Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Тадбиркорга ёрдам

Қарздан қочиб бўлмайди

Корхонамиз хизматлар кўрсатди. Уларнинг якунлари бўйича ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилди, буюртмачилар ҳаммасини имзоладилар. Ҳақ тўлашни ваъда қилишди, бироқ орадан 3 ой ўтиб кетди.

Биз ёзма арз бердик, бироқ натижаси бўлмади. Ҳозир судга даъво аризаси бермоқчимиз, давлат божи, почта харажатларини тўладик.

Бундан кейин қандай йўл тутишимиз кераклиги тўғрисида тушунтириш берсангиз.

Елена.

 

– Президентнинг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон) 2-бандига мувофиқ товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Фармоннинг ана шу бандида белгиланишича, муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан жуда қаттиқ маъмурий ва моддий жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланади. Фармоннинг 4-бандида белгиланганидек, бундай ҳолларда солиқ органлари уларга энг оз иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда маъмурий жарима солишлари мумкин.

Шунинг учун корхонангиз ҳосил бўлган қарзни ундириш бўйича имкони борича тезроқ чора кўриши жуда муҳимдир.

Агар сиз тилга олган низо иқтисодий соҳада корхонангиз (бундан кейин – ундирувчи) билан хўжалик юритувчи субъект мақомига эга бўлган контрагент ўртасидаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан юзага келган деб билсак, даъво, кўринишича, хўжалик судига тақдим этилган. Шу муносабат билан ундирувчига (даъвогарга) Хўжалик процессуал кодекси (ХПК) 76-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвони таъминлаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат этишни тавсия қиламиз. Даъвони таъминлашга, агар чора кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Ушбу чоралар, шу жумладан жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларига банд қўйиш, ХПКнинг 77-моддаси биринчи қисмида саналган. Даъво қондирилган тақдирда уни таъминлаш чораси ҳал қилув қарори ҳақиқатда бажарилгунига қадар амал қилади.

Суд томонидан ундирувчи фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилганда суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш шу ҳужжатни қабул қилган хўжалик суди томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади (ХПКнинг 210-моддаси биринчи қисми). Шуниси муҳимки, ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан ёхуд ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этишда белгиланган муддат тугаган кундан ёхуд ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши мумкин (ХПКнинг 213-моддаси биринчи қисми).

ХПКнинг 210-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон, бундан кейин – Қонун) 4-моддасининг биринчи қисмига асосланиб, суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин ундирувчи ижро варақасини олиши ва уни, агар унда пул маблағларини ундириш тўғрисида талаб баён этилган бўлса, бевосита қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка, қолган ҳолларда эса – суд ижрочисига юбориши керак.

Бунда Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга1 амал қилиш лозим. Унинг 58-банди «в» кичик бандига мувофиқ ундирувчи ижро варақаси бўйича қарздорнинг пул маблағларини сўзсиз тартибда ундириш учун банкка инкассо топшириқномасини тақдим этишга ҳақлидир. Инкассо топшириқномаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби, уларнинг талаб қилинадиган миқдори ва бу билан боғлиқ бошқа масалалар Низомнинг VI бобида тартибга солинган.

Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисмига кўра қарздорнинг банки ижро ҳужжати олинган кундан эътиборан 3 кунлик муддат ичида ижро ҳужжатида баён этилган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларни ижро этади ёхуд қарздорнинг ҳисобварақларида етарли пул маблағи йўқлиги сабабли кўрсатилган талаблар тўла ёки қисман ижро этилмаганлигини қайд этиб қўяди. Қонуннинг 81-моддасида назарда тутилганидек, ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун банкка ундирилиши лозим бўлган сумманинг 50%игача миқдорда жарима солинади.

Агар қарздорнинг банки ижро варақасининг талабларини бажармаса (маблағлар йўқлиги боис), ундирувчи тегишли чораларни кўриши керак. Ҳужжатни тез ва сифатли бажариш мақсадида ижро ишини юритишнинг бориши ва натижалари тўғрисида доимо хабардор бўлиб туриш, тегишли аризалар, илтимосномалар, зарур ҳолларда эса – унинг нуқтаи назарига кўра суд ижрочисининг ноқонуний бўлган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар бериш, Қонуннинг 11-моддасига кўра бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Агар хўжалик суди томонидан даъвони таъминлаш чораси сифатида қарздорнинг мол-мулкига банд солинса, унинг бу хусусдаги ажрими дарҳол ижро этиш учун суд ижрочиларининг тегишли бўлимига юборилади (ХПКнинг 79-моддаси; Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди).

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) 35-моддасида шартнома муносабатлари соҳасида қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахси фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги кўрсатилганлиги сабабли ундирувчи унинг даъвосини кўраётган хўжалик судида2 ёки прокуратура ва (ёки) адлия органларида алоҳида тарзда кўрсатилган шахснинг жавобгарлиги масаласини қўйишга ҳақлидир.

Қарздорда қарзни сўндириш учун мол-мулк бўлмаган ҳолда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга3 мувофиқ уни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисида судга мурожаат қилиш лозим.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ХПКнинг 152-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар хўжалик низосини кўриш чоғида суд шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у тегишли материалларни илова қилган ҳолда жиноят ишини қўзғатиши учун бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

35.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳририда.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика