Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 13.06.2014 йилда 2439-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари1 амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
l Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарнома ва Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумот шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Улардаги солиқ тўловчи амалга оширадиган маълумотлар тўлдирилганда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушумда улар ҳар бирининг улуши кўрсатилади.
l ЯСТ ҳисоб-китобида хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карточкалар қўлланиб тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган тушум бўйича ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкасини белгилаш формуласи ўзгартирилди (0802-сатр).
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорига (3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон) Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қар ори билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (тижорат банкларидан ташқари) кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 5 фоиз пасайтирилган ставка бўйича фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловини тўлайди (2014 йил 1 январгача у 10%га пасайтирилган эди).
Тегишли тарзда Ҳисоб-китоб 0802-сатрининг формуласида «10» рақами «5» деб ўзгартирилган.
l ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илова «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси»га ўзгартиришлар киритилди. Уни фақат мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган юридик шахслар энг кам тўловнинг шартномадаги тўловдан ошиш суммасини аниқлаш учун тўлдирадилар. Юридик шахсларнинг ушбу даромадларига солиқ солиш шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган суммадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади2.
ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илова изоҳига киритилган ўзгартиришларга кўра, тўрттадан ортиқ ижара шартномаси мавжуд бўлганда, агар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда кўрсаткичларни битта сатрга гуруҳлашга рухсат этилади:
а) ижарага олинаётган жойдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлганда. Масалан, бир нечта ижарачи уларга ижарага берилган жойдан бир хил мақсадда – тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланади;
б) объектлар (жойлар) битта ҳудудда жойлашганда. Масалан, Тошкент шаҳрида;
в) 1 квадрат метр учун ижара ҳақининг суммаси бир хил бўлганда;
г) ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир хил бўлганда.
МИСОЛ. ЯСТ тўловчиси бўлган юридик шахс мол-мулкни ижарага беришга ихтисослашган. 2014 йилга у 15 та ижара шартномасини тузган. Уларнинг 12 тасида (улар бўйича ижарага берилган жойларнинг умумий майдони 1 500 кв.метрни ташкил қилади) қуйидаги шартларни назарда тутади:
а) ижарага олинадиган жойдан бир хил мақсадда фойдаланиш – офис учун;
б) объектлар (жойлар)нинг бир жойда жойлашганлиги – Тошкент шаҳрида;
в) ижара ҳақи суммаси бир хил – ойига 1 кв.метр учун 2 000 сўм;
г) шартномаларнинг амал қилиш муддатлари бир хил – 2015 йил 1 январгача.
Тошкент шаҳрида жойлашган, қуйидагиларга ижарага бериладиган учта шартнома бўйича:
чакана савдо корхонасига (майдони – 200 кв.метр, ижара ҳақи – ойига 1 700 сўм/кв.м; амал қилиш муддати – 2014 йил 1 декабргача);
чакана савдо корхонасига (майдони – 400 кв.м; ижара ҳақи – ойига 1 850 сўм/кв.м; амал қилиш муддати – 2014 йил 7 октябргача);
офисга (майдони – 150 кв.м; ижара ҳақи – ойига 2 200 сўм/кв.м; амал қилиш муддати – 2014 йил 5 ноябргача).
2014 йил II чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илова қуйидаги тарзда тўлдирилади:
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
1-ИЛОВА
СТИР
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
варақ…
|
0
|
5
|
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учунижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди |
Сумма
|
Ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони, кв.м
|
010
|
Х
|
шу жумладан, ижарага олувчилар томонидан ҳар хил фаолият турлари учун фойдаланилаётган (фаолият тури ва объектнинг жойлашган жойи кўрсатилади):
|
|
|
офис, Тошкент шаҳри
|
011
|
1 500
|
чакана савдо, Тошкент шаҳри
|
012
|
200
|
чакана савдо, Тошкент шаҳри
|
013
|
400
|
офис, Тошкент шаҳри
|
014
|
150
|
Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси, йилига 1 кв.м учун:
|
020
|
Х
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
021
|
19 150
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
022
|
16 850
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
023
|
16 850
|
014-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
024
|
19 150
|
Ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг йиллик суммаси (*):
|
030
|
Х
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
031
|
36 000 000
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
032
|
4 080 000
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
033
|
8 880 000
|
014-сатрда кўрсатилган хона бўйича
|
034
|
3 960 000
|
Ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг йиллик суммаси:
|
040
|
Х
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (011-сатр х 021-сатр)
|
041
|
28 725 000
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (012-сатр х 022-сатр)
|
042
|
3 370 000
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (013-сатр х 023-сатр)
|
043
|
6 740 000
|
014-сатрда кўрсатилган хона бўйича (014-сатр х 024-сатр)
|
044
|
2 872 500
|
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси:
|
050
|
Х
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (041-сатр – 031-сатр)
|
051
|
0
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (042-сатр – 032-сатр)
|
052
|
0
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (043-сатр – 033-сатр)
|
053
|
0
|
014-сатрда кўрсатилган хона бўйича (044-сатр – 034-сатр)
|
054
|
0
|
Ҳисобот даври учун давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси (061-сатр – 06...-сатрлар йиғиндиси): |
060
|
0
|
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (**) (051-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
061
|
0
|
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (**) (052-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
062
|
0
|
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (**) (053-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
063
|
0
|
014-сатрда кўрсатилган хона бўйича (**) (054-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
064
|
0
|
*Ижара шартномалари тўлиқ йилга тузилмаган ҳолларда, 03–03...-сатрлар қийматлари тўлиқ йилга келтирилади.
**Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг барча ойлари учун тузилмаган бўлса, ижара тўловининг ошган қисми ҳисобот даврида шартнома амал қилган ойлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
Изоҳ:
041–04...-сатрларнинг қиймати мос равишда 03–03...-сатрлар қийматига тенг ёки кичик бўлган ҳолларда, 051–05...-сатрларда «0» қиймат кўрсатилади.
l ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши»га ўзгартиришлар киритилди. Уни тўлдираётганда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
Солиқ кодексининг 356-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ солинадиган ялпи тушумни тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар суммасига камайтириш тарзидаги имтиёз бекор қилинган. Шу муносабат билан 0212-«Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар» сатри фақат 2014 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва унинг қиймати ҳисобот солиқ даври мобайнида ўзгармайди;
транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ тўловчи юридик шахслар Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-«Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» сатрини тўлдираётганда ялпи тушумнинг ушбу солиқ суммасига камайишини акс эттирадилар.
1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.
2Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари (Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.01.2014 йилдаги 48-сон қарорига 1-илова).
Дилшод СУЛТОНОВ,
экспертимиз.