Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 39 / Бевосита мулоқот

Автомобилни авариядан кейин арзонлаштириш

Ташкилот балансида 2013 йил июнда харид қилинган автомобиль бор. 2014 йил апрелида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унга кўра суд орқали бизнинг фойдамизга компенсация тўланди.

Йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобилни арзонлаштириш мумкинми?

Е.Архипова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Автомобилни арзонлаштириш мумкин. Бунинг учун қуйидагилар асос бўлади:

1. 1-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг1 30-банди билан белгиланишича, активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш тамойили уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нархи баҳолашга асос бўлишини назарда тутади. Стандартларда назарда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.

2. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг2 25-бандида белгиланишича, асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича вақти-вақти билан). 5-сон БҲМСнинг 27-бандида тартибга солинишича, асосий воситалар ҳужжатлар бўйича тасдиқланган бозор нархларида индексациялаш ёки бевосита қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар объекти нархининг арзонлашган суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объектни қўшимча баҳолаш суммалари доирасида «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағига захира сармоясининг камайишига киритилади. Объект нархининг арзонлашган суммасининг объектни қўшимча баҳолаш суммасидан ошган қисми бошқа операцион харажатларга киритилади.

3. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асоснинг3 70.1–70.5-бандларида белгиланишича, молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: бошланғич қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконтланган қиймат, баланс қиймати.

Автомобилингизнинг жорий қийматини белгилаш учун сизга «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (19.08.1999 йилдаги 811-I-сон) 12-моддасига мувофиқ баҳолаш компаниясининг хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Автомобиль арзонлаштирилганда сизнинг МЧЖ соф активлари камайишини унутманг, шу сабабли эҳтиёткорлик принципига риоя этиш мақсадида мазкур операцияни амалга оширишга муассислар (кузатув кенгаши)нинг розилигини олишингиз лозим.

4. Автомобиль балансдан ҳисобдан чиқарилганда Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга4 амал қилиш керак, шунингдек «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 43 ва 44-моддаларининг қоидаларига риоя этиш лозим.

 

1МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Алла МОСКАЛЕНКО,

«PKF MAK Alyans» АК аудитори,

солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 2042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика