматини ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш пайтида қуйидаги проводкаларни қилиш керак:

 

Проводка мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

Сторно

Лизинг объектининг дастлабки қийматига киритилган тузатиш суммаси акс эттирилган

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

2 426 000 сўм
(741 607 000 сўм – 739 181 000 сўм)

 

Сторно

Қайта баҳолашга киритилган тузатиш суммаси акс эттирилган

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

34 000 сўм (қайта баҳолаш суммасидаги фарқ)

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2032 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика