Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Якка тартибдаги тадбиркорнинг бошқа даромади бўлса...

Агар жисмоний шахс бир тадбиркорлик фаолиятидан ташқари бошқа даромадга ҳам эга бўлса, у ҳолда қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида тўланади (Солиқ кодекси 375-моддасининг иккинчи қисми). Масалан, жисмоний шахс Тўйтепа шаҳрида сартарошлик хизматларини кўрсатиш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган. Бундан ташқари бўш хонасининг бир қисмини бошқа якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берди. Сартарошлик хизматлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ЭКИҲнинг 2 баравари ставкаси бўйича тўланиши керак, бўш хонани бошқа якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришдан олинган даромадлар эса Солиқ кодексининг 181-моддаси ва 371-моддаси бешинчи қисмига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам миқдори бўйича солиққа тортилади.

Шуни эътиборга олиш лозимки, ижарага олинган асбоб-ускуна ва хонада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар яшаш жойидаги солиқ хизмати органларига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома тақдим этишлари керак.

Агар жисмоний шахс чакана савдо фаолия­тидан ташқари бошқа фаолият билан (масалан, хизматлар кўрсатиш) шуғулланса, ушбу фаолият турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлаши керак. Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.

Қатъий белгиланган солиқни ҳи­соблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. 2013-2014 йилларда қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил боши учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади ва энг кам ойлик иш ҳақи йил мобайнида ўзгарган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 10, 11-иловалар).

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 2542 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика