Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

СТАВКАЛАР ОШМОҚДА

Президентнинг 10.06.2014 йилдаги ПҚ-2188-сон Қарори билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарилишини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида Импорт божи ставкаларига (Президентнинг 5.08.2009 йилдаги «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1169-сон Қарорига 1-илова) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган акциз солиғи солинадиган товарларга акциз солиғи ставкаларига (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон Қарорига 12-2-илова) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (кўчирмада берилган ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

Хусусан, субпозициялари, уларнинг коди ва божхона божи ставкалари аниқлаштирилган ҳолда айрим товарлар қўшимча сатрларга ажратилди. Ўзгартишлар қуйидаги товар гуруҳларига дахл қилди: 25, 32, 39, 72, 73, 84, 85.

Шундай қилиб, масалан, импорт қилинадиган бўрга (ТИФ ТН коди – 2509 00 000 0) товар божхона қийматининг 30%и миқдорида акциз белгиланди.

 

АВЛОДЛАР УЧУН АСРАБ ҚОЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2014 йилдаги 144-сон Қарори билан Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Дўрмон посёлкаси боғ ҳудуди негизида 32,4 гектар майдонга эга бўлган Миллий боғни ташкил этиш назарда тутилди.

Ҳужжат билан белгиланишича, «Дўрмон» миллий боғи қўриқланадиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган давлат мулки ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади. Шу муносабат билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академиясига «Дўрмон» миллий боғини Қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш топширилди.

Боғ ҳудудида ундан фойдаланиш мақсадига зид бўлган ҳамда унинг ўсимлик объектларини сақлашга, кўпайтиришга ва тиклашга хавф соладиган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш тақиқланади.

Боғ ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга, шунингдек у ерда саноат, хўжалик объектлари, уй-жойлар ва бошқа объектлар қурилишини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Қарорга мувофиқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкил этилаётган «Дўрмон» миллий боғи учун Қибрай туманида қўшимча равишда 4,0 гектар ер участкаси ажратиши лозим. Белгиланишича, «Дўрмон» миллий боғи ер участкалари ер солиғига тортилмайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси таркибида, юридик шахс ташкил этмасдан, «Дўрмон» миллий боғи дирекциясини ташкил этиш назарда тутилган. Дирекция фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди ва тузилмаси тасдиқланди.

Боғ Дирекцияси фаолиятини молиялаштириш ҳар йили ободонлаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари, хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Ушбу ҳужжат Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.

Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти билан биргаликда хўжалик юритишни илмий асосланган тарзда ташкил этиш ва юритишда кўмаклашадилар. Улар шунингдек илмий-тадқиқотлар, табиатни муҳофаза қилиш, экология-маърифий тадбирларини ўтказадилар.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 1517 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика