Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 38 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Янги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. Сўнгра депутатлар мамлакатимизда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Улар «Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишдан ўз ишларини бошладилар. Қонун лойиҳаси кредиторлар томонидан киритилган маблағларни қайтариш кафолатларини, корхона банкрот бўлганда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича талабларни кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талабларига мутаносиб равишда қондириш орқали уларнинг талабларини қондириш навбати тартибига ўзгартишлар киритиш асосида кучайтиришни назарда тутади.

Шундан сўнг депутатлар «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Ушбу қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг атамалари ва ҳуқуқий нормаларини бир хилда қўллаш ҳамда улар турлича талқин қилинишининг, мувофиқликни баҳолаш бўйича ишлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тузатишларни «Метрология тўғрисида»ги ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунларга киритиш назарда тутилган.

Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган янги таҳрирдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Қонун лойиҳасини муҳокама этиш чоғида барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари сўзга чиқдилар.

Қонун лойиҳаси электрон ҳужжатлар ва хабарлардан фойдаланган ҳолда нафақат товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шарт-шароит яратишга, балки электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам қаратилгандир. Шу билан бирга қонун лойиҳаси халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори технологик бозор инфратузилмасини яратиш имконини беради. Ахборот тармоқлари воситасида электрон савдо операцияларининг шаффофлиги ошиб боради, бу эса сотувчилар ва харидорларга қисқа вақт ичида шартномалар тузиш имконини беради.

Муҳокамалар чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда депутатлар юқорида қайд этилган қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ҳамда ҳужжатларни кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлашни масъул қўмиталарга топшириб, уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика