Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 23 / Бизнинг лойиҳалар

Кичик бизнесбоп дастур

1UZ бухгалтерия дастурлари бозорига чиққани ҳамони кўпчиликнинг эътиборига тушди, унга қизиқиш ортди, табиийки, саволлар ҳам чиқиб қолди. Кўпроқ «1UZ аслида 1Сдан нимаси билан фарқ қилади?» деб сўрашмоқда. Қуйида биз айни шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

 

Энг аввало, бу дастурларнинг ўхшашлиги ҳақида. Ҳар икки маҳсулот корхонанинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг бухгалтерия ҳисобини (бошқа ҳисобларни ҳам) комплекс автоматлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Ҳар иккала дастур бунинг учун керакли ҳамма ишларни, бинобарин асосий воситалар ҳисобини юритиш, контрагентлар билан ҳисоб-китоблар, солиқ ҳисоби, кадрлар ва иш ҳақи, ҳисобот ва шу сингари ишларни бажаради.

Пуллик лицензия дастурлари эканлиги ҳам 1С ва 1UZларнинг муштарак жиҳатларидир.

 

ЭНДИ ДАСТУРЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ ҲАҚИДА

дастурни созлаш ва маромига етказиш борасида фойдаланувчиларнинг ўзига катта имкониятлар беради. У ҳисоб олиб боришнинг мураккаб, кенг тармоқли шохобчаси амал қиладиган йирик корхоналар учун, шубҳасиз, мақбулдир. Ўз дастурчилари бўлган ёки уларнинг хизматига буюртма беришга имконият топилган тақдирда, бу дастур жуда қўл келади. Қолаверса, дастурлаштиришга мойиллиги бўлган бухгалтер учун ҳам у жуда қизиқарлидир. Зотан 1С муттасил такомиллашиб, ишланиб борилаверади, унга янгидан-янги вазифалар юкланади. Созлаш, ишлаб маромига етказиш тобора мураккаблаша ва қимматлаша боради. Демак, ахборот технологиялари борасидаги кўникмаларни муттасил мукаммаллаштириб бориш лозим, бунга эса озмунча молиявий маблағ сарфланмайди. Тасарруфдаги дастурни асосий йўл-йўриқлардан ташқари муваққат ўзгартишларни ҳам киритган ҳолда тўлдириб боришга тўғри келади. Дастурнинг янгиланган ифодаси пайдо бўлганлиги яна унга «бош билан шўнғиш»ни, ўзгартишларни бирма-бир ёзиб чиқишни, ёки модернизация қилинган дастурдан воз кечишни тақозо этади (дастурнинг аввалги ифодасидан, агар у вақти-вақти билан ўзгартириб туриладиган ҳисоботлар шаклларига зид бўлмаса, фойдаланавериш мумкин).

1UZ фойдаланиш учун тайёр бухгалтерия дастури ҳисобланади. Тўғри, унга ҳам янги вазифалар юкланиши, уни ҳам созлаш ва ишлаб маромига етказиш мумкин, лекин буларнинг ҳаммаси дастурни тайёрловчи зиммасида. Фойдаланувчи эса дастурга оид, қандайдир ишлов бериш ҳақидаги таклифи билан дас­турни тайёрловчига истаган вақтида компаниянинг 1uz.uz сайти форуми ёки шу сайтнинг ўзидаги «бевосита мулоқот» орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бу вазиятни уй қурилишига муқояса қилиш мумкин. Мабодо, оилангиз камжон эканлиги боис, сизга чоғроқ шинам уй зарур бўлса, уйни унча қиммат бўлмаган намунавий лойиҳа асосида тиклашингиз мумкин. Аммо катта оилан­гиз билан янги шинам уйга кўчиб ўтиш мўлжалингиз бўлса, ихтиёрингизда бассейн, тренажёр зал, алоҳида кабинет, меҳмонларни кутиб оладиган махсус жой бўлишини ҳам хоҳласангиз, якка тартибдаги, қимматга тушадиган лойиҳага буюртма беришингизга тўғри келади.

Дастурий таъминот ҳам баайни шундай. Мабодо ўзига хос, махсус ҳисоб юритиш зарурати бўлса (бу кўпроқ йирик корхоналарда талаб этилади), хоҳиш-истагингиз рўёбга чиқишига серчиқим дастури ёрдам беради, лекин стандарт даражасидаги, намунавий ҳисоб юритаётган бўлсангиз, сиз учун 1UZдан яхшиси йўқ.

 

даставвал Россия бозори учун, Россия Федерациясининг қонунчилик базасини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Кўпгина фирмалар унинг негизида Ўзбекистон учун 1С дастурини ишлаб чиқдилар. Гап фирмаларнинг ўзи ҳам, тайёрлаган маҳсулотлари ҳам лицензияланган-лицензияланмаганлигида. Дастурни қайта ишлаш лицензиясиз амалга оширилган бўлиши ҳам мумкин: қароқчилик йўли билан тайёрланган ифодага дуч келиш таҳдиди нақд, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган бўлишингиз ҳам мумкин.

 

1UZ – мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари, янада аниқроқ айтганда, Ўзбекистоннинг «BePro.Norma» компанияси ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун махсус тайёрлаган дастурдир. Сиз уни сотиб олиш билан дастур ишлаб чиқувчиси билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган бўласиз. Бу барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан таъмин этилган, юз фоизли лицензияланган маҳсулотдир.

 

ТАНИШАМИЗ ВА ТАНЛАЙМИЗ

танишиб чиқиш учун ишлаб чиқувчининг сайтидаги демо-роликларни кўчириб олишни таклиф этади. Дистрибьюторлар ўз офисида дастурингизни намойиш қилиб кўрсатиши мумкин. Мазкур дастурнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун вазифалари чекланган демо-ифодасини харид этса ҳам бўлади – у дастур билан танишиш, вазифалари доираси ҳамда қулайлигини баҳолаш имконини беради.

1UZ бошқача ёндашувни таклиф этади. Бу туркумдаги дастурларни шартли-бепул дастурлар дейиш мумкин. Сизга бухгалтерия ҳисобини 1UZда икки ой мобайнида мутлақо бепул асосда юритиш, унинг ҳамма жиҳатларини ўрганиб олиш имконияти берилади. Танишув асносида киритилган барча маълумотлар дастур сотиб олинганидан кейин ҳам сақланиб қолаверади. Бинобарин, 1UZнинг шиори «Кўчириб олинг-да, ишлайверинг!» эканлиги бежиз эмас, албатта.

 

ЎРНАТАМИЗ ҲАМ, ЯНГИЛАЙМИЗ ҲАМ

дастури «1С:Франчайзи» тармоғига кирувчи ҳамкор ташкилотлар орқали тарқатилади.

  

1UZ дастурини эса 1uz.uz компанияси сайтидан кўчириб олиш кифоя. Маълум муддат бепул ишлатиб, унинг яхши жиҳатларига ишонч ҳосил қилгач, фойдаланувчи лицензия калитини сотиб олади ва шу йўл билан ҳам дастурга, ҳам қўшимча шартномалар тузмаган ҳолда уни йил мобайнида (йилнинг ҳар чорагида) янгилаб турилиши имкониятига эга бўлади.

 

СОЗЛАБ ИШ БОШЛАШ

фаолият турлари­нинг аксариятига хос хусусият­ларни инобатга олади. Шу сабабли бу дастурни созлаш анча мураккаб.

 

1UZ дастурини созлашга ҳожат йўқ, чунки дастур йўналиши фаолият ҳар бир турининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. Ўзинг учун керакли муайян дастурни танласанг бўлди, ундаги барча созлаш ишларини дастур яратувчиси амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширади. Ишни бошлаб юбориш учун фойдаланувчи ўз ҳисоб сиёсатига тааллуқли маълумотларни киритса бўлди. Қонун ҳужжатларига қандай ўзгартишлар киритилмасин, дастур яратувчиси уларни дастурнинг янги ифодасига киритиб боради ва барча фойдаланувчилар янги кўринишдаги дастурдан монеликсиз баҳраманд бўладилар.

 

ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ

ўзлаштириш учун ҳийла мураккаб дастурдир. Дастурий таъминотга илова тарзида бериладиган дастур тавсифи катта ҳажмли, бир неча китобдан иборат эканлиги ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Тўғри, 1С дастури ишлаб чиқувчилари дастурни соддалаштириш устида мунтазам равишда иш олиб бормоқдалар.

1UZ фойдаланувчи осон тушунадиган интерфейсга эга эканлиги, созлаш билан боғлиқ ташвишлар қарийб йўқлиги дастур билан ишни дарҳол бошлаб юбориш имконини беради. Уни ўзлаштириш ҳатто бошловчи фойдаланувчиларда ҳам ҳеч бир муаммо келтириб чиқармайди.

 

СЕРВИС ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

дастури борасида Россиядан кўмак олиш учун ахборот-технология иловасини сотиб олиш зарур. Ўзбекистонда бу иш билан бевосита мулоқот асосида ишлайдиган франчайзи фирмалар шуғулланади. Шунингдек форумга мурожаат қилиб, 1С дастуридан фойдаланувчи бошқа ташкилотлардан жавоб олиш мумкин.

 

1UZ дастури билан боғлиқ, фойдаланувчиларни қийнаётган барча масалаларни дастур ишлаб чиқувчисининг ўзи тезкорлик билан, сифатли ҳал этади. Фойдаланувчилар унга саволларни форум, электрон почта, кўп каналли 230-21-12 телефон рақами орқали беришлари мумкин. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, ҳуқуқ бўйича саволларга жавоблар берилади, иккита семинарда бепул қатнашиш имконияти ҳам бор.

 

Тақдиримиз кўп жиҳатдан омадга эмас, балки танловимизга боғлиқ деб бежиз айтишмаган.

Дастурий таъминот бозори сизларга бор-будини тавсия этади, танлаш ихтиёри эса тамомила ўзингизда.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика