Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Солиқ солиш

Суғурталовчилар эътиборига

Суғурта ташкилотлари учун 2012, 2013, 2014 йилларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объекти бўлиб нима ҳисобланади? 

 

– 2012 йилда суғурта ташкилотлари учун мажбурий ажратмалар солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланган1:

● бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига – Солиқ кодексининг (СК) 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад. СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмаган*;

● Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар солиш объекти бўлиб даромад ҳисобланган. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ажратмалар солиш объектини рўйхати СКнинг 132-моддаси билан белгиланган бошқа даромадлар суммасига камайтириш назарда тутилмаган.

 

2013 йилда улар учун ажратмалар солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисоб­ланган2:

● бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига – СКнинг 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад. Бошқа даромадлар (СКнинг 132-моддаси) ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмаган* (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун, бундан ке­йин – ЎРҚ-343-сон Қонун, билан СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисмига ўзгартишлар киритилган);

● бюджетдан ташқари Таълим ва тиббий муассасаларни реконструкция қи­лиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – даромад. Ажратмалар солиш объекти рўйхати СКнинг 132-моддаси билан белгиланган бошқа даромадлар суммасига ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) суммаси, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммаларига, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар суммасига камайтирилмаган, чунки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган.

 

2014 йилда қуйидагилар суғурта ташкилотлари учун ажратмалар солиш объекти ҳисобланади3:

● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – СКнинг 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад.

Бошқа даромадлар (СКнинг 132-моддаси) ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди* (СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисмига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган; СКнинг 325-2-моддаси учинчи қисми 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан киритилган).

Суғурта ташкилотлари 2012 ва 2013 йиллар учун солиқ органларига топширилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобларини таҳлил қилишлари керак. Уларда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқликлар аниқланган тақдирда қайта ҳисоб-китоб топширилиши керак.

 

*Диққат! Мазкур материалда 2012 ва 2013 йилларда амал қилган меъёрий қоидаларга ҳаволалар келтирилган (СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисми).

 

1Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарорига 22-илова.

2Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 22-илова.

3Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 22-илова.

 

Таҳририятдан. Маслаҳатда тилга олинган ўтган йиллар учун меъё­рий ҳужжатларни «NORMA» АҚТ маълумотлар базасидан топиш мумкин.

 

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2860 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика