Norma.uz

Ихтиёрий тугатиш жараёнида корхонага ястнинг базавий миқдори татбиқ этиладими?

Кичик корхона (ЯСТ тў­ловчиси) 1 майдан бошлаб ихтиёрий тугатиш жараё­нини бошлади. Бироқ, корхона тугатилмасдан, 1 ноябрдан фаолиятини тик­лади.

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига асосан ягона солиқ тўловининг базавий миқдори ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда ихтиёрий тугатиш жараёни рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғ­рисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой ичида охирига етказилиши керак (Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди).

Агар корхонани тугатиш ишлари 9 ой ичида охирига етказилмаса (рўйхатдан ўтказган органга белгиланган ҳужжатлар тўплами тақдим этилмаса), корхона рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қи­линган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона солиқ тўловининг базавий миқдори ҳисобланиши керак.

Шу тариқа, корхона фаолияти тикланган тақ­дирда, у 1 майдан бошлаб 1 ноябргача бўлган давр учун ер солиғининг 3 баравари миқдори ҳисобида ЯСТни қайта ҳисоб-китоб қилиши керак. Қайта ҳисоб-китоб бў­йича ЯСТни базавий миқ­дори билан қўшимча тўлаши керак бўлса, корхонага 25 октябрдан тўлов амалга оширилган кунга қадар тўланиши лозим бўлган сумма учун пеня ҳисобланади.

 

Материал «Кичик корхона электрон бухгалтери»

электрон-маълумотлар тизимидан олинди.

Прочитано: 958 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика